• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя: моддий ёрдамга муҳтож аҳоли қандай қўллаб-қувватланмоқда?

    Ўзбекистонда ижтимоий нафақа олувчи оилалар сони 2,1 миллион нафардан кўп бўлиб, уларга давлат бюджетидан 11 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилмоқда. Хўш, бугун республикада ижтимоий ҳимоя тизими қандай ишламоқда?

    Фото: “Дарё”

    Ижтимоий нафақаларга 11 триллион сўм

    Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “Дарё”га маълум қилишича, мамлакатда 2016 йилдан 2022 йилгача ижтимоий нафақаларга ажратилаётган маблағлар ҳажми 10 бараварга оширилди. Таққослаш учун, 2016 йилда 466 минг 500 оилага 1 триллион 112 миллиард сўм йўналтирилган. 2022 йилга келиб, республикада ижтимоий нафақа олувчи оилалар сони 2,1 миллион нафардан ортган ва уларга қарийб 11,4 триллион сўм ажратилган.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    2020 йилда аҳолининг заиф қатламларини ижтимоий ҳимоялашнинг янги – ижтимоий ёрдам ва хизматларни “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” орқали кўрсатиш тизими жорий этилди. Бу уйма-уй юрилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга имкон қадар ёрдам кўрсатиш ишлари кўламини кенгайтирди. Вазирлик ахборотига кўра, 2022 йилнинг ўзида мана шундай дафтарларга киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун давлат бюджетидан 1,8 триллион сўм маблағ сарфланган.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Ўтган 6 йил давлмида аҳоли орасида пенсия ва нафақа олувчилар сони ҳам сезиларли ўсди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2016 йилда 3,3 миллион нафар, 2017 йилда 3,5 миллион, 2018 йилда 3,7 миллион, 2019 йилда 3,9 миллион, 2020 йилда 4 миллион, 2022 йилда 4,3 миллион нафар одам пенсия ва нафақа олган. Пенсия жамғармасининг хабар қилишича, 2023 йил январь ойи учун 4,4 миллион кишига пенсия ва нафақалар берилган.

    Болалар ижтимоий ҳимояси

    Давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш масаласи билан боғлиқ.

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги болали оилалар учун ижтимоий нафақалар қамрови 2017 йилга нисбатан 5 бараварга ошганини маълум қилди. 2021 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб, болалар нафақаси кам таъминланган оилаларнинг ҳар бир боласига тўланадиган бўлди. Бунда, болалар ёши 14 дан 18 ёшга, тўлов муддати 6 ойдан 12 ойга, нафақа миқдори эса ўртача 1,5 баробарга оширилди.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Ҳозирги вақтда болалар нафақасини олувчилар 2 миллион 177 минг оилани ёки оилалар умумий сонининг 23,1 фоизини ташкил этади (18 ёшгача бўлган 5 миллион 5 минг бола ёки уларнинг умумий сонининг 42,7 фоизи). Ҳар бир оила учун ўртача йиллик ҳисобда тўловлар миқдори 5 миллион 545 минг сўмдан (491 доллар) тўғри келган. Бунда нафақа оладиган оилалардаги болаларнинг ўртача сони 2 ёки 3 болани ташкил қилади.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    2021 йил сентябрь ойидан бошлаб, UNICEФ билан ҳамкорликда кам таъминланган болали оилаларга ижтимоий нафақалар тўлаш миқдори, муддатлари ва тартиби тўлиқ қайта кўриб чиқилди ва нафақалар миқдори болалар сонига қараб оширилди. Масалан, бир болали оилаларга 144 минг сўмдан 250 минг сўмгача (уч ёшгача — 325 минг сўм), икки болали оилаларга 239 минг сўмдан 400 минг сўмгача (энг кичиги 3 ёшга тўлмаган бўлса – 475 минг сўм) нафақа тўлана бошланди. Уч болали оилаларга 334 минг сўмдан 500 минг сўмгача (энг кичиги 3 ёшга тўлмаган бўлса – 575 минг сўм), тўрт ёки ундан ортиқ болали оилалар учун ҳар бир кейинги бола учун 100 минг сўм (2021 йил сентябргача уч ёки ундан ортиқ болали оилалар учун белгиланган миқдор) нафақа пуллари берилиши жорий этилди.

    Яна бир неча муҳим қадамлар

    2021 йилдан бошлаб, республиканинг барча ҳудудларини ўзида қамраб олган йирик ахборот базаси – “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” яратилди. Бу тизим орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш, нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш автоматик тарзда амалга ошириладиган бўлди.

    Фото: Скриншот / my.gov.uz

    Ўз навбатида, мазкур тизим ижтимоий ҳимоя йўналишида муҳим ўзгаришларни бошлаб берди дейиш мумкин. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”нинг афзалликларидан бири шундаки, бу тизим талабгордан қўшимча тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилмасдан 17 вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари билан электрон алоқада бўлиш орқали 70 дан ортиқ турдаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилишни таъминлашга имкон берди. Ҳисоб-китобларга қараганда, ушбу тизим орқали оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш қамрови 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 1,5 баравар ошган.

    2021 йилда президент фармони билан минимал пенсия ва ижтимоий нафақа миқдорлари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди. Ўзбекистон тарихида биринчи марта президент қарори асосида, 2021 йилда 757 нафар, 2022 йилда 433 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш учун давлат бюджетидан 177 миллиард сўм маблағ ажратилган.

    Фото: “Дарё”

    2022 йилнинг 1 апрелдан ногиронлиги бўлган болалар парвариши билан банд бўлган шахсларга 500 минг сўм миқдорида ҳар ойлик нафақа тўлаш йўлга қўйилди. 2023 йил 1 январь ҳолатига 58 минг нафар фуқарога парваришлаш нафақаси тўлаб берилди.

    Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия махсулотлари билан таъминлаш ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда. Замонавий эшитиш мосламалари, замонавий ногиронлар аравачаси, Брайл алифбоси, овозли тонометр, махсус функцияли ақлли соат, экзоскелет ускунаси, овозли термометр, электрон платформа бўйича ҳаражатлар учун жами 43,5 миллиард сўм маблағ ажратилди. Ногиронлиги бўлган хотин-қизларни реабилитация воситалари билан таъминлаш учун давлат бюджетидан қўшимча 17 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.

    2022 йилда молия вазирлиги ҳузурида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилган. Ушбу жамғарма маблағлари ҳисобидан хусусий секторда банд бўлган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари “проактив шаклда” фуқаролар мурожаати талабисиз тайинланади. 2022 йил сентябрь ва декабрь ойлари учун 4,5 минг нафардан кўп аёлларга жами 9,3 миллиард сўмлик ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланди.

    Шу билан бирга, озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича “дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети” жорий этилди.

    Фото: “Дарё”

    Бандлик масаласи

    Аҳолининг кам таъминланган, аммо меҳнатга лаёқатли қатлами бандлигини таъминлаш давлат сиёсатидаги муҳим йўналишларда бири бўлиб келмоқда. Бу бўйича ҳукумат томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Масалан, 2022 йил 1 январдан жорий этилган ҳоким ёрдамчиси лавозимини олайлик. Мазкур лавозимдаги давлат мулозимлари ҳар бир қишлоқ ва маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ишламоқда.

    Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Telegramдаги канали орқали эълон қилган хабарда, 2022 йилда ҳоким ёрдамчилари бир миллион аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорлигини бошлашга кўмаклашган, уларни даромадли иш билан банд қилишда ёрдамлашган. Албатта, бу жуда катта натижа. Ишлар шундай жадаллик билан давом этса, жорий йилда 5 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш, шу жумладан, 2 миллионта доимий иш ўринларини яратиш режалаштирилган.

    Қолаверса, ҳукумат томонидан алоҳида эътибор бериладиган масалалардан яна бири мамлакатда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида бўлмоқда. Бу ҳам ижтимоий ҳимоя қамровини кенгайтиришда ўзининг самарасини бераётгани айтилмоқда. Ҳисоб-китобларга қараганда, 2023 йилда оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш бўйича молиявий кўмак миқдори сезиларли даражада оширилади. Мисол учун, 2022 йилда оилавий тадбиркорлик дастурига давлат бюджетидан қарийб 10 триллион сўм йўналтирилганди. 2023 йилда эса ушбу дастурга 12 триллион сўм ажратилиши белгиланган.

    Исломбек Умаралиев

    20.02.2023, 17:55   Изоҳ (0)   9639
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Қорақалпоғистонда янги қурилаётган кўп қаватли уйнинг зинапояси қулаб тушди

    20.02.2023, 17:14

    Қаршида юк машинасининг портлаш хавфи юқори бўлган газ баллонлари зарарсизлантирилди 

    20.02.2023, 17:03

    Тошкентда бегона эркак ёш болани ўғирлаётгани айтилган хабарга изоҳ берилди 

    20.02.2023, 16:49

    Ўзбекистонда доллар курси яна тушди 

    20.02.2023, 16:35

    Тошкентда “Монедан Кандинскийгача. Санъатдаги инқилоб” номли мультимедиа кўргазмаси ташкил этилади

    20.02.2023, 16:18

    Ўзбекистонда Меҳнат инспекцияси томонидан касаба уюшма аъзоларига қарийб 54 млрд сўм зарар пуллари ундириб берилди 

    20.02.2023, 15:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонга етиб борди

    Ўзбекистон | 4 август, 19:35

    Жанубий Кореяда суд компанияни ходимнинг алкоголдан вафот этишида айбдор деб топди

    Дунё | 4 август, 19:22

    Қаршида уйининг томорқасида “каннабис” етиштираётган фуқаро фош бўлди

    Ўзбекистон | 4 август, 19:00

    “Қизил шарбат” сериали юлдузи Сила Туркўғлу турмушга чиқмоқда, янги “Ҳукмдор Усмон” ким? турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 4 август, 18:50

    “Европанинг Фаластинни тан олиши АҚШ билан мулоқотни қийинлаштиради” — WSJ

    Дунё | 4 август, 18:40

    Бетакрор дурдоналар: реал воқеаларга асосланган қизиқарли фильмлар

    Кино | 4 август, 18:25

    Жиззахда фуқаро ҳокимлик захирасидаги ерни 500 млн сўмга сотишга уринди

    Ўзбекистон | 4 август, 18:15

    Лайло, Раҳматилла Мирзаев ва қотиллик қурбони бўлган бошқа ўзбекистонлик машҳурлар

    Шоу-бизнес | 4 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.