• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Даҳшатли ҳужум чизиғи тартибли ҳимояга қарши. Франция—Германия тўқнашувлари тарихи ва фактлар

    Сўнгги ўн йилликда Франция ва Германия жуда кўп ўзаро тўқнаш келди. Евро—2020 да ҳам иккала терма жамоа F гуруҳидан жой олди. Мюнхенда бўлиб ўтадиган ўйинда немислар Евро—2016 ярим финалидан қолган аламини олиши мумкин.

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов
    • 2016 йилги Евро ярим финалида Франция Германияни 2:0 ҳисобида таслим этди. Икки йил олдин эса немислар Францияни Жаҳон Чемпионати чорак финалида мағлуб этганди.
    • Иккала терма ҳам мунтазам равишда Европа чемпионати плей-оффида ўйнайдиган жамоалар ҳисобланади.
    • Французлар — амалдаги Жаҳон чемпиони. Улар Жаҳон Чемпионати ва Европа чемпионатини кетма-кет икки марта қўлга киритган жамоага айланиши мумкин (1998 йил ЖЧ ва Евро—2000 чемпиони бўлган). 2016 йилда французлар немисларнинг бу ишни амалга оширишига тўсқинлик қилган.
    • 2016 йил 7 июлда Евро ярим финалида Антуан Гризманн Германия дарвозасига 2 та гол уриб, жамоасини финалга олиб чиққанди.
    • Евро—2016 дан кейин Франция ва Германия ўзаро 3 та ўйин ўтказди. Биринчи ўйин Франциянинг ЖЧ—2018 ғолиблигидан сўнг Мюнхенда бўлиб ўтди. 2018 йил 6 сентябрда бўлиб ўтган Миллатлар Лигаси доирасидаги ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.
    • Жавоб ўйини 2018 йил 16 октябрда «Стад-де-Франц» стадионида бўлиб ўтди. Тони Кроос пенальтидан ҳисобни очди. Шундан сўнг Гризманн 2 та гол урди ва французларнинг ғалабасини таъминлади. Ҳал қилувчи голни 80-дақиқада пенальтидан урди.
    • 2017 йил 14 ноябрда Германия ва Франция ўртасидаги ўртоқлик учрашуви Кёльн шаҳрида бўлиб ўтди.  Немислар 2 марта ҳисобни тенглаштирди. Якуний ҳисоб 2:2. Французлар таркибида Александр Ляказет дубль қайд этган бўлса, немислардан Тимо Вернер ва Ларс Штиндль ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Жамоалар ўзаро 31 ўйин ўтказган, улардан 14 тасида Франция, 9 тасида эса Германия ғалаба қозонган. Охирги 7 ўйиндан буён жамоаларни Дидье Дешам ва Йоахим Лёв бошқаряпти.
    • Французларнинг немислар билан мағлубиятсиз серияси 5 тага етди (3 ғалаба, 2 дуранг). Франция охирги марта ЖЧ-2014 чорак финалида немисларга мағлуб бўлганди. Рио-де-Жанейродаги ягона гол муаллифи Матс Ҳуммелс бўлган.
    • Иккала жамоа йирик мусобақаларнинг финал босқичларида 5 марта тўқнаш келган ва 2 тадан ғалаба ва 1 та ўйинда дуранг натижа қайд этган. 3:3 ҳисобида дуранг натижа қайд этилган ўйинда ГФР пенальтилар сериясида Францияни 5:4 ҳисобида мағлуб этиб, ЖЧ—1982 финалига йўл олганди.
    • Орадан 4 йил ўтиб, Мексика майдонларида бўлиб ўтган мундиалда Франция ва ГФР яна бир бор ярим финалда тўқнаш келди. Бу сафар немислар асосий вақтларда 2:0 ҳисобида ғалаба эришган. Иккала финалда ҳам ГФР мағлубиятга учраган.
    • Евро—2016 даги немислар устидан қозонилган ғалаба Франция учун ЖЧ—1958 бронза медали учун бўлиб ўтган ўйиндан сўнг биринчи расмий учрашувдаги ғалаба эди. Ўшанда французлар 6:3 ҳисобида рақибидан устун келган.
    • Франциянинг немислар билан меҳмондаги учрашувлари статистикаси: ғалаба: 4, дуранг: 4, мағлубият: 5. Охирги 5 ўйинда эса умуман мағлубиятга учрамаяпти (Ғ3, Д2). Франция охирги марта 1987 йил Берлинда бўлиб ўтган меҳмондаги учрашувда мағлуб бўлганди.
    • Оливье Жиру 2012 йил 29 февраль санасида Франция терма жамоасида дебют қилганди ва биринчи голини ҳам ўша куни урганди. Бу Бременда бўлиб ўтган Германияга қарши ўртоқлик учрашуви эди. Меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
    • Германия ва Франция Жаҳон Чемпионати ва Европа чемпионатлари тарихида илк бор бир гуруҳдан жой оляпти.
    • Дешамнинг Германияга қарши ўйинлари: Ғ3, Д2, М2. Лёвнинг Францияга қарши статистикаси: Ғ2, Д2, М4.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Евро фактлари: Франция
    • 2016 йилда Франция учинчи Европа чемпионати финалига чиқди. 1984 ва 2000 йилги финалларда ғалаба қозонган французлар ўз тарихида 3-бор Евро совринига эга чиқиши мумкин эди. Аммо «Стад-де-Франц» стадионида бўлиб ўтган финалда Португалия Францияни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чемпионга айланди.
    • Евро—2016 да Дешам шогирдлари Швейцария, Албания ва Руминия терма жамоаларидан иборат гуруҳда 1-ўринни эгаллади. Нимчорак финалда французлар Ирландияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Чорак финалда Исландия 5:2 ҳисобида таслим этилди. Ярим финалда Гризманнинг дубли Германия устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Финалда эса Португалияга имконият бой берилди.
    • 2018 йилги мундиал финалида Дешам шогирдлари Хорватия устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
    • Дидье Дешам футболчи сифатида 1998 йилги мундиал ва 2000 йилги Европа чемпионатини қўлга киритган. Энди эса мураббий сифатида бу натижани такрорлаши мумкин. Франция билан бир қаторда ГФР (Евро—1972, ЖЧ—1974) ва Испания (Евро—2008, ЖЧ—2010, Евро—2012) бир вақтнинг ўзида Европа ва мундиал совринларига эга чиққан.
    • Евро—2020 саралаш босқичида французлар H гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Саралаш босқичидаги 10 та ўйиннинг 8 тасида ғалаба қозонди (Д1, М1) ва 25 очко тўплади.
    • 2019 йил 8 июндаги Туркияга қарши ўйинда қайд этилган 2:0 ҳисобидаги мағлубият французларнинг Европа чемпионатидаги охирги 17 ўйинда асосий вақтлардаги ягона мағлубияти ҳисобланади (Ғ13, Д3).
    • Евро—2020 французлар учун кетма-кет иштирок этадиган 13-йирик мусобақаси бўлади. Охирги марта 1994 йилги мундиалда Франция иштирок этмаган эди. Шундан буён Франция 5 марта финалда қатнашди ва уларнинг 3 тасида ғалаба қозонди.
    • Бу мусобақа французлар тарихидаги 10-Евро. Кетма-кет 8 марта ушбу мусобақада иштирок этяпти. Охирги 1988 йилги Европа чемпионати французларсиз бўлиб ўтганди.
    • Франциянинг Германия терма жамоасига (шу жумладан ГДР, ГФР) қарши ўйинлари статистикаси: Ғ8, Д8, М7. 2006 йил Берлинда бўлиб ўтган мундиалда финалгача чиққан Франция пенальтилар сериясида Италияга имкониятни бой беради. Ушбу ўйинда ҳам асосий дақиқаларда дуранг натижа қайд этилгани боис иккала жамоа ўртасидаги ўзаро тўқнашувларда Франциянинг мағлубиятсиз серияси 12 ўйинга етди (Ғ7, Д5).
    • ЖЧ—2006 да Франция биринчи ўйинини Мюнхенда ўтказганди. Ярим финалда Раймон Доменек жамоаси Португалияни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. Орадан 12 йил ўтиб, Германия ва Франция Мюнхенда дуранг ўйнади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Евро фактлари: Германия
    • Немислар кетма-кет 13 марта финал босқичларида иштирок этяпти. ГФР 1968 йилги Европа чемпионатига чиқа олмаганидан буён ҳеч қайси Евро мусобақаси немисларсиз ўтмаяпти.
    • Немислар Еврода 3 марта: 1872, 1980 ва 1996 йилларда чемпион бўлган. Яна 3 марта финалда ўйнаган. Евро—2004 да гуруҳ босқичида қолиб кетган Бундестим шундан буён Евро мусобақаларида камида ярим финалга қадар етиб боряпти. Германиядан ташқари фақат Испания Европа чемпионатида 3 марта чемпион бўлган.
    • Евро—2016 ярим финалида Германия мусобақа мезбонларига 2:0 ҳисобида мағлуб бўлган. 2014 йилги Жаҳон Чемпионати совриндори бўлган немислар гуруҳ босқичини биринчи ўрин билан якунлаб, плей-оффга йўл олган. Нимчорак финалда Словакия 3:0 ҳисобида таслим этилди ва чорак финалда Италиядан пенальтилар серияси бўйича устунликка эришди.
    • Евро—2020 саралаш босқичида Лёв жамоаси 8 ўйиннинг 7 тасида ғалаба қозонди (М1). Фақатгина Нидерландия 2019 йил 6 сентябрда немисларни мағлуб этишга муваффақ бўлган.
    • Германия терма жамоаси 26 марта кетма-кет халқаро мусобақаларнинг финал босқичларида иштирок этяпти.
    • Биринчи тур ўйинидан олдин немислар саралаш босқичида «Альянц Арена»да 7 ўйиннинг 4 тасида ғалаба қозонди (Ғ4, Д1, М2). Европа чемпионатидаги энг йирик мағлубиятларидан бирини (Евро—2008 да Чехия 0:3 ҳисобида ғалаба қозонган) айнан шу стадионда қабул қилган.
    • Германия ЖЧ—2006 даги «Альянц Арена»да бўлиб ўтган иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонган. Гуруҳ босқичида Коста-Рика 4:2 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, нимчорак финалда Швеция 2:0 ҳисобида таслим этилган. Немислар Мюнхенда 1974 йилги мундиал финалида қатнашиб, ғалаба қозонган. Нидерландия 2:1 ҳисобида мағлуб бўлганди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Жамоалар ва футболчиларнинг ўзаро алоқалари:

    • Францияда тўп сурган:
    Юлиан Дракслер («ПСЖ», 2017 йилдан бери ўйнамоқда)

    Тило Керер («ПСЖ», 2018 йилдан бери ўйнамоқда)

    Кевин Tрапп («ПСЖ», 2015—2018 йилларда ўйнаган)

    • Германияда тўп сурган:
    Лукас Эрнандес («Бавария», 2019 йилдан бери ўйнамоқда)

    Бенжамен Павар («Штутгарт», 2016—2019, «Бавария», 2019 йилдан бери ўйнамоқда)

    Корентен Толиссо («Бавария», 2017 йилдан бери ўйнамоқда)

    Кингсли Коман («Бавария», 2017 йилдан бери ўйнамоқда)

    Алассан Плеа («Боруссия» Мёнхенгладбах, 2018 йилдан бери ўйнамоқда)

    • Бирга ўйнаган:
    Ферлан Менди ва Тони Кроос («Реал», 2019 йилдан бери)

    Корентен Толиссо ва Мануэль Нойер, Йозуа Киммих, Никлас Зюле, Томас Мюллер («Бавария», 2017 йилдан бери)

    Корентен Толиссо ва Серж Гнабри, Леон Горетцка, Томас Мюллер («Бавария», 2018 йилдан бери)

    Лукас Эрнандес, Бенжамен Павар ва Мануэль Нойер, Йозуа Киммих, Никлас Зюле, Серж Гнабри, Леон Горетцка, Томас Мюллер («Бавария», 2019 йилдан бери)

    Кингсли Коман ва Мануэль Нойер, Йозуа Киммих, Томас Мюллер («Бавария», 2015 йилдан бери)

    Кингсли Коман ва Никлас Зюле («Бавария», 2017 йилдан бери)

    Кингсли Коман ва Серж Гнабри, Леон Горетцка («Бавария», 2018 йилдан бери)

    Кингсли Коман, Корентен Толиссо ва Матс Ҳуммелс («Бавария», 2017—2019)

    Лукас Эрнандес, Бенжамен Павар, Кингсли Коман, Корентен Толиссо ва Леон Горетцка («Бавария», 2019 йилдан бери)

    Преснел Кимпембе ва Кевин Tрапп («ПСЖ», 2016—2018)

    Курт Зума ва Антонио Рюдигер («Челси», 2017, 2019 йилдан бери)

    Оливье Жиру ва Антонио Рюдигер («Челси», 2018 йилдан бери)

    Оливье Жиру ва Серж Гнабри («Арсенал», 2012—2015)

    Маркус Тюрам ва Маттиас Гинтер, Ёнас Ҳофманн, Флориан Нойҳаус («Боруссия» Мёнхенгладбах, 2019 йилдан бери)

    Курт Зума, Нголо Канте, Оливье Жиру ва Тимо Вернер, Кай Ҳаверц («Челси», 2020 йилдан бери)

    Виссам Бен-Йеддер ва Кевин Фолланд («Монако», 2020)

    Андриэн Рабио ва Эмре Жан («Ювентус», 2019—2020)

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters
    • 2016/17 йилги Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида Антуан Гризманн «Бавария»га қарши ўйинда пенальтидан унумли фойдалана олмаганди. Шунда ҳам унинг «Атлетико»си 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бир мавсум аввал француз футболчиси ярим финалда Мануэль Нойер дарвозасини ишғол қилган ва мадридликларнинг финалга чиқишини таъминлаганди.
    • 2019 йил 1 октябрда Гнабри Чемпионлар Лигасида Льорис дарвозасига 4 та гол уришга муваффақ бўлган. «Бавария» меҳмонда «Тоттенҳэм» устидан 7:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.
    • Бензема 2020/21 йилги Чемпионлар Лигасида «Боруссия» Мёнхенгладбах дарвозасига 3 та гол урди. Ўша ўйинда «Боруссия М» сафида Матиас Гинтер ва Флориан Нойҳауслар иштирок этганди. Биринчи бўлимда Йонас Ҳофманн ҳам бор эди.
    • Бензема 2017/18 йилги Чемпионлар Лигасида «Бавария» қарши ярим финал жавоб ўйинида дубль қайд этган (2:2). Мюнхенликлар таркибида Ҳуммелс, Киммих, Зюле ва Мюллер бор эди. Мадридликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган.
    • Бензема охирги марта 2014 йилги мундиал чорак финалида Германияга қарши ўйинда терма жамоа шарафини ҳимоя қилганди. Ўша ўйинда ғалаба голини Ҳуммелс урган.
    • Килиан Мбаппе Чемпионлар Лигаси чорак финалида «Бавария»га қарши ўйинда дублга эришди ва парижликларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди. Мезбонлар таркибида Зюле, Киммих, Горетцка, Мюллер ва Сане бор эди.
    • Франция терма жамоаси бош мураббий Дешам «Олимпик» сардори бўлган. Жамоаси билан бирга 1993 йилда Мюнхенда бўлиб ўтган Чемпионлар Лигаси финалида «Милан» устидан ғалаба қозонган. Орадан 4 йил ўтиб, «Ювентус» таркибида яна финалга чиқди. «Боруссия» Дортмунд туринликлар устидан ғалаба қозонганди.

    Мавзуга доир: «Ўлим гуруҳи»да кураш бошланмоқда: Роналду бошлиқ Португалия аутсайдер билан, Франция эса «немис машинаси»га қарши ўйнайди

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    15.06.2021, 22:33   Изоҳ (0)   34296
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рақамлар сўзлаганда: афсонавий рекордга яқинлашаётган Криштиану Роналду

    15.06.2021, 19:24

    «Ўлим гуруҳи»да кураш бошланмоқда: Роналду бошлиқ Португалия аутсайдер билан, Франция эса «немис машинаси»га қарши ўйнайди

    15.06.2021, 17:48

    Криштиану Роналду матбуот анжуманида Coca-Cola’ни ёнидан четга суриб қўйди. У нега бундай қилганини биласизми?

    15.06.2021, 16:48

    Ўзбекистон терма жамоаси учун йилнинг энг муҳим ўйини, Мессидан навбатдаги рекорд ва «Спартак М»га зарар келтираётган Остон Ўрунов. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    15.06.2021, 09:12

    Копа Америка—2021. Месси гол урган ўйинда Аргентина терма жамоаси Чилини мағлуб этолмади

    15.06.2021, 07:33

    Евро—2020. Испания Севильяда Швецияни ютолмади

    15.06.2021, 02:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.