• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Мавсум бошланишига 3 кун қолганда, Про-Лига формати ўзгарди

    Ўзбекистон профессионал футбол лигаси нуфузи жиҳатдан Суперлигадан кейинги ўринда турувчи Про-Лига форматини ўзгартирди. Бу ҳақдаги қарор ЎФА Ижроия қўмитаси Бюроси томонидан қабул қилинди, деб хабар берилди ПФЛ расмий сайтида.

    Фото: ПФЛ

    Фото: ПФЛ

    Бунгача Про-Лигада 16 та жамоа иштирок этиши белгилаб қўйилган бўлиб, мусобақа 25 март куни старт олиши режалаштирилганди. Бироқ хабарда қайд этилишича,ПФЛга шундан кейин ҳам бир қатор клублар мурожаат билан чиқишда давом этган. Ижроқўм аъзолари эса мамлакат футболининг ривожи йўлида таклифларга ижобий жавоб қайтаришга қарор қилган.

    Бу борада ПФЛ ўзгаришлар ҳақида ва унинг сабаблари тўғрисида тушунтиришлар берган. «Дарё» эса хабарни тўлиқлигича қайта чоп этиб, эътиборингизга ҳавола қилади.

    Нега шундай бўлди?

    Бунинг бир қатор сабаблари бор. Шулардан биринчиси футболга ўз сармоясини киритишни ният қилган хусусий тадбиркорларни қўллаб-қувватлашдир. Тўғри, айни ҳолатда улар бирданига суперклубга асос солиши қийин. Бироқ ЎФА футболни ривожлантиришнинг муҳим факторларидан бири бўлган клубларни хусусийлаштириш масаласини бир четда қолдира олмайди. Яъни хусусий клубларга босқичма-босқич ривожланиб бориш учун имконият беради.

    Иккинчидан, Суперлига жамоалари сони 12 тага қисқартирилди. Бу билан элитада тўп сурадиган футболчиларнинг умумий сони ҳам камайди. Натижада Суперлигада тўп суриш истагида бўлган футболчилар ўртасида рақобат ошди. Энди эса рақобатда ютқазиб қўйган футболчилар қўним топиши мумкин бўлган объектларга эҳтиёж бор. Про-Лига эса бу борада юқоридаги каби футболчиларга имконият тақдим этиши мумкин.

    Учинчидан, футбол ҳамиша мухлислар учун ўйналади. Шунингдек, Про-Лигада иштирок этиш истагида бўлган баъзи клублар мухлисларидан ЎФАга доимий равишда мурожаатлар келиб тушади. Бу эса маълум шаҳар ёки туман раҳбариятини ҳаракатга келтириб, уларда ҳам футбол ривожига ҳисса қўшиш фикри пайдо бўлади.

    Жамоалар сони нечта бўлади?

    Суперлигага йўлланма берувчи лигада фарм-клубларнинг тўп суриши мантиққа тўғри келмасди. Шу ҳолат ҳамда клубларнинг ўз илтимослари инобатга олиниб, «Бунёдкор» ва «Пахтакор» фарм-клублари Про-Лигадан ўчирилди. Аксинча, яхши ният билан катта футболга қадам қўйиш ниятида бўлган «Хотира-79», «Нурафшон-С», «Лабса», «Шердор» каби клублар турнирга қўшилди. Натижада Про-Лига жамоалари сони 18 тага етди.

    Клублар рейтинги

    Про-Лига клубларини мусобақага қўйиш олдидан ПФЛ комиссияси иштирокчи жамоалар инфратузилмаси билан танишиб чиққан. Уларнинг олдига ташкилот томонидан қўйилган талабларга айрим клублар жавоб беради, баъзиларига эса вақт керак. Ўз-ўзидан ўша клубларнигина олиб қолиб, қолганларга жавоб бериб юбориш — юқорида санаб ўтилган факторларга тўғри келмайди. Шу билан биргаликда ПФЛ ҳам ўз талабларида қатъий туришни маъқул кўрди ҳамда Про-Лига истагида бўлган клубларнинг бугунги кундаги ҳолатидан келиб чиқиб, уларни икки зонага ажратди. Яъни, олдинга интилаётган клубларга ҳам имконият берилди:

    ПРО А

    • «Андижон» (Андижон)
    • «Динамо» (Самарқанд)
    • «Истиқлол» (Фарғона)
    • «Машъал» (Қашқадарё)
    • «Орол» (Қорақалпоғистон)
    • «Сурхон» (Сурхондарё)
    • «Шўртан» (Қашқадарё)
    • «Хоразм» (Хоразм)
    • «Норин» (Наманган)
    ПРО Б
    • «Ифтихор» (Ёшлар иттифоқи жамоаси)
    • «Ёзёвон» (Фарғона)
    • «Зомин» (Жиззах)
    • «Лабса» (Бухоро)
    • «Локомотив-БФК» (Тошкент)
    • «Нурафшон» (Тошкент вилояти)
    • «Ғиждувон» (Бухоро)
    • «Шердор» (Самарқанд)
    • «Хотира-79» (Наманган)
    ПФЛ жамоаларни бу гуруҳга ажратишда улардаги моддий-техник база масаласини биринчи планга қўйди. Рейтингга кўра сараланган 9 та жамоа ажратиб олингани билан, Суперлига учун назарий жиҳатдан Про Б жамоаларда ҳам имконият бўлади. Бироқ бунда асосий мақсад Про-Лигада етакчи бўлишгина эмас, балки инфратузилмани талаб даражасига олиб чиқиш ҳам бўлиши шарт. Чунки Суперлиганинг талаблари юқори экани барчага маълум.

    Вазиятни яхшилаш учун ПФЛ 2020 йилгача бўлган кичик дастур ишлаб чиқади ва клубларни йилнинг тўрт чорагида назорат қилиб боради. Яъни, моддий-техник базаси талаб даражасида бўлмаган клублар Про-Лигага қўйилгани билан, улар инфратузилма масаласида жиддий ишлаши шарт. Улар маблағ жиҳатдан Суперлига клублари билан рақобатлаша олмаса-да, 2—3 йил ичида майдон, база ва футбол мактаби ПФЛнинг минимум талабига жавоб бериши керак. Вақти келиб уларнинг стадионига мамлакатнинг энг кучли клублари ҳеч бир эътирозсиз келиши лозим. Шундан келиб чиқиб, инфратузилма босқичма-босқич ривожланади. Агар ҳар чорак текширувидан кейин клублар назоратдан ўта олмаса, уларга нисбатан санкциялар белгиланади (умуман ишламаётган клублар Про-Лигадан четлаштирилади).

    Бунда бир нарсани тушуниш лозим. Ҳозирги ҳолатда чемпионлик учун курашадиган жамоага пул сарф этиб, инфратузилмани ташлаб қўйишда маъни йўқ. Чунки Суперлиганинг талаби доим юқори бўлиб қолаверади. Шундан келиб чиқиб, асосий эътибор инфратузилмага қаратилиши мантиқлироқ. ЎФА эса фақатгина шу шарт билан талабгор клубларга Про-Лига эшикларини очди.

    Формат қандай бўлади?

    Режага кўра, ҳар икки гуруҳ жамоалари тўрт даврали (2 та уйда ва 2 та сафарда) ўйинлар ўтказади — 32 (жами 36) та тур. Унга кўра, Про А’да етакчи бўлган жамоа Суперлига йўлланмасини қўлга киритади. ПРО А лиганинг сўнгги жамоаси ПРО Б лигага тушиб кетса, ПРО Б ғолиби, ПРО А лигага йўлланма олади. ПРО А лиганинг 2 ва 3-жамоалари эса Про Б’да мос равишда 2 ва 1-ўрнини эгаллаган клубларга қарши ўтиш ўйинларида иштирок этади. Ғолиблар Суперлигада 10 ва 11-ўринни эгаллаган клубларга қарши плей-офф ўйини ўтказади.

    Эслатма: Мавсум давомида қайси зонада бўлишидан қатъий назар бирор бир жамоа ярим йўлда турнирдан чиқиб кетса, 2019 йилги мавсумда ўйнаш имкониятидан ҳам маҳрум этилиши мумкин (бу масала ЎФА Ижроия қўмитаси Бюроси томонидан алоҳида кўриб чиқилади).

    Хулоса: ЎФА барча учун имконият эшикларини очишга қарор қилди. 2018 йилги мавсум Про-Лига талабида бўлган клубларнинг ҳақиқий имкониятини кўрсатиб беради ва келгуси режалар ҳамда формат шунинг асосида келиб чиқади.

    ПФЛ Ўзбекистон Суперлигаси ҳамда Про-Лигаси ўйинлари бир вақтда тугаши масаласини инобатга олади. Бу ҳар икки лига клублари ўртасидаги ўтиш ўйинлари олдидан жамоаларнинг жисмоний жиҳатдан имкониятларини тенглаштиради.

    ПФЛ Ўзбекистон Кубоги форматини ўзгартириш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда. Бу борада ҳам янгилик бўлиши катта эҳтимол. Про-Лиганинг барча иштирокчиларида Ўзбекистон Кубогида иштирок этиш имконияти бўлади. Янги формат эса яқин кунлар ичида эълон қилинади.

    Мавзуга доир: Суперлига. Терма жамоа ўйинлари сабаб АГМК—«Локомотив» ўйини қолдирилди. «Пахтакор» ва «Бунёдкор» иштирокидаги ўйинлар санаси эса ўзгарди

    22.03.2018, 19:58   Изоҳ (0)   24029
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлига. Терма жамоа ўйинлари сабаб АГМК—«Локомотив» ўйини қолдирилди. «Пахтакор» ва «Бунёдкор» иштирокидаги ўйинлар санаси эса ўзгарди

    22.03.2018, 19:40

    Қирғизистон ўз тарихида илк марта Осиё Кубоги финал босқичига чиқди

    22.03.2018, 19:28

    Шоҳжаҳон Эргашев 28 апрелда навбатдаги жангини ўтказади. Рақиб эса хитойлик

    22.03.2018, 12:25

    Эртага Ўзбекистон — Кения ўйини. Кенияликлар мураббийи эса «андижонча» меҳмондўстликдан ҳайратда

    22.03.2018, 12:06

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокашда (фото)

    22.03.2018, 11:45

    Андижонга «Наврўз» байрамида етиб келган кениялик футболчилар қандай кутиб олинди? (фото ва видео)

    21.03.2018, 19:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.