Майами нафақат сайёҳлар ва тадбиркорлар, балки дунё миқёсидаги машҳурлар учун ҳам севимли масканга айланган. Шаҳарнинг энг нуфузли ҳудудлари — Star Island, Palm Island, Venetian Islands вa Hibiscus Island’ларда кино, мусиқа ва бизнес оламидаги машҳурларга тегишли ҳашаматли уйлар жойлашган.

Бу оролларда қурилган виллалар палма дарахтлари ортига яширинган, уларга бўлган қизиқиш эса катта. Қуйида машҳур юлдузларнинг Майамидаги қароргоҳлари ҳақида маълумот берамиз.
P. Diddy
Ҳип-ҳоп оламининг таниқли вакилларидан бири Шон Комбс (P. Diddy, Puff Daddy ёки Diddy тахаллусига эга)га тегишли ҳашаматли уй Майамидаги нуфузли Star Island оролида жойлашган. Уй баланд дарахтлар билан ўралган.

Сув бўйида жойлашган хонадонда бассейн, террасалар ва кенг дам олиш масканлари мавжуд. Замонавий услубда безатилган уй тахминан 35 миллион доллар туради.
Сўнгги вақтларда P. Diddy бир нечта жиддий суд ишларига жалб қилинган. Нью Йоркда унинг жинсий зўравонлик, товламачилик ва бошқа жиноят ишлари бўйича федерал суди давом этмоқда. Агар у айбдор деб топилса, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Женнифер Лопес

Япроқлар ва палмалар орасига яширинган ёрқин рангли вилла поп юлдуз Женнифер Лопесга тегишли. Мазкур уй АҚШнинг энг бой ва нуфузли кишилари яшайдиган орол — Star Island’да жойлашган. Уйнинг ҳовлиси тўғридан-тўғри сувга қараган.
Америка матбуотига кўра, вилла 2002 йилда Бен Аффлек билан бирга харид қилинган, кейинчалик ажримдан сўнг Жей Ло томонидан тўлиқ сотиб олинган. Унинг нархи тахминан 32 миллион доллар. Уй Ўрта ер денгизи услубида қурилган. Лопес асосан Лос Анжелесда яшайди, бу уйга эса кўпроқ ёзги таътил ва оила даврасидаги дам олишлар учун келади.
Жеки Чан

Актёр Жеки Чан ҳам Майамида кўчмас мулкка эга. Унинг уйи шарқона услубда қурилган ва соддалиги билан ажралиб туради. Ҳовлиси кўп йиллик дарахтларга тўла яшил ҳудудда жойлашган.
Уйнинг нархи аниқ маълум эмас, аммо Star Island’даги ҳовлилар одатда 30–40 миллион доллар оралиғида баҳоланади. Жеки Чаннинг умумий бойлиги эса ҳозирда 400 миллион долларга тенг.
Рианна

Хонанда Рианна панорамали деразаларга эга, сув бўйидаги замонавий виллага эга. Уйнинг ташқи фасади оч рангларда, кўп ойнали, табиий материаллардан ишланган. Машҳур Неедед Ме клипида чиққан мазкур хонадоннинг нархи 29 миллион доллар атрофида.
Антонио Бандерос

Актёр Антонио Бандероснинг уйи Бискейн кўрфази оролларининг бирида жойлашган. Вилла Ўрта ер денгизи услубида қурилган: уйнинг томи қизғиш рангда, деворлари оч рангда ва атрофида кўплаб ўсимликлар мавжуд.
Уйнинг аниқ нархи очиқланмаган. Актёр ҳозирда асосан Калифорния ва Европада яшайди. У кўплаб мамлакатларда, жумладан Malibuда ҳам уйлар сотиб олиб, кўчмас мулкларга сармоя киритмоқда.
Рики Мартин

Пуэрто-риколик поп юлдуз Рики Мартин илгари Майами Бичъдаги виллада яшаган. 2004 йилда қурилган бу уй 880 метр квадрат майдонни эгаллайди. Мартин уни 2005 йилда 10 миллион долларга сотиб олган, 2008 йилда эса 19,5 миллионга сотувга қўйган. Аммо 2012 йилдаги кўчмас мулк бозори инқирозидан сўнг уй атиги 10,6 миллион долларга сотилган.
Фрэнк Синатра

Ноодатий овоз соҳиби бўлган Фрэнк Синатранинг Майамидаги уйи Ла Горс оролида жойлашган. Вилла хонанданинг ҳаётлик пайтида қурилган ва узоқ вақт унинг қишки қароргоҳи бўлиб хизмат қилган. Ўрта ер денгизи услубидаги вилла кенг ва ёруғ хоналар, панорама ойналар, мармар пол, катта террасалар ва кўрфаз томон чўзилган бассейнга эга.
Изоҳ (0)