Ўзбекистон Суперлигаси 14-тури доирасида “Бухоро” ва “Шўртан” жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Самарқанддаги “Динамо” стадионида бўлиб ўтган баҳсда номинал мезбон ҳисобланган “Бухоро” жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, муҳим уч очкони қўлга киритди.

Учрашувдаги ҳисоб 30-дақиқада “Шўртан” футболчиси Дониёр Нарзуллаев томонидан очилди. 40-дақиқада эса Асилбек Қаюмов жавоб голини киритиб, ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлим бошида “Бухоро” олдинга чиқиб олди. 48-дақиқада Фране Чиряк томонидан урилган гол жамоасига устунликни тақдим этди. 86-дақиқада Иззатилло Пўлатов мезбонлар фойдасига учинчи голни киритиб, учрашув тақдирига якуний нуқта қўйди — 3:1.
Мазкур натижа ўйиннинг охиригача ўзгаришсиз қолди. “Бухоро” мазкур ғалаба эвазига очколар сонини 9 тага етказди ва турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди. “Шўртан” эса 9 очко билан мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда.
Ўзбекистон Суперлигаси
14-тур
29 июнь, якшанба
“Бухоро” — “Шўртан” 3:1
Голлар: 0:1 — Нарзуллаев (30), 1:1 — Қаюмов (40), 2:1 — Чиряк (49), 3:1 — Пўлатов (86)
Изоҳ (0)