УЕФА Миллатлар Лигаси финал босқичи доирасидаги Португалия — Испания учрашуви ниҳоясига етди. Ҳал қилувчи баҳснинг асосий ва қўшимча вақтларида 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқ бўлиб, Португалия 5:3 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувдаги ҳисобни Испания очди — 21-дақиқада Мартин Субименди рақиб дарвозасига йўл топди. Орадан атиги беш дақиқа ўтиб, Португалия жавоб голини киритди — Нуну Мендеш ҳисобни тенглаштирди. Бўлим якунида Субименди иккинчи бор Диогу Коштани доғда қолдириб, Испанияни яна олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлим ҳам муросасиз курашлар билан бошланди. 61-дақиқада Криштиану Роналду ҳисобни 2:2 кўринишга келтирди. Қолган вақт давомида, жумладан қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармади ва жамоалар пенальтилар сериясига мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Пенальтилар сериясида Португалия футболчилари барча зарбани аниқ ижро этишди. Испания сафида эса Альваро Мората ўз имкониятини бой берди. Шу тариқа Португалия УЕФА Миллатлар Лигаси чемпионига айланди.
Миллатлар Лигаси
Финал
8 июнь, якшанба
Португалия — Испания 2:2 (пенальтилар — 5:3)
Голлар: 0:1 — Субименди (21), 1:1 — Мендеш (26), 1:2 — Субименди (45+1), 2:2 — Роналду (61).
Изоҳ (0)