Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган учрашув 30 июнь, душанба куни бўлиб ўтди. Бугунги кунга белгиланган учрашув Олмалиқда – “ОКМК” – “Сурхон” жамоалари ўртасида кечди.

Учрашув қизғин ўтди. Ҳар икки жамоада, жумладан, мезбонларда қатор вазиятлар яратилди. Шу билан бирга, меҳмонлар ҳам бўш келмади.
Учрашувда ҳисоб иккинчи бўлимда очилди. Ажойиб узатмани Асилбек Жумаев дарвозага йўллади ва гол урди. Мазкур гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди.
Ушбу ғалаба билан сурхондарёликлар 17 очко билан 9-ўринга кўтарилди. Олмалиқликлар эса 24 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.
Суперлига
14-тур
28 июнь, шанба
“ОКМК” — “Сурхон” 0:1
Голлар: Асилбек Жумаев, 58
Изоҳ (0)