Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов “Рома” клубидаги мураккаб даври ва Клаудио Раньери қўл остида яна ўз ўйинини топгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда Roma Press нашри хабар берди.

Шомуродов Рим клубига келгач, пайдо бўлган муаммоларни эслади.
“Рома”га келганимда Эден Жеко Римдан кетмоқчи эди. Ўша пайтда таркибдаги ягона ҳужумчи мен эдим ва мавсум давомида асосий таркибда бўламан, деб ўйлагандим. Аммо орадан кўп ўтмай, матбуотда Темми Абраҳамнинг жамоага келиши ва унинг асосий ҳужумчи бўлиши ҳақида хабарлар чиқди. Мен бунга ишонмаган эдим, чунки жисмоний ҳолатим яхши ва клуб захирада сақлаш учун трансфер қилмаган деб ўйладим. Аммо бу содир бўлди. “Рома”да ўзимга бўлган ишончимни йўқотдим, ҳатто атрофдагилардан хато излай бошладим. Курашишни тўхтатдим ва бу менинг ўйинимни янада пасайтириб юборди. Ҳозирда ўзимни бутунлай бошқа футболчидек ҳис қиляпман. Бунинг учун Клаудио Раньеридан жуда миннатдорман, дейди Шомуродов.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов якунланган мавсум анча самарали ўйнади. У “Рома” сафида барча мусобақалар доирасидаги 37 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 5 та ассист ёздириб қўйди.
Изоҳ (0)