• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тан олинган камбағаллик. Ҳукумат муаммони қандай ҳал этмоқчи?

    Расмий маълумотга кўра, ўзбекистонликларнинг 14 фоизи камбағалликда кун кечирмоқда. Бу жами аҳолининг (36 миллион киши) 5 миллиондан ортиғини ташкил этади. Ўз навбатида, камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири экани такрорлаб келинади. Муаммога қандай ечим топилмоқда, бу йўналишдаги ишлар самара беряптими? Бугун шу ҳақда сўз юритамиз.

    Фото: CERR

    Ўзбекистонда камбағаллик даражаси

    Ўзбекистонда аҳолининг камбағаллик даражаси ҳақида яқин яқингача деярли гапирилмасди. Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил февралдаги парламентга мурожаатида илк бор мамлакат аҳолисининг камбағал қатлами ҳақида маълумот берган. Ўша пайтда давлат раҳбари республика аҳолисининг 12-15 фоизи камбағал эканини, уларнинг умумий сони 4,5 – 5 миллион нафарлигини таъкидлаган.

    “Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 12—15 фоиз ёки 4,5 — 5 миллион аҳолимиз камбағал. Бу уларнинг бир кунлик даромади 10—13 минг сўмдан ошмаяпти, дегани. Ёки бир оилада машина ҳам, чорва ҳам бўлиши мумкин, лекин бир киши оғир касал бўлса, оила даромадининг камида 70 фоизи уни даволатишга кетади. Хўш, бундай оилани ўзига тўқ дейиш мумкинми? Президент сифатида мени одамларимизнинг овқатланиши, даволаниши, болаларини ўқитиши, кийинтириши каби ҳаётий эҳтиёжлари нима бўлаяпти, деган савол ҳар куни қийнайди”, – деган у.

    2021 йил 10 июнь куни Сенатда бўлиб ўтган камбағалликни қисқартириш масаласига доир йиғилишда 2020 йилдагига қараганда фарқли маълумотлар берилган, яъни республикада камбағаллик 12,8 фоиздан 11,4 фоизга қисқаргани айтилган. Жаҳон банки томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистонда пандемия билан боғлиқ чекловлар сабабли, қўшимча 450−840 минг киши камбағаллик чегарасидан пастда бўлиш эҳтимоли юқори эди.

    2022 йил 25 январь куни Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масаласида йиғилиш ўтказилди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, мажлисда 2022 йилда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга пасайгани айтилган.

    Статистика агентлигининг ҳисоботида 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 36 миллон нафардан ортган. Бу мамлакатда 5 миллион нафардан ортиқ одам камбағалликда кун кечирмоқда, дегани.

    Фото: livejournal.com

    Ўзбекистонда яхши яшаш учун қанча пул керак?

    Яқинда дунёдаги йирик онлайн маълумотлар базаларидан бири Numbeo Ўзбекистонда қанча маблағ эвазига фаровон яшаш мумкинлигини ҳисоблаб чиққанди. Манбага кўра, республикада 4 киши бўлиб яшайдиган оилалар ижара ҳақини ҳисобга олмаганда 1 минг 486 доллар (16 миллион 866 минг 100 сўм) сарфлаб яхши яшаши мумкин. Бир киши учун бу нарх 413 долларга (4 миллион 587 минг 550 сўм) тўғри келади. Numbeo ҳисоб-китобларида Ўзбекистонда яшаш нархи АҚШдагидан ўртача 62,6 фоизга пастлиги келтирилган.

    Статистик рақамларга қараганда, республикада 2022 йилнинг январь—декабрь ойларида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 3,9 миллион сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилларнинг мос даври билан солиштирганда энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Аммо мазкур ҳисобга қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектлари кирмайди. Қўшилмаган сегментлардаги ҳисоблар инобатга олинса, ҳақиқий ўртача иш ҳақи юқоридаги рақамдан 20 фоизгача пастроқ чиқади.

    Камбағалликни қисқартириш бўйича нималар қилинмоқда?

    2017 йилда кам таъминланган 500 минг оила давлатдан ижтимоий ёрдам олган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 2 миллиондан ортди. Ажратилаётган маблағлар ҳам етти бараварга кўпайтирилиб, йилига 11 триллион сўмга етди.

    Аҳоли орасида пенсия ва нафақа олувчилар сони ҳам сезиларли ўсди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2016 йилда 3,3 миллион нафар, 2017 йилда 3,5 миллион, 2018 йилда 3,7 миллион, 2019 йилда 3,9 миллион, 2020 йилда 4 миллион, 2022 йилда 4,3 миллион нафар одам пенсия ва нафақа олган. Пенсия жамғармасининг маълум қилишича, 2023 йил январь ойи учун 4,4 миллион кишига пенсия ва нафақа берилган.

    2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир қишлоқ, ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси лавозими жорий этилди.

    Ҳисоб-китобларга кўра, ўтган йил давомида ҳоким ёрдамчилари бир миллион аҳолини касб-ҳунарга ўқитиб, тадбиркорлигини бошлашга кўмаклашган, даромадли иш билан банд қилган. Шу даврда 200 мингга яқин тадбиркорлик субъекти ташкил қилиниб, 10 минг корхона фаолияти кенгайтирилган ва 11 минг корхона қуввати тикланган.

    Жорий йилда ҳукумат томонидан 5 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш, шу жумладан, 2 миллионта доимий иш ўринларини яратиш режалаштирилган.

    Президент 2022 йил 25 январдаги камбағалликни қисқартиришга доир йиғилишда Навоий, Бухоро, Наманган, Қўқон, Оҳангарон ва Чирчиқ шаҳарлари, Зафаробод, Арнасой, Вобкент, Шофиркон, Когон, Ғиждувон, Ромитан туманларининг бандлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича режалари пухта ишлаб чиқилмагани, уларда мавжуд барча имконият ва захиралар ҳисобга олинмагани танқид қилганди. Шу билан бирга, камбағаллик кўрсаткичлари республика бўйича яхшиланган бир пайтда, Навоий, Сурхондарё ва Фарғонада ўзгариш сезилмаётгани таъкидлаган.

    Табиийки, камбағалликни қисқартиришнинг энг асосий механизми – аҳолини яхши даромадли иш билан таъминлашдир. Шу мақсадда республикада камбағалликни қисқартиришга масъул 5 та идора яхлит тизимга айлантирилди. Эндиликда меҳнат ресурслари ва ишсизлик ҳисобини юритиш ҳам, бандликка кўмаклашиш ва тадбиркорликни маҳаллабай ривожлантириш ҳам битта – Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бўлади. Бундан ташқари, янги вазирликка Хитойдан камбағалликни қисқартириш бўйича катта тажрибага эга экспертлар жалб қилинмоқда.

    Маълумотларга кўра, 2023 йилда оилавий тадбиркорликни янада рағбатлантириш бўйича молиявий кўмак кўлами кенгайтирилади. Бу ҳам аҳолини фаол даромад топишга интилишини қўллаб-қувватлаш маъносида яхши самара беришига ишонилмоқда.

    Президент матбуот котибининг хабар қилишича, 2023 йилда оилавий тадбиркорлик дастурига давлат бюджетидан 12 триллион сўм ажратилиши белгиланган. Таққослаш учун, 2022 йилда бу кўрсаткич 2 триллион сўмга кам эди, яъни қарийб 10 триллион сўм бўлганди.

    Жорий йилда тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш учун кредит миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилади. Деҳқон хўжаликларига гаровсиз кредит миқдори 50 миллион сўмгача оширилади (амалда 33 миллион сўм). Аввал оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит олиб, яхши натижа кўрсатган тадбиркорлар ушбу дастурлар доирасида яна имтиёзли кредитлар олиши мумкин бўлади (ҳозир фақат бир марта олиш мумкин). Шунингдек, кредитларнинг бир қисмини пластик картага олишга ҳам рухсат берилади.

    Фото: ca-climate.org

    “Камбағаллар сони икки баравар камаяди”

    Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров парламентга берган ахборотида Ўзбекистонда 2022 йилда тадбиркорлик, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 2,7 миллион аҳолининг доимий даромадли иш билан бандлиги таъминланганини айтди.

    “Бундан ташқари, 4 миллиондан зиёд аҳоли мавсумий меҳнат орқали даромад манбаига эга бўлди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга давлат бюджетидан жами 2,2 триллион сўмлик бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. Мамлакатдаги 2,2 миллион нафар кам таъминланган оилалар учун болалар нафақалари тайинланди. 78 мингдан ортиқ оилага моддий ёрдам кўрсатилди. Бунинг ҳисобига “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш қамрови 2021 йилга нисбатан 1,5 баравар ошди”, – деган ҳукумат расмийси.

    Қўчқоровнинг таъкидлашича, келаси 5 йил ичида мамлакатда камбағаллар сони 2 баравар камаяди. Мамлакат ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) жон бошига 2 минг 800 долларга етади. 2022 йилги кўрсаткичлар бўйича ЯИМ (80 млрд доллар) аҳоли жон бошига 2 200 долларни ташкил қилди.

    Ўз нутқида Қўчқоров Ўзбекистонда аҳоли топган даромадининг 40-50 фоизини озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилишга сарфлашига ҳам эътибор қаратди. Бу жуда юқори кўрсаткич саналади.

    Яқинда иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов камбағалликни енгишда нималарга эътибор бериш муҳимлиги тўғрисида фикр билдирганди.

    “Камбағалликка қарши глобал ечим доимий иқтисодий ўсишдир. Иқтисодий ўсиш бўлмагунча Ўзбекистон ёки бошқа ихтиёрий давлат ва жамиятда камбағаллик масаласи ечилмайди. Камбағалликни қисқартириш сўзи билан иқтисодий ўсиш сўзи бир-бирига тенг тушунчалардир. Ресурсларимиз қанчалик кўп бўлса, заиф қатламга ёрдам беришга имкониятларимиз шунча юқори бўлади. Тўғри, одамларни иш билан таъминлаш камбағалликни камайтиради. Лекин иши бор инсонларнинг камбағаллари ҳам мавжуд. Яъни эрталабдан кечгача ишлаб косаси оқармайдиганлар бор. Албатта, бундайлар бошқа давлатларда ҳам мавжуд. Улар ишлаб турган камбағаллар дейилади. Айтмоқчиманки, ишнинг ўзи ечим эмас. Ишли бўлсаю кам пул олса, камбағаллик ечилмайди. Одам яхши даромад оладиган ва ўзини ривожлантирадиган ишлар керак. Бойлик камбағаллик муаммосини ечишнинг энг асосий омилидир”, – деган эди мутахассис.

    Умуман олганда, Ўзбекистондаги иқтисодий ривожланиш қанчалик тез бўлса, маҳаллий меҳнат бозорида шунчалик талаб ошади. Камбағаллик муаммоси ҳам секин-аста бартараф бўлиб бораверади.

    Исломбек Умаралиев

    08.02.2023, 20:00   Изоҳ (0)   88199
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Таълим учун давлат томонидан ажратиладиган маблағ камбағаллик даражасини пасайтирадими?

    30.11.2022, 23:40

    Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш бўйича ягона тизим жорий этилади

    25.01.2023, 19:51

    Инфографика: 2022 йил учун Ўзбекистонда камбағаллик даражаси баҳоланди

    26.01.2023, 21:43

    Ўзбекистонда 18 ёшигача жиноят содир этган шахс жазони ўтаб бўлгач, судланганлик тамғасидан халос бўлади

    08.02.2023, 19:39

    Ўзбекистон Покистон билан имтиёзли савдо соҳасида ҳамкорлик қилади 

    08.02.2023, 19:37

    Тошкентда бош режа бўлмагунча, янги қурилишларга мораторий эълон қилинади

    08.02.2023, 19:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркия ҳукумати Трамп ташрифини 15 майда эмас, балки яқин кунларда кутмоқда — ОАВ

    Дунё | 14 май, 23:16

    “Дарё” дайжести: 14 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 14 май, 22:50

    Вақт синовидан ўтган: бош ролларни қайта-қайта ишониб топшириладиган 5 та кино жуфтлик

    Лайфстайл | 14 май, 22:30

    Қашқадарёда йил бошидан буён вояга етмаганлар томонидан 69 марта автотранспорт воситаларини бошқариш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 14 май, 22:15

    Тошкент ва унинг атрофидаги яшил ҳудудлар 3 карра кўпайтирилиб, 25 минг гектарга етказилади

    Ўзбекистон | 14 май, 22:00

    Instagram: Жаҳонгир Отажоновга “кўз тегди”, Дилноза Ҳабибуллаева фарзанд кутмоқда, Муниса Ризаева синглисининг туғилган кунини нишонлади

    Шоу-бизнес | 14 май, 21:53

    Ўзбекистон Кубоги. “Д” ва “Э” гуруҳи етакчилари плей-оффга олди

    Спорт | 14 май, 21:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.