• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон демографик ҳолати таҳлили: туғилиш ва никоҳлар камайиб, ўлимлар кўпайди

    Статистика агентлиги 2024 йилдаги Ўзбекистоннинг демографик ҳолатига доир маълумотларни эълон қилди. Таҳлилда никоҳ ва ажрашишлар, туғилиш ҳамда ўлимлар сони кенг ёритилган.

    Коллаж: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Доимий аҳоли сони

    2025 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳоли сони 37 млн 543 минг кишидан ошди (2023 йилда 36,8 млн киши бўлган). Шундан эркаклар 18,9 млн киши, аёллар 18,6 млн кишидан ортиқ. Шаҳарларда яшовчилар 19,1 млн нафар, қишлоқларда истиқомат қилувчилар 18,4 млн нафарни ташкил этган.

    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Республика бўйича аҳолиси энг кўп ҳудудлар доимгидек Самарқанд (4,3 млн киши) ва Фарғона (4,1 млн) вилоятлари бўлиб қолмоқда. Энг кам одамлар яшовчи жойлар қайторида Сирдарё (930,8 минг киши) ҳамда Навоий (1 млн киши) вилоятлари қайд этилган. Қолган ҳудудлар аҳолиси қуйидагича:

    • Қашқадарё вилояти — 3,6 млн нафар;
    • Андижон вилояти —3,5 млн нафар;
    • Тошкент шаҳри — 3,1 млн нафар;
    • Наманган вилояти — 3,1 млн нафар;
    • Сурхондарё вилояти — 2,9 млн нафар;
    • Бухоро вилояти — 2,1 млн нафар;
    • Хоразм вилояти 2 млн нафар;
    • Қорақалпоғистон — 2 млн нафар;
    • Жиззах вилояти — 1,5 млн нафар.

    Таққослаш учун, 2010 йилда мамлакатда 28 млн киши доимий яшаган. Ўтган 15 йил мобайнида аҳоли сони қарийб 9,5 млн нафарга кўпайган. Таҳлилларга кўра, 2040 йилга бориб республика аҳолиси сони 48 млн кишига етиши кутилмоқда.

    Туғилиш қисқариб, ўлимлар кўпайди

    2024 йилда Ўзбекистонда 926,4 минг нафар бола туғилган. Шундан 479,5 минг нафари ўғил, қолган 446,9 минг нафари қизлар. Мамлакатда 2018 йилдан бери биринчи марта туғилишнинг йиллик ўсиши тўхтаган. Ўтган йилда туғилганлар сони нафақат 2023 йил, балки 2022 йил кўрсаткичидан ҳам паст бўлган.

    Туғилишнинг камайиши республиканинг барча ҳудудларини қамраб олган. Гарчи шиддат билан қисқараётганига қарамай, энг юқори туғилиш даражаси Сурхондарёда, энг кам туғилиш Қорақалпоғистонда. Шаҳарларда туғилиш қишлоқлардан кўра тезроқ қисқармоқда. Хусусан, 2023 йилда шаҳарларда 480,2 минг бола туғилган бўлса, 2024 йилда бу кўрсаткич 454,5 мингтагача кескин қисқарган. Қишлоқларда эса 2023 йилда 481,8 минг, ўтган йили 471,9 минг чақалоқ дунёга келган.

    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Агентлик таҳлилига кўра, 2024 йил январь–декабрь ойларида мамлакатда вафот этганлар сони 174,4 минг кишини ташкил этган. Шундан эркаклар 96 минг, аёллар 78,4 минг нафар. Қазо қилганлардан 98,2 минг нафари шаҳарларда, қолган 76,2 минг нафари қишлоқларда яшаган.

    Умуман олганда, охирги уч йилда ўлимлар сони ошиб бормоқда. Жумладан, 2022 йилда республикада 172,1 минг киши, 2023 йилда 172,8 киши оламдан ўтган.

    Ўтган йили қайд этилган ўлимларнинг 57,6 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан келиб чиққан. Қолган қисмига қуйидаги омиллар таъсир қилган:

    • 9,4 фоизи — ўсимталардан;
    • 6,3 фоизи — нафас олиш аъзолари касалликларидан;
    • 5,8 фоизи — бахтсиз ҳодиса заҳарланиш ва жароҳатланишлардан;
    • 4,1 фоизи — овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан;
    • 1,1 фоизи — юқумли ва паразитар касалликлардан;
    • 15,7 фоизи — бошқа касалликлардан вафот этганлар.

    Ўлимлар сонининг энг кўп улуши Самарқанд (18 854 та), Фарғона (17 880), Андижон (17 815 та), Тошкент (16 393 та) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида (16 720 та) қайд этилган.

    Аҳоли сони ўсиши билан ўлимлар ҳам кўпайиб бормоқда. Масалан, 2010 йилда мамлакатда 138,4 минг киши вафот этган. Пандемия даврида ўлимлар сони кескин ортган. Яъни 2019 йилда 154,6 минг киши вафот этган бўлса, 2020 йил давомида 175,6 минг одам ҳаётдан кўз юмган. Ўшандан бери йиллик ўлимлар сони 170 мингтадан камаймасдан келмоқда.

    Никоҳлар ва ажрашишлар

    2024 йилда Ўзбекистонда 271,8 мингта никоҳ қайд этилган. Бу камида 15 йиллик минимум кўрсаткич ҳисобланади. Ҳатто 2010 йилда ҳам 292,3 минг никоҳ рўйхатга олинган. Яъни никоҳлар аҳоли сонига мутаносиб равишда ўсмаган.

    Ўтган йил мобайнида никоҳ тузганларнинг 136,7 минг нафари (50,3 фоиз) шаҳарларда, 135,1 минг нафари (49,7 фоиз) қишлоқ жойларида яшовчилар бўлган.

    Ўтган йили никоҳланувчиларнинг ўртача ёши ошишда давом этган. Яъни эркакларда 27,1 ёш, аёлларда 22,3 ёшга етган (2023 йилга нисбатан 0,1 ёшга юқорилаган).

    Никоҳлар сонининг энг кўп улуши Самарқанд (31,4 мингта), Қашқадарё (29,2 мингта), Фарғона (29,2 минг та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.

    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    2024 йилда мамлакатда 45,1 минг оила никоҳдан ажралган (2023 йилда 49,2 та). Улардан 28 мингтаси (62 фоиз) шаҳар, 17,1 мингтаси (38 фоиз) қишлоқ аҳолиси бўлган. Таҳлил қилинишича, қишлоқларда ажрашишлар улуши шаҳарлардагига қараганда кўпроқ пасайган.

    Йил давомида 21,7 минг оила фарзандсиз, 10,5 мингтаси 2 ва ундан ортиқ бола билан никоҳдан ажралган. Ажрашувчи эркаклар ўртача 35,4 ёшда, аёллар 32,1 ёшда бўлган.

    Никоҳдан ажралишларнинг энг кўп улуши Тошкент шаҳри (5,9 мингта), Фарғона (4,8 мингта), Андижон (4,8 мингта), Самарқанд (4,6 мингта) ва Тошкент (4,6 мингта) вилоятларида қайд этилган.

    Умуман олганда, 2010 йилда Ўзбекистонда никоҳдан ажралишлар сони 17,8 мингтани ташкил этган. Ажрашишлар улуши тузилаётган никоҳлардан фарқли равишда ўсишда давом этган.

    31 январ, 14:15   Изоҳ (0)   24668
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2024 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 115 млрд долларга етди

    23 январ, 18:43

    “Фуқаролар орган ходимларини тасвирга олиши ва тарқатиши мумкин” — Сенат баҳсларга сабаб бўлган қонунни маъқуллади 

    24 январ, 16:04

    Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ошди

    24 январ, 18:12

    Ўзбекистонда қайси касб эгалари энг кўп иш ҳақи олмоқда?

    29 январ, 19:24

    Доимий яшаш учун чет элга кўчиб кетганлар: Ўзбеклар қайси давлатларни танламоқда?

    30 январ, 19:25

    Тошкент вилояти судида прокурор фуқаро кийимида бўлгани учун сёмкага қаршилигини билдирди, судлов ҳайъати шу сабаб журналист фаолиятини чеклади

    31 январ, 13:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.