Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган учрашув 14 июнь, шанба куни бўлиб ўтди.
Бугунги кунга учта учрашув белгиланган эди. Улардан бири Тошкентда - “Бунёдкор” ва “Пахтакор” иштирокида бўлиб ўтди.

24-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 57-дақиқага келиб Игор Сергеев ҳисобни тенглаштирди. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди ва томонлар бир очкодан эга чиқди.
Яна бир ўйин Олмалиқда, “ОКМК” – “Шўртан” ўртасида бўлиб ўтди.

Қизиқарли ўтган баҳсда ҳисоб очилмади, томонлар муроса кўчасини танлади.
Суперлига
12-тур
14 июнь, шанба
“ОКМК” — “Шўртан” 0:0
Учинчи учрашув Навоийда “Қизилқум” – “Сўғдиёна” иштирокида ўтказилди.

Ушбу баҳс ҳам дуранг билан тугади ва ҳар икки жамоа ҳисобига бир очкодан ёзилди.
Суперлига
12-тур
14 июнь, шанба
“Қизилқум” — “Сўғдиёна” 0:0
Бугунги беллашувлардан сўнг мусобақа жадвали қуйидагича:

Изоҳ (0)