Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган учрашув 26 июнь, пайшанба куни бўлиб ўтди.

Унда “Хоразм” – “Андижон” баҳси бўлиб ўтди. 11-дақиқада ҳисоб андижонликлар томонидан очилди. Дониёр Абдуманноповнинг голи учрашувдаги дастлабкиси бўлди. 27-дақиқада эса Владимир Бубаня ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасида Валижон Раҳимов ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. 80-дақиқага келиб Исломбек Маматказин ҳисобни тенглаштирди. Орадан 8 дақиқа ўтиб эса Бектемир Абдуманнонов жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Якуний ҳисоб – 2:3. Ушбу ғалаба билан андижонликлар 17 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди. Хоразмликлар эса 14 очко билан 10-ўриндан жой олган.
Изоҳ (0)