Ўзбекистон Суперлигаси 11-тури доирасидаги беллашувда “Динамо” “Қизилқум” устидан драматик ғалабага эришди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидаёқ меҳмонлар ташаббусни ўз қўлига олишди ва 22-дақиқада Роман Папарига ҳисобни очди. Биринчи бўлим меҳмонлар фойдасига якунланди.
Иккинчи тайм бошида “Динамо” бирйўла учта ўзгариш амалга оширилди ва бу қарор қайидир маънода ўзини оқлади. 51-дақиқада Ойбек Ўрмонжонов ҳисобни тенглаштирди. Бироқ орадан кўп ўтмай, 61-дақиқада Шаҳзодбек Раҳматуллаев яна “Қизилқум”ни олдинга олиб чиқди.
“Динамо” бу натижани ўзгартиришга интилди ва 77-дақиқада Журани Ферреира томонидан киритилган тўп эвазига мезбонлар иккинчи бор ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг энг кескин ва ҳал қилувчи лаҳзаси эса қўшимча дақиқаларда юз берди. Санжар Қодирқулов 90+7-дақиқада гол уриб, “Динамо”га уч очкони тақдим этди.
Қўлга киритилган ғалабадан кейин самарқандликлар онлайн турнир жадвалида 22 очко билан 3-ўринни эгаллаб турган бўлса, “Қизилқум” 11 очко билан 10-поғонадан жой олди.
Ўзбекистон Суперлигаси
11-тур
25 май, якшанба
“Динамо” — “Қизилқум” 3:2
Голлар: 0:1 — Папарига (22), 1:1 — Ўрмонжонов (51), 1:2 — Раҳматуллаев (61), Ферреира (77), 3:2 — Қодирқулов (90+7).
Изоҳ (0)