• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Технологиялар Гаджетлар

    Технологиянинг ривожланиши туфайли юзага келган 7 фобия

    Технологик тараққиёт ҳақида гапириш ёқимли, айниқса, электрон қурилмалар ва дастурлар бизнинг ёрдамчиларимизга айланишини кўрганимизда. Аммо ҳар қандай жараён сингари, технологиянинг жадал ривожланиши ҳам ўзига хос салбий таъсирга эга. Қурилмалар ҳаётимизни енгиллаштираётгани рост, бироқ улар, маълум бўлишича, психологик жароҳатлар ҳам етказмоқда. Энди баландлик ёки қоронғиликдан қўрқиш каби фобиялар унчалик долзарб эмас — уларнинг ўрнини гаджетлардан қўрқиш эгалламоқда.

    Фото: PeopleTalk

    Замонавий фобиялар: технологиянинг соясида яширин таҳдидлар

    Бугунги кунда замонавий қурилмалар билан боғлиқ бўлган бир қанча янги фобия турлари шаклланмоқда. Қуйида уларнинг энг кенг тарқалганларини кўриб чиқамиз. 

    Номофобия — смартфонсиз қолиш ёки  уни ишлата олмасликдан қўрқиш

    Фото: PeopleTalk

    Асосий белгилар: смартфоннинг қуввати тугаши, йўқолиб қолиши ёки бузилиши ҳақида ўйлашнинг ўзидаёқ безовталик юзага келади. Бу ҳолат одамни мулоқотдан, интернет орқали ахборот излаш имкониятидан маҳрум бўлишдан чўчитади. 

    Технофобия — техник тараққиётдан қўрқиш

    Фото: PeopleTalk

    Асосий белгилар: янги гаджетлардан фойдаланишга нисбатан салбий муносабат, шахсий маълумотлар хавфсизлигидан хавотир, қурилмалар орқали кузатув остида қолишдан қўрқув.

    Киберфобия — компьютер ва интернетдан қўрқиш

    Фото: Culture.ru

    Асосий белгилар: кибержиноятчиларнинг қурбони бўлиш ва шахсий маълумотларнинг йўқолишидан хавотир, бузиб кириш эҳтимоли туфайли ижтимоий тармоқларда аккаунт очишни истамаслик, гаджетлардаги маълумотларни вируслардан ҳимоя қилишга ниҳоятда эътибор бериш.

    Фонофобия — кучли шовқиндан қўрқиш, баъзида телефон қўнғироқларидан қўрқиш сифатида талқин қилинади

    Фото: Fb.ru

    Асосий белгилар: кирувчи телефон қўнғироғи ёки билдиришнома товушидан стресс ва хавотир, ноқулай суҳбатдош билан учрашиш ёки ёмон хабар эшитишдан қўрқиб, қўнғироқларга жавоб бермаслик ёки хабарларга муносабат билдирмаслик.

    Информофобия — ахборот олишдан бош тортиш

    Асосий белгилар: янгиликларни ўқиш, ижтимоий тармоқлар, Telegram каналлари ва бошқа манбаларни кузатгандан кейин ахборот тўлиб-тошганликни ҳис қилиш. Бундай хавотир олинган барча маълумотларни қайта ишлай олмасликдан келиб чиқади.

    Скринфобия — гаджетларнинг экранларига узоқ вақт қарашдан қўрқиш

    Фото: қуаса.ио

    Асосий белгилар: электрон қурилмалар соғлиқ, хусусан, руҳиятга зарар етказиши ва кўришни ёмонлаштириши ҳақида такрорий хавотирли фикрлар.

    Автономофобия — батареянинг тугаши ва қурилмани ўз вақтида заряд қилишнинг имконсизлигидан қўрқиш

    Фото: PeopleTalk

    Асосий белгилар: гаджет батареясининг заряд даражасини жуда қаттиқ назорат қилиш, батарея деярли тугаганида тезда заряд олиш жойини излаш.

    Гаджетлар аслида бизга ёрдам бериш ва ҳаётни енгиллаштириш учун яратилган. Аммо уларни меъёрдан ортиқча ишлатиш айрим психологик ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин. Юқорида санаб ўтилган фобиялар кўпчиликда яширин шаклда бўлса-да, кундалик ҳаётга сезиларли таъсир кўрсатади. Психологларнинг айтишича, барча қўрқувларни енгиш мумкин, бунинг учун аввало ўзингизни таҳлил қилиб, сабабларини топишингиз керак. Аввало сабабни аниқлаб, уни йўқ қилишдан бошланг.

    27 май, 14:04   Изоҳ (0)   845
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Технология#Гаджет#фобия

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сингапурлик олимлар «ақлли» спорт костюмини яратди

    22.09.2020, 20:22

    Apple’дан янги «гаджет»: компания виртуал реалликда ёрдам берадиган пайпоқ тайёрламоқда

    18.03.2021, 18:22

    Лондонлик олимлар қўлдаги олтинчи бармоқ кўринишида қурилма яратди

    21.05.2021, 11:58

    Qualcomm’нинг 1500 долларлик смартфони фойдаланувчилар ҳафсаласини пир қилди — ОАВ

    10.07.2021, 21:54

    iPhone 13 тақдимоти: кичрайтирилган «қош» ва Android’даги узоқ кутилган «фишка»лар (фото ва видео)

    15.09.2021, 20:55

    realme рекорд даражадаги 150W қувватга эга GT Neo 3 смартфони ҳақида эълон қилди

    05.03.2022, 12:00

    Tecno компанияси Samsung билан ҳамкорликда яратилган Camon 19 RGBW технологиясига эга смартфонларни эълон қилади

    16.03.2022, 12:00

    TECNO CAMON 19 Pro — нега айнан ушбу смартфонни сотиб олиш керак?

    05.10.2022, 15:28

    Forbes миллиардери фарзандларини қандай тарбиялайди?

    29.07.2024, 17:30

    Huawei 2 та янги смарт соатлар — Huawei Watch GT 5 серияси ва Huawei Watch D2 ни тақдим этди

    18.12.2024, 16:30

    Японияда иссиқ ичимликни “пуфлаб берувчи” мушукча шаклидаги мини қурилма яратилди (фото)

    13 январ, 14:42

    Дунёдаги энг ингичка ва букланадиган смартфон ­— Oppo Find N5 видеоси эълон қилинди

    11 феврал, 15:51

    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда

    21 май, 10:30

    21 май, 16:30

    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди

    22 май, 09:00

    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди

    22 май, 10:30

    Хитойнинг энг йирик портларидан бирига Тошкентдан биринчи поезд жўнаб кетди 

    21 май, 20:10

    Японияда инсон тушларини ёзиб олиш технологияси яратилди

    22 май, 14:40

    Ўзбекистонда шахсга доир маълумотларнинг хавфсизлиги: бугунги ҳолати ва келажак истиқболлари 

    23 май, 09:00

    Telegram энг кўп қайси давлатларда фойдаланилади? 

    23 май, 16:05

    Ўзбекистонда шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузишга оид жиноятлар 40 фоизга ошди

    23 май, 19:05

    Тунда ёпиқ кўзлар билан ҳам кўриш имконини берувчи линза яратилди

    24 май, 17:50

    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС

    24 май, 13:30

    Қозоғистонда чигирткаларга қарши дронлардан фойдаланилади 

    25 май, 18:10
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда эҳтиёжманд хотин-қизлардан ОТМда ўқиш учун тавсияномага аризалар қабули бошланди

    Ўзбекистон | 30 май, 15:18

    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди

    Реклама | 30 май, 15:00

    Юлдуз Усмонованинг Намангандаги  концертида оммавий тартибсизлик юзага келди (видео)

    Шоу-бизнес | 30 май, 14:52

    Тошкент Марказий Осиёдаги топ-3 та шаҳар қаторига кирди

    Ўзбекистон | 30 май, 14:35

    “Матрица” ҳам мукаммал эмас: ҳамманинг эътиборидан четда қолган 5 та хато

    Маданият | 30 май, 14:23

    Япониялик олимлар тишларни қайта ўстирувчи дори ихтиро қилди

    Технологиялар | 30 май, 14:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.