Ўзбекистон U-23 жамоаси ва “Пахтакор” ҳужумчи Муҳаммадали Ўринбоэв фаолиятини Бельгия чемпионати давом эттириши мумкин. Журналист Яхёхўжа Улуғхўжаев ўзининг телеграм каналида маълум қилишича, футболчи “Антверпен” жамоасига ўтмоқда.

Манбага кўра, ҳозирда футболчи виза билан боғлиқ жараёнларнинг якунланишини кутмоқда. Шундан кейин у Франция орқали Бельгияга йўл олади. Томонлар 3 ёки 4 йиллик тўлиқ шартнома имзолаш арафасида турибди.
“Антверпен” Бельгиянинг номдор клубларидан бири саналади. Клуб ўтган мавсум мамлакат чемпионатини 5-ўринда якунлаган эди.
Аввалроқ Ўринбоэв Англиянинг “Брентфорд” клуби сафида ижара асосида тўп сурган эди.
Ўринбоев Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У жорий мавсум Суперлига доирасидаги 11 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйган. Унинг “Пахтакор” билан шартномаси 2025 йилнинг охирига қадар амал қилади. Transfermarkt портали Ўринбоевнинг қийматини 450 минг еврога баҳолаган.
Изоҳ (0)