• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Терма жамоа, «Рома»даги келажаги, Моуриньо билан муаммолар ва пахта терими. Элдор Шомуродов билан интервью

    Ўзбекистон терма жамоаси ва «Рома» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россиянинг «Спорт-Экспресс» нашрига катта интервью берди. Шомуродов унда терма жамоа, «Рома»даги келажаги, Жозе Моуриньо билан муаммолар, болалиги ва бошқа кўплаб мавзуларда ўз фикрлари билан ўртоқлашди. «Дарё» мазкур интервьюни ўқувчилар учун ўзбек тилида тақдим этади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Бу тўғри эмас, менимча. Спорт сиёсатдан ташқарида бўлиши керак»

    Отасининг қўллаб-қувватлаши қанчалик муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистонда бўлганимда, отам ҳар доим ўйинларга келишга ҳаракат қилади. Ота-онамнинг ёрдами доимо муҳим бўлган. Ёмон ўйнасам ҳам улар илиқ сўзларни топа олади.

    «Рома»да кўпроқ ким билан мулоқот қилиши ҳақида

    Римда мулоқот қилиб турадиганларим етарлича. Асосан рус тилида гаплашамиз. Масалан, Генрих Мхитарян билан. «Рома»да Генрих билан ҳаммадан кўра яқинроқман. Шунингдек, «Аталанта» билан ўйнаганимизда, Алексей Миранчук ва Руслан Малиновский билан ҳам бироз суҳбатлашгандик.

    «Ростов»да кимлар билан алоқаларни сақлаб қолгани ҳақида

    Валерий Карпин билан гаплашиб тураман, қишда Дубайда кўришгандик. Баъзида мессенжер ва ижтимоий тармоқларда бошқа йигитлар билан ҳам ёзишиб турамиз.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Нима сабабдан Осиё клубларининг молиявий томонлама яхши бўлган таклифларини рад этиб, «Ростов»нинг 10 минг долларлик маошига рози бўлгани ҳақида

    Россияга кетганимда пул ҳақида ўйламаганман. Аввалига ўзимни кўрсатмоқчи бўлдим. «Ростов»да ўтган йиллар менга кўп нарсаларни берди. Булардан асосийси — профессионалликдир. Бу борада Ўзбекистондагидан кўра кўпроқ нарсага эга бўлдим, бу катта ёрдам берди.

    Россиядаги футболчилардан кимларни дўст деб билиши ҳақида

    Сергей Паршивлюк, Сергей Песьяков, Хорен Байрамян ва Бахтиёр Зайнутдинов билан кўпроқ мулоқот қилардик, айнан шулар билан ҳозир ҳам гаплашиб турамиз.

    Карпининг Россия терма жамоаси билан биргаликда «Ростов»да ҳам ишлаётгани ҳақида

    Унинг клубга қайтганидан хабарим бор. Лекин ҳали табриклаганим йўқ.

    Россия терма жамоасининг ЖЧ—2022 саралаши плей-оффидан четлатилишига қандай қараши ҳақида

    Бу тўғри эмас, менимча. Спорт сиёсатдан ташқарида бўлиши керак.

    Карпиннинг маслаҳатлари ва овқатланиш ҳақида

    Руҳият нуқтаи назаридан футболга бўлган муносабатимни ўзгартирган. У ҳазил қилишни яхши кўрарди, лекин жиддий ва тўғри гаплари ҳам бисёр эди.

    У ҳар доим тўғри овқатланиш муҳимлигини айтган. Вақт ўтиши билан футболчи учун бу жуда муҳим эканини тушунасиз. Европада буни яхши билишади. Шакарни чекланган миқдорда истеъмол қилишимизни тайинларди.

    Бу каби тайинловларнинг севимли таоми ошга ҳам таъсир қилгани ҳақида

    Базада, албатта, ош ея олмасдим. Лекин ташқарида истеъмол қилиб турардим (кулади). Бироқ вазнимни назорат қилиб турганман.

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»
    Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятининг ўзига хос палови бор. Улардан қайси бирини кўпроқ ёқтириши ҳақида

    Тўй оши.

    Италияда ҳам ош истеъмол қилиб туриши ҳақида

    Рафиқам уйда тайёрласагина. Аммо у ердаги маҳсулотлар бошқача ва уйдагидек чиқмайди.

    Карпиннинг энг эсда қоларли ҳазили ҳақида

    «Қийшиқ оёқ» ҳақидагиси. У нафақат мени, кўпларни шундай чақирарди. Машғулотда ниманидир нотўғри қилганингизда, доимо шундай дейди. Бундан хафа бўлмайман.

    Карпин аввалига уни Ўзбекистонга қайтариб юбормоқчи бўлгани ҳақида

    Таътилдан кейин биринчи йиғинни ўтказдик, уйда деярли ҳеч нарса қилмагандим, жуда ёмон ҳолатда келдим. Шу сабабли, эҳтимол, шундай фикрга боргандир. Аммо кейин  формамни тиклаб олдим ва у менга бошқача муносабатда бўлишни бошлади. Бунгача раҳбарият кўпроқ ўйнашим учун мени ижарага ҳам бермоқчи эди. Бир қатор вариантлар чиққанди. Аммо Карпин қўйиб юбормади. Ҳозирда таътилга чиқсам, албатта, ўзим билан машғулот дастурини ҳам олиб юраман.

    «Ростов»га вингер сифатида келгани ва Карпин уни форвардга айлантиргани ҳақида

    Бунгача терма жамоада ҳам, болалигимда ҳам марказда ўйнаганман. Ҳужум марказидаги позицияни эгаллашимдан олдин Карпин мени ҳамма жойда синаб кўрди, ҳатто таянч зонаси ва ўнг қанот ҳимоясида ҳам.

    Фото: Instagram / @shomurodov.eldor

    Фото: Instagram / @shomurodov.eldor

    «Сигир-қўйларни боқиб, кейин футбол ўйнашинг мумкин»

    Афғонистон билан чегарадош жойдан чиққан боланинг қандай қилиб, А Серияда ўйнаётгани ҳақида

    Аввало, Аллоҳ сўраганларимни берган. Аммо шунчаки сўрашнинг ўзи етарли эмас. Мақсад қўйсангиз, ҳар доим шубҳалар бўлиши ҳам табиий. Уларни енгишингиз, мақсад сари олға юришингиз ва бошқа ҳеч нарсага чалғимасдан олдинга интилишингиз лозим.

    Жарқўрғон ва болаликдаги асосий хотиралари ҳақида

    12 ёшимга қадар Жарқўрғонда яшаганман, кейин «Машъал» академиясига йўл олганман. Эсимда, сигир ва қўйларимиз кўп бўларди. Барча дўстларим ва ака-укаларим мен каби футболни севишарди. Имкон бўлди дегунча, тўп тепишга ҳаракат қилардик. Аммо ота-онам аввалига молларни боқиб, кейин стадионга боришим мумкинлигини айтарди.

    Хавфли Афғонистон билан чегаралар яқинлиги қандайлиги ҳақида

    Ҳаммаси тинч эди. Салбий нарсалар бизгача етиб келмагани яхши. Қолаверса, ота-онам тарбиямга доим эҳтиёткорлик билан ёндашган, қаерда эканлигим, нима қилаётганимни текшириб турарди.

    Ота-онасининг ҳали ҳам ўша уйда яшаётгани ҳақида

    Дадам бу уйни жуда яхши кўради. Уни ўз қўллари билан қурган.

    Барча ўзбек болалари каби пахта тергани ҳақида

    Шунақаси ҳам бўлган. У пайтлар кичкина эдим, тўртинчи синфда режа уч килограмм эди. Махсус қаергадир бормаганмиз, уйимизга яқин жойда терардик.

    Вазн учун пахта орасига тош солгани ҳақида

    Ҳа, бунақаси ҳам бўлган. Бу текширилган усул эди (кулади).

    Авваллари маошининг катта қисмини ота-онасига юборгани ҳақида

    Аввал катта қисмини уларга юборардим. Ҳозир келажак учун ҳам нимадир олиб қўйиш керак. Масалан, уйга.

    Ота-онасининг Италияга ташрифи ҳақида

    Янги йил олдидан боришди. Улар Римдан жуда кўп ижобий таассуротлар билан қайтди.

    Рим ёки Самарқанддан қай бирини танлаши ҳақида

    Қийин танлов. Ўзбекистонлик бўлганим учун Самарқанд қалбимга яқинроқ. Аммо Рим ҳам жуда гўзал. Дарвоқе, генуяликлар Самарқанд ҳақида кўп нарса билади. Аммо мендан бу ҳақда сўрашганда, ҳали итальянчани яхши билмасдим-да.

    Фарзанди ва оиласи уни қанчалик ўзгартиргани ҳақида

    Турмуш қурганимда ўзгарганман деб айта олмайман, лекин фарзандли бўлганимда бошқача ҳислар пайдо бўлди. Масъулият ошди. Ҳаётимдаги энг муҳим воқеа.

    Ўзбек урф-одатларига кўра, кўп ҳолларда келинни куёвнинг ота-онаси топади. Унда бу ҳолат қандай кечгани ҳақида

    Келинни ўзим топиб, севиб қолганман. Умумий дўстимиз орқали танишганмиз.

    Фото: «Бунёдкор» / «Championat.asia»

    Фото: «Бунёдкор» / «Championat.asia»

    «Ривалдо қўлимдан ушлаб майдонга олиб чиққан. Буни ҳеч қачон унутмайман»

    Европада ўйнаш орзуси қачон пайдо бўлгани ҳақида

    Аниқ қачонлигини эслай олмайман. Бу аста-секин шаклланиб борган. Футболчи сифатида ўсишим керак эди, бундан ташқари, Ўзбекистонда ҳамма бу ҳақда гапирарди. Ота-онам ҳам, ўзим ҳам Европада ўйнашимни хоҳлардик.

    Ривалдо ҳақидаги хотиралар

    «Машъал» академиясида таҳсил олганимда, асосий жамоа «Бунёдкор» билан ўйнаган, Ривалдо эса ўйинга қўлимдан ушлаб тушган. Ўз вақтида дунёнинг энг яхши футболчиси бўлган ўйинчи мени майдонга олиб чиққан. Буни ҳеч қачон унутмайман. Бунинг устига бу вазиятдан расм ҳам қолган.

    Қайси жойга кўникиш қийин бўлгани ҳақида

    Ростовдан кейин Генуя. Биринчидан, ўша пайтда пандемия бўлган, ҳамма жойлар ёпилганди. Иккинчидан, Италияда ва умуман Европада бутунлай бошқача менталитет. Ва, албатта, ўрганишим керак бўлган тил масаласи.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    «Женоа»да «Ростов»дагидан 5—6 баравар кўп маош олгани ҳақида

    Бу унчалик катта босим юкламаган. Ҳар доим бундай масалаларда ота-онам билан маслаҳатлашаман. Агентлар борасида ҳам омадим чопган. Уларсиз анча қийин бўларди. Улар ҳамма жабҳада ёрдам берди. Шартнома тузилгач, Европага кетиш режаси тузилганди.

    Агентларга уни ким таклиф қилгани ҳақида

    Уларга мени ўшанда «Пахтакор» ва Ўзбекистон миллий терма жамоасига мураббийлик қилган Самвел Бабаян тавсия қилган.

    Янги мамлакат ва клубларда «қаердан келдинг?», «нима, сизларда ҳам футбол ўйнашадими» қабилидаги саволлар ҳақида

    Йўқ, бунақаси ҳеч бўлмаган. Ҳамма ёрдам беришга ҳаракат қиларди. Аввалига йигитлар билан гаплашиб кетишим қийин кечди, аммо кейин барчаси жойига тушиб кетди.

    Ибодат ҳақида

    Намоз ўқийман.

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА
    Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ—2022 саралаши ҳал қилувчи босқичига чиқа олмагани ҳақида

    Ҳозир авлодлар алмашинуви жараёни кечмоқда. Ёшлар кўп, шунинг учун ўйин борасида бир қадам орқага кетдик. Янги жамоа қурилмоқда, янги мураббий келди. Биз бу вазифани бажара оладиган жамоани йиғишга ҳаракат қиляпмиз.

    Сречко Катанец билан алоқалари ҳақида

    Яхши. Баъзида итальян тилида гаплашамиз — у кўп йиллар давомида у эрда ўйнаган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Ювентус»га қарши ўйиндан кейин Моуриньодан ранжиганим йўқ

    «Рома»даги қоидалар ҳақида

    Ҳар доим топ-клубларда қатъий қоидалар борлигини билардим, лекин ўзингиз буни футболчи сифатида ҳис қилсангиз, ҳиссиётлар бошқача бўлади.

    2021 йилнинг ёзида «Рома»дан ташқари, яна қандай вариантлар бўлгани ҳақида

    Биз вариантларни кўриб чиқдик ва «Рома»ни танладик. Бу ерда ўйнаб кетишимга ишончим комил эди.

    Ҳамон бу ишончнинг пасаймагани ҳақида

    Ишончим ҳамон пасайгани йўқ. Агар барчасини тўғри қилсам, ҳаммаси яхши бўлади.

    «Рома»даги келажаги, Италия ОАВда унинг Римдаги ҳолатдан норозилиги борасида хабарлар чиққани ҳақида

    Терма жамоада йиғинида ўзбек тилида айтган гапларим итальянчага нотўғри таржима қилинган. «Рома»ни тарк этиш истаги ҳақида гапирмаганман. Қолишни ва кимлигимни исботлашни хоҳлайман. Ҳеч бир футболчини майдонга кам тушиши қониқтирмайди. Безовтаман, лекин бу нормал ҳолат. Барча футболчиларда шундай даврлар бўлади. Бунда асосий нарса сабр-тоқат ва меҳнатдир. Шунда ҳаммаси яхши бўлади. Қийин бўлишини билардим, лекин ўзимдан кўпроқ нарсани кутаман.

    Моуриньо билан ҳеч қандай муаммо йўқлиги ҳақида

    Мутлақо ҳеч қандай муаммо йўқ. Аввалгидек ишлаяпмиз.

    «Челси»дан 40 миллион евро эвазига сотиб олинган Тэмми Абраҳамга кўпроқ эътибор бўлишини олдиндан тушунгани ҳақида

    Буни тушунганман. Аммо «Рома»га ўтганимда, Абраҳам ҳали жамоага келмаганди. У билан яхши муносабатдамиз. Умуман олганда, бутун фаолиятим давомида захирадан майдонга тушиш борасида анча хотиржамман.

    Февраль ойида коронавирусга чалингани ҳақида

    Омикрон аниқланди. Уч кун давомида касал бўлдим.

    «Рома» «Ювентус»га қарши баҳсда 3:1 ҳисобида олдинда бориб туриб, якунда 3:4 ҳисоби билан мағлуб бўлганида Моуриньо уни шахсан танқид қилгани ва бундан қай даражада ранжигани ҳақида

    Шундай бўлдики, захирадан майдонга тушганимдан сўнг ҳаммаси чаппасига кетди. Учинчи гол олдидан хатога йўл қўйгандекман. Шунинг учун унинг сўзларидан ранжиганим йўқ. Фақат мухлисларни хурсанд қилиш истаги бор. «Рома» мухлислари шунчаки ажойиб. Ҳар бир ўйинда стадионда ақлдан оздирадиган даражада муҳит ҳукм суради. Кўчада ҳам кўпинча таниб қолишади, ҳатто капюшонда бўлсангиз ҳам.

    Мавзуга доир:

    • Элдор Шомуродов фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм олинади
    • «Ростов», «Рома»га ўтиш, Моуриньо, муваффақият сири, Ўзбекистон ва Италия менталитетидаги фарқ ҳақида. Элдор Шомуродов УЕФАга интервью берди
    • Серқуёш Жарқўрғондан кўҳна Римгача. Элдор Шомуродов босиб ўтган йўл

    07.04.2022, 12:31   Изоҳ (0)   22549
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Карим Бензема мавсумдаги голлари сони бўйича шахсий рекордини янгилади

    07.04.2022, 11:21

    Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар маълум бўлди

    07.04.2022, 08:11

    ЕЧЛ. «Реал» Карим Бенземанинг ҳет-трики эвазига «Челси»ни мағлуб этди, «Бавария» сафарда «Вильярреал»га имкониятни бой берди

    07.04.2022, 01:53

    Golden Belt. Биринчи кунги баҳсларда саккиз нафар ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонди

    06.04.2022, 23:04

    «ПСЖ» Пол Погбага таклиф билан чиқди

    06.04.2022, 22:01

    Элдор Шомуродов фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм олинади

    06.04.2022, 21:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.