Футбол бўйича УЕФА Миллатлар Лигасининг финалида Хорватия ва Испания терма жамоалари 18 июнь, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг асосий вақти ва қўшимча бўлимларда ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида Испаниянинг қўли баланд келди.
Шу тариқа Испания терма жамоаси илк бор Миллатлар Лигаси бош совринига эга чиқди. Бундан аввал Португалия ва Франция бу ишни уддалаганди.
Мусобақанинг учинчи ўрини учун кечган баҳсда Италия термаси Нидерландияни мағлуб этганди (3:2).
Миллатлар Лигаси
Финал
18 июнь, якшанба
Хорватия – Испания 0:0
Пенальтилар серияси — 4:5
Хорватия: Ливакович, Юранович (Станишич, 112), Эрлич, Шутало, Перишич, Модрич, Ковачич, Брозович, Пашалич (Петкович, 61), Иванушец (Влашич, 78), Крамарич (Майер, 90).
Испания: Унаи Симон, Навас (Карвахаль, 97), Ляпорт, Ле Норман (Начо, 78), Альба, Фабиан Руис (Мерино, 78), Родри, Пино (Фати, 66), Гави (Олмо, 87), Асенсио, Мората (Хоселу, 66).
Огоҳлантиришлар: Гави (81), Петкович (90), Начо (96), Родри (97).
Изоҳ (0)