• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Давлат кучли бўлиши учун таълим соҳаси, университетлар жуда кучли бўлиши керак” — Германияда дастурий таъминот муҳандиси бўлиб ишлаётган Шуҳрат Ҳайдаров

    Бугунги кунда Германиянинг турли олий таълим муассасаларида мингдан ортиқ ўзбекистонликлар таҳсил олишмоқда. Таъкидлаш лозимки, улар ўз билимларини ошириш, хорижий таълимни олиш ва тажриба ошириш натижасида келгусида Ўзбекистон учун керакли кадр бўлиб етишади.

    “Дарё” Германиянинг Гамбург университетида таҳсил олиб, бугунги кунда дастурий таъминот муҳандиси бўлиб ишлаётган Шуҳрат Ҳайдаров билан суҳбатлашди.

    Фото: Шуҳрат Ҳайдаровнинг шахсий архивидан

    — Ёшлигингиздан хорижга кетгунингизга қадар бўлган вақтда қаерларда таълим олгансиз? Умуман олганда, вақтингиз нималар билан ўтган?

    — Мен Амир Темур хиёбони яқинидаги 50-мактабда ўқиганман. Ундан кейин турли лицейларга топширганман – Турин политехника университети қошидаги академик лицей, International House лицейи бор эди, кейин Вестминстерга топширдим. Ҳамма имтиҳонлар ўтгач, қайси лицейда ўқиш борасида қарор қабул қилишга тўғри келди. Ўшанда Вестминистер лицейини танлагандим, чунки нисбатан яқин вақтда очилган эди, ўқитиш сифати анча яхши бўлган. Ҳозир ҳам шундай деган умиддаман. Инглиз тили ва математикадан кўп дарслар бўларди, шунга кўпроқ эътибор бериларди. Университетга топшириш фурсати етганида ўқишимни Вестминстрда давом эттиришга қарор қилганман. Вестминстрда ўқиш унчалик ёқмаган, кейин четда ўқиш учун мотивацияга эга бўлдим. Ўшанда Австралияга топширганман, schoolаrship беришди, лекин фақат учинчи семестр учун беришганди. 

    Германияга топширишимга сабаб ўқиш анча арзонлиги, schoolarship бериш эҳтимоли катта бўлгани эди. Умуман олганда, хорижга кетишдан олдин инглиз тили ва хитой тилларини ўрганиб юрганман. Лекин Германияга кетишдан олдин 3-4 ой немис тилини интенсив тарзда ўрганганман.

    1-курсни тугатиб, кейин Германиянинг Гамбург университетига топширганман. Қабул қилинганимдан сўнг 2016 йил сентябрдан бошлаб, 2020 йилда битирдим. Худога шукрки, 2020 йилда ўқишни тугатиб, ҳозир ишлаб келяпмиз. Германияда ўқиш анча яхшироқ, чунки бу ерда ўқиш масаласида талаб жуда катта.

    Фото: Шуҳрат Ҳайдаровнинг шахсий архивидан

    — Хорижга ўқишга кетиш учун ҳаракатлар қандай бўлди? Қанча вақт мобайнида нималар билан машғул бўлдингиз?

    — Кетиш учун IELTS бўйича тайёрланиб, имтиҳон топширганман ва сертификат олганман. Кейин университетга топширганман, яна мотивацион хатлар ҳам юбориш керак эди. Шундан сўнг сизни баҳолашади. Яна анчагина сертификатлар бор эди. Германияда ҳар бирига жиддий қарайди. 

    Бу университет учун 10 ойча олдин ҳаракатни бошлаганман. Қабул қилинганимдан кейин кетиш тараддудини кўрдим. Ундан 3-4 ой олдин интенсив немис тили курсига қатнадим. Немис тилини билганим менга анча ёрдам берди.

    — Сиз ўқиш учун борган шаҳар — Гамбург. Шаҳарга илк бор қадам қўйганингизда нималарни ҳис қилдингиз?

    — Янги давлатга келганингиздан сизда бошқача ҳис-туйғулар бўлади. Тўғриси, бунгача четга чиқмагандим. Университетда унибодй деган дастур бор. Унда университетнинг каттароқ курсдаги талабалари сизни аэропортда кутиб олишади, кейин сизни турадиган жойингизгача кузатиб қўйишади. Илк кунларда сиз билан бирга юриб, айлантириб, Гамбург шаҳрини кўрсатишади. Шу нарса менга анча ёрдам берди. Бошида қийин бўлди, кейинроқ анча ўрганиб қолдим, бошқа иложи ҳам йўқда. Келгандан кейин ўқиш ва уни битириб, ишлаш лозим.

    Фото: Шуҳрат Ҳайдаровнинг шахсий архивидан

    — Ўқиш жараёнлари қандай кечди? Қийинчиликлар, руҳий тушкунлик, молиявий қийинчиликлар бўлдими? Уларни қандай енгиб ўтгансиз?

    — Германияда ўқиш жуда қийин. Тажрибамдан келиб чиқиб айтсам, бу ерда ўқиш бобида талаблар катта. Ўзингиздан анча ҳаракат талаб қилади. Маълумотларни ўзингиз излаб топасиз. Имтиҳонда мавзулар бўйича қўшимча саволлар тушади, ўшанга тайёр бўлишингиз керак. Руҳий тушкунлик бўлган, буни рад этиб бўлмайди. Бу нарсани юртдошларимиз ёки ўзимизга яқин миллат вакиллари билан алоқада бўлиб, руҳиятингизни кўтаришингиз керак. Қаергадир айланишга чиқиб, жамиятга сингиш орқали секин ўрганасиз. Молиявий томондан қийинчиликлар кўп бўлмаган. Келганимдан кейин 3-4 ой ўтгач, талаба сифатида ишлаб, озгина пул топганман. Кейинчалик schoolаrship олганимдан сўнг анча яхши бўлди.

    — Гамбург шаҳри, умуман Германия ҳақида қисқача гапириб берсангиз. У ерда нима йўналишда ўқийсиз, шароитлари қандай, контрактлари қанча?

    — Гамбург шаҳри жуда чиройли шаҳар деб айта оламан. Чунки мен бу пайтгача нафақат Германия ёки бошқа Европа давлатларини ҳам айланиб кўрганман. Мисол учун Франция, Швейцария, Нидерландия давлатларига саёҳат қилганман. Тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, Гамбургнинг ўзига хос чиройи бор. Ҳансеатиc шаҳар дейишади. Гамбург порт шаҳар бўлгани учун сув билан боғлиқ логистика давлатга анча катта ёрдам беради. Товар айирбошлаш жуда катта, шу боис бу ерда инфраструктура анча ривожланган. Масалан, Берлиндан яхшироқ деб аниқ айта оламан. Умуман олганда, Гамбургда ҳаммаси чиройли. Фақат ҳавоси сал бошқача, чунки бу ерда кўп ёмғир ёғади. Ёзда ҳаво жуда ҳам зўр, Германиянинг жанубидан фарқ қилади. Мен Гамбургда Informаtion engineering йўналишида ўқидим. Биз software and electronic engineering бўйича ўқиганмиз. Шу икки йўналишни бизга ўргатишган. Анча нарса ўргандим, бундан жуда хурсандман. Ҳозирги кунда бу менга анча қўл келяпти. Ўз ишим ва хобби лойиҳаларимда менга қулайлик яратади. Чунки қандай яратишни ўзим биламан, тушунаман. Ҳозирги даврда бутун ҳаётимиз девиcеъларга боғлиқ бўлиб қолган. 

    Ўқишдаги шароитлар яхши. Студентларга турар жой ажратилган, ошхонада талабалар учун арзон нархдаги овқатлар берилади. Бундан ташқари, ижтимоий лойиҳалар жуда кўп. Университет клублари жуда кўп. Бизни университетда ҳам мавжуд эди. Клуб аъзолари йиғилиб, турли тадбирлар уюштиришади. Ҳам ахборий, ҳам ижтимоий аҳамият касб этади. Талабалар турар жойида ҳам спорт бўйича турли чемпионатлар ўтказилади. 

    Фото: Шуҳрат Ҳайдаровнинг шахсий архивидан

    Бу ерда ўқишда талаб катта. Айниқса имтиҳонда билинади. Профессорлар чуқур саволларга мурожаат қилишади. Имтиҳонгача қўшимча билимлар тўплаб, маълумотлар қидирилмаса, имтиҳонда ўта қийин бўлади. 

    Германияда таълим жуда ҳам қаттиқ. Агар тўғри эслаётган бўлсам, икки ёки уч марта имтиҳондан йиқилсангиз, бу фан бўйича университетдан четлаштириласиз. Сизни чиқариб юборишади ва сиз бу йўналишда бошқа таҳсил ололмайсиз. Бу сизга жуда ҳам катта мотивация беради. Чунки агар имтиҳондан ўтолмасангиз, кейинги сафар хавф бундан-да катта бўлади.

    Мен ўқиган жойда профессорлар катта компанияларда ишлашарди. Масалан, Siemens каби. Яна Германиянинг машҳур фирмаларида ишлаб келиб, соҳани яхши билган ўқитувчилар ишлашади, шунинг учун амалиёт билан чамбарчас бўлган ва муҳим билимларни беришади. Бу бизга қулайлик яратди. Назария жуда кўп бўлса, одам уни ўқийверади, лекин профессорлар бизга ишингизда нима керак бўлса, ўша билимларни беришган. Чунки ортиқча назария берилса, одам буни ишлатмаса, барибир эсидан чиқиб кетади. Масалан, мен хитой тилини 2 йил ўрганганман, аммо практика қилмаганим учун анча эсимдан чиқиб кетган. Биринчи семестрда олган билимингиз орқали анчагина ривожланишга эришасиз. 

    Талабалар нафақат академик, балки ижтимоий тарафлама фаол. Масалан, университетнинг турли клублари лойиҳаларида фаол бўлиш. Бу орқали schoolаrship олиш осон кечади.

    — Нима деб ўйлайсиз, Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги йўли вақт ўтгач ривожланган мамлакатларникига етиб оладими?

    — Бир яхши ибора бор: Давлат кучли бўлиши учун таълим соҳаси, университетлар жуда кучли бўлиши керак. Бугунги кунда мамлакатда бу ҳаракатлар кетаётганини кузатиб турибмиз. Бунга етиб олишимизга ишонаман. Ўзим ҳам мамлакатга қайтиб, таълимни ривожлантириш йўлида ҳаракат қиламан.

    Фото: Шуҳрат Ҳайдаровнинг шахсий архивидан

    — Ўзбекистоннинг турли вилоятларидаги ёшларга айтадиган сўзларингиз...

    — Ғайрат қилиб, ҳаракат қилиш керак. Ҳар бир имкониятдан фойдаланиш лозим. Ҳаракат қилганга толе ёр дейишади. Агар инсон ҳаракат қилмаса ва фақат комфорт зонада юрса, ривожланиш бўлмайди. Бу нарсага ўқиш пайтида амин бўлганман. Кейин ҳар хил лойиҳаларда фаол бўлиш лозим. Ўқишингизда бўлаётган клуб ва олимпиадаларда қатнашиш, билимни чархлаш керак. Шунда ҳамма нарсага эришса бўлади.

    01.05.2023, 22:51   Изоҳ (0)   6258
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда янги автобусни бошқаришда йўл қўйилган камчилик ортидан бир қанча ходимлар ишдан олинди

    01.05.2023, 22:47

    Самарқандда сохта коррупцияга қарши кураш бўлими ходими қўлга тушди 

    01.05.2023, 22:23

    Бухорода непаллик фуқароларни қарийб 125 минг долларга чув туширганлар ушланди

    01.05.2023, 21:50

    Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими белгиланди

    01.05.2023, 21:40

    Ўзбекистондаги мактабларда таълим 12 йилликка узайтирилаётгани ҳақида хабар тарқалди

    01.05.2023, 21:31

    Андижонда фуқаро ИИБ ходимларининг туҳмати билан асоссиз қамалгани айтилди

    01.05.2023, 21:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Систит — бу уят эмас!


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда 15 ёшли қизга жинсий тажовуз қилган ўзбекистонлик ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:57

    Индонезияда 3 нафар британиялик ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

    Дунё | 3 июн, 16:52

    Тошкентда чўкаётган қизни қутқариб, ҳалок бўлган фуқаро “Жасорат” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:47

    Марк Цукерберг рафиқаси учун ноёб автомобиль буюртма қилди

    Лайфстайл | 3 июн, 16:43

    Нега музлаткичга магнитлар ёпиштириш мумкин эмас?

    Лайфстайл | 3 июн, 16:25

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди 

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.