Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати Буюк Британияда ишлаш истагида бўлган фуқароларга мурожаат қилди.

Унга кўра, Буюк Британияда тажрибали қассобларга бўлган талабни инобатга олган ҳолда, ушбу давлат иш берувчиларига тақдим этиш учун номзодлар базаси шакллантирилмоқда.
Иш тури: қассобчилик (ҳайвон гўштини бўлакларга ажратиш).
Иш ҳақи: йилига тахминан 31 минг доллардан бошланади (брутто).
Иш муддати: 1 йилдан 5 йилгача.
Номзодларга талаблар:
- инглиз тилини билиш (IELTS 6);
- резюме (инглиз тилида) ва фотосурат (3х4);
- хорижга чиқиш паспорт нусхаси;
- иш тажрибасини тасдиқлаш (2 дақиқали видеода болта ишлатмаган ҳолда тақдим этилиши керак);
- тиббий маълумотнома;
- судланмаганлик.
Номзодлар ўз маҳоратини видеода ва танлов жараёнида намойиш этиши керак. Барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан.
Изоҳ (0)