• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +23°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Шоу-бизнес

    Блогерлик сабаб университетдан ҳайдалган, озиш учун ошқозонини кестирган ва санъатни тарк этган “Афандининг қизи” Муборак Абдуллаева 27 ёшда

    Асли сурхондарёлик бўлган, “Афандининг қизлари” лойиҳаси билан машҳурликка эришган актриса Муборак Абдуллаева 26 март куни 27 ёшни қарши олди. “Дугоналар шоу” кўрсатувида ўз фаолиятини бошлаб, сўнг блогерлик билан шуғулланган, ҳозирда тасвирга олиш ишларидан анчайин узоқлашган Муборак ҳаётида катта ўзгаришларни амалга оширмоқда.

    “Эркин Комиловнинг қўлида таҳсил олганман”

    Муборак болалигида ўзбек санъатида алоҳида ҳурматга сазовор инсон Эркин Комиловдан соҳанинг сир-асрорларини ўрганган.

    Фото: Instagram

    — Мактабдаги ҳеч бир тадбир менсиз ўтмаган. Доим рол ижро этардим. 5-синфда ўқиётган кезларим онам “Ўзбекфильм”га олиб борганлар. Аввал ўзим борганман, кейин мени олиб боришларини хоҳлаб, боргим келяпти, рол ижро этгим келяпти, деб мажбурлаганман. Майли, ўқиб кўрсин-чи, кейин қизиқиши қолиб кетар, деб рози бўлишган. У ерда Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комиловнинг қўлида саҳна нутқи, актёрлик маҳоратидан дарс олганман. Гапирсалар жим бўлиб тинглардим, у ерда қандайдир куч мени ўраб оларди, дейди актриса.

    “Блогерлик сабаб университетдан ҳайдалганман”

    Муборак талабалик йилларида реклама ва вайн съёмкалари сабабли олийгоҳни тарк этган.

    Фото: Instagram

    — Мени Instagram’да кўрадиганлар ёшимни катта деб ўйлайди. Ҳеч қачон ёшимни беркитмаганман. Тошкент маданият коллежининг Драма театри актёрлиги йўналишида ўқиганман. Олийгоҳда ҳам актёрлик факультетига ҳужжат топшириб, кира олмаганман. Ижодий имтиҳондан юқори балл олган бўлсам ҳам, тестим паст чиққан. Келаси йили бу йўналишга эмас, Санъат назарияси ва тарихи йўналишига кирдим. Сабаби дугоналарим шу соҳада ўқирди. Рақс, балет, театр, кино, тасвирий санъат — умуман санъатнинг исталган тури ҳақида ўқитилади. Лекин бир оз афсусланганман, чунки фақат назарий билимлар оламиз. Мен эса саҳнада махсус кийимларда рол ижро этаётганимда маза қилардим. Ўша пайтда блогерлик ривожланиб кетди ва учинчи курсда мен ўқишдан ҳайдалдим. Съёмкалар, рекламалар кўп бўларди, энг авжига чиққан пайтида ўқишга вақт ажратолмай қолганман, дейди Муборак Абдуллаева.

    “ ‘Афандининг қизлари’ билан орамизда тушунмовчиликлар бўлди”

    Нигора Абдуллахонова, Нигина Жабборова ва Муборак Абдуллаева учун “Афандининг қизлари” қисқа муддат ичида кутилмаган машҳурлик олиб келди. Аммо гуруҳ ижоди гуллаб-яшнаётган вақтда қизлар айрилди.

    Фото: Instagram

    — “Афандининг қизлари” бўлиб чиққанимизда бизни бачкана деганлар ҳам, ёқди, давом этинг, деганлар ҳам бўлди. Оладиган видеоларимиз ҳаётий, одамларнинг ичидаги мавзулар. Масалан, қайнона-келин, пули йўқ севишганлар. Лекин ҳаммасининг ўз вақт-соати бўларкан. Орамизда бир оз келишмовчиликлар ўтгандир, лекин пул билан боғлиқ эмас. Биласиз, қизларнинг характери ҳам турлича бўлади. Аввалига Нигина чиқиб кетди, театрдаги фаолиятимни давом эттираман деди. Мен Нигора опа билан видеолар олишда давом этдим, лекин барибир бир қўлимиз йўқдек эди. Айтганимдек, барчасининг белгиланган вақти бор. Нигора опа билан ҳам, Нигина билан ҳам муносабатларим яхши, гаплашиб турамиз, дейди у.

    “Келин кўйлак сиғмаганида озишим кераклигини тушунганман”

    Муборак Абдуллаева ошқозон кичрайтириш операциясини бошдан кечириб, ҳозирги кўринишига келган ва бундан жуда мамнун. Операция ўтказишга унга нима туртки бўлди?

    Фото: Instagram

    — Мен олдин 140 килограмм эдим. Ошқозон операциясини қилдириб, вазн ташлаганимдан сўнг ўзимда аёллик жозибаси кучайганини ҳис қилдим. Аввал эркакшода бўлганман, ўғил бўла дўстларим кўп эди. Озишим сизларга халақит бермасин, ўзим хоҳласам озиб оламан, дердим. Ўзимни доим боримча қабул қилиб, боримча севганман. Менга ҳеч ким ҳеч қачон семизсан, хунуксан, озишинг керак, демаган. Аксинча, сен озма, шундоқ ширинсан, сенга озиш ярашмайди дейишарди. Ўзим ҳам мени боримча севадиган инсон келади, деб ўйлардим. Лекин ҳозир семиз аёлни ҳеч ким яхши кўрмайди, буни қабул қила олиш керак. Эркаклар доим чиройли аёлларга қараган — бу уларнинг фитратида бор.

    140 килограмм эканлигимда операция қилдирдим, икки йил давомида 60 килограммга оздим. Яъни танамдан битта Муборак чиқиб кетди. Шу сабабли менга аввал Муборак ундай эди, ҳозирги бундай бўлиб қолган, деган гапларни айтмасликларини хоҳлайман. Ҳозир бошқа Муборакман.

    Фото: Instagram

    Мен ҳеч қачон келин кўйлак кийиб рол ўйнамайман, дердим ёки атайин жуда юқори гонорар қўярдим. Бир клип съёмкасида келин кўйлак кийишим учун айтган нархимни беришди. Аммо менга келин кўйлак сиғмади. Ойнага қараб тургандим, ичимдаги Муборак йиғлади. Эртага турмушга чиқсам, шунақа хунук келин бўламанми, деган фикр менда жуда қаттиқ стрессга сабаб бўлди. Жуда кўп сабабсиз йиғлайвердим. Тўғри, юзим чиройли бўлиши, ҳамма мени яхши қабул қилиши мумкин. Лекин ташқи кўринишимдан ўзим қониқмадим. 140 килограммга қараб кетаётганимни ҳаттоки билмаганман ҳам. Чиройлиман, деб ўзимни балки алдаб юргандирман.

    Туркияда операция қилдиришни режалаштириб юрган вақтим мен бормоқчи бўлган шифокор Тошкентга келиб қолди. Докторга ҳам “Мени ҳеч нима қийнамаяпти, озсам хунук қиз бўлиб кетмайманми, ўртача озсам етади” деганман. Шу билан бир ҳафтада дугонам билан Истанбулга бордим. Операцияга кириб кетаётганимда Instagram’да йиғлаб сториэс қўйганман. Сабаби раҳматли блогер Фарҳод Маннопов нотўғри наркоз сабаб оламдан ўтганди. Мен ҳам жуда қўрққанман. Операцияга йиғлаб кириб, юлдуз бўлиб чиққанман. Ўзбекистонда телевизорда мен ҳақимда кўрсатишган. Дадам ҳатто операцияга кирганимни “Муборак Абдуллаева Истанбулда ошқозон операциясини ўтказди” деган хабар чиққанда билган. Шундан кейин менга Instagram’да жуда кўп аёл-қизлар қўшилиб, уларда ҳам шу муаммо борлигини ёзган. Мен операциядан кейинги жараёнларни, нима еб-ичсам, борини қўйдим. Ҳозирги кунгача 60 килограмм оздим, яна 20 килограмм озишни мақсад қилганман, дея ўз ҳикояси билан бўлишди у.

    Фото: Instagram

    “Бўлажак турмуш ўртоғим билан дўст бўлишни хоҳлайман”

    Актриса қийинчилик билан эришилган бахт узоқ яшайди, деган фикрда. У отаси каби инсонга турмушга чиқмоқчи.

    Фото: Instagram

    — Дугоналарим билан ҳозир саёҳат эмас, тақдир ҳақида ўйлаймиз (кулиб). Кейин яна майли, бир гап бўлар, деб кулиб кетаверамиз. Шу йигитга турмушга чиқасан дейишса, индамай кўниб кетадиган 18 ёшли қиз эмасмиз. Турмуш қурадиган инсон билан дунёқарашимиз бир-бирига тўғри келиши керак. Шу сабаб танлов жараёни қийинлашиб қолади. Instagram’да баъзи қизларни кўриб, ростдан жаҳлим чиқади. Маҳрга “Гелик” сўрайди, йигит кунига 10 минг доллар сарфласин, ўз бизнеси бўлсин, дейди. Балки улар ҳам сал ўтиб тўғри фикрлайдиган бўлар. Мен болаликда ота-онами кўриб турмуш ўртоғим яхши инсон бўлсин, уй-жой, машина, бойликка аста-секин эришиш мумкин, деб ният қилганман. Қийинчиликни енгиб ўтган инсонлар бир-бирини кўпроқ қадрлайди.

    Турмуш ўртоғим билан дўст бўлайлик, яхши-ёмон тарафларимизни билайлик, тўйдан кейин ўзимиздан кимнидир “ясаб” олмайлик, унгача ҳаммасидан бохабар бўлайлик, деб ёшлигимдан ният қилардим. Шунда ишонч, ҳурмат бўлади, севги бўлади, деб ўйлаганман ва ҳозиргача шу фикрдаман. Ота-онам ҳам синфдош бўлишган, лекин улар бир-бирига “Дунёда охирги инсон сен бўлиб қолсанг ҳам, сен билан турмуш қурмайман” дейишган. Ёшликдаги болаларча уришиш-да. Отам каби инсон бўлса, турмушга чиқардим, дея ният қилади Муборак.

    “Рўмол ўрагач, қалбим таскин топди”

    Муборак ҳижобга киргач, съёмкалардан узоқлашгани ва ижодни соғинмаётгани ҳақида ҳам сўзлади.

    Фото: Instagram

    — Бир йилдан буён камерадан узоқлашганман, уятчан бўлиб қолганман. Instagram’да ҳам аввалгичалик фаол эмасман. Ижодни соғинмадим, тасвирга олиш жараёнлари, камералардан қочиб юраман. Кино, клип премераларига борсам ҳам, интервью оламиз дейишади, мен эса интервью беришни ҳам хоҳламайман. Рол ўйнаш ҳам қўлимдан келмай қолди. 2024 йилнинг 6 мартида ҳижобга кирганман. Ўша вақтдан бошлаб санъат соҳасида ишламайман, деб қарор қилганман. Шундан буён бунга хоҳиш-истагим йўқ. Бу қароримдан кейин қалбим таскин топди. Ёш улғайгани сари инсоннинг фикрлаши ўзгариб бораркан, дейди у.

    “Съёмкаларга бормасам ҳам, даромадим бор”

    Авваллари асосий даромади рекламалар ва телеканаллардан бўлган Муборакнинг бугунги кунда ўз бизнеслари бор.

    Фото: Instagram

    — Instagram охирги 3-4 йилда жуда ривожланди. Олдин клип, сериалларда чиққанман, лекин “Афандининг қизлари” лойиҳаси жуда катта машҳурлик ҳам, даромад ҳам берган. Instagram орқали телевидениеда ишлаганман. Уй, машина, саёҳатларга ҳам у орқали эришганман. Ҳозир ҳам даромадим Instagram’дан. Ҳар куни реклама олмасам ҳам, лекин етарли. Дўстларим билан умрага юборадиган тур фирма ҳам очганмиз. Бу шериклик асосидаги кичик бизнес. Instagram оламига кириб келишимдан олдин ҳам катта ўлчамда кийинадиган аёллар учун кийим-кечак дўкони очгандим. Ҳозир араб тилидан дарс оляпман, тилнинг грамматикасини мукаммал ўрганишга киришдим. Вақтим зоэ кетмаяпти, дейди Муборак Абдуллаева.

    26 март, 21:55   Изоҳ (0)   33111
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Муборак Абдуллаева#«Афандининг қизлари»

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Аккаунти бузилган Паризода, туғилган кунида онасини йиғлатган Азиза Ёқубова, мухлисларига миннатдорлик билдирган Ҳамдам Собиров

    24.07.2022, 22:44

    Паризода, Жаҳонгир Отажонов, Каниза ҳамда ўғирлик қурбони бўлган бошқа ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)

    23.08.2022, 14:51

    Instagram: Отасига қимматбаҳо машина совға қилган Достонбек Эргашев, Нилуфар Усмоновага Дубайдан совға келди, шифокор қабулидаги Райҳон

    26.10.2022, 22:38

    Instagram: Жасур Умиров уйланмоқда, Жумадулла Раметовнинг туғилган куни нишонланди, «Афандининг қизлари» тугатилди

    24.11.2022, 22:56

    Instagram: Мурод Ражабовни йўқлаган Алишер Узоқов, отасига янги уй совға қилган Ҳамдам Собиров, «Сетора» хонандаси Комила Хўжаева оиласидаги мусибат

    09.01.2023, 22:46

    Instagram: Хотираси тўлиқ тикланмаётган Зоҳид Рисқиев, Паризодага қўйилган қўрқинчли ташхис, янги уй харид қилган Холиқжон вайнер

    17.01.2023, 22:48

    Instagram: Юлдуз Турдиева бетоб, Матёқуб Матчонов Ҳиндистонда, Райҳон Уласенова Истанбулда

    23.01.2023, 22:52

    Instagram: Шоҳруххон Асални “еб қўймоқчи”, тўйда бепул хизмат қилган Нилуфар Усмонова, янги машинали бўлган актриса

    07.02.2023, 23:02

    Instagram: Нью-Йорк “ҳокими”дан мақтов эшитган Муниса Ризаева, ҳижобга кирган актрисалар, инглиз тилини “ёрворадиган” Муҳаммадисо Абдулхаиров

    26.02.2023, 22:44

    Instagram: Умидахонникида уй тўйи, лицензияси ўзида қолган Каниза, Ганя Усмонованинг ҳашаматли ҳовлисига саёҳат 

    01.03.2023, 22:55

    “Онани қандай қадрлаш кераклигини ҳаммага ўргатиб кетди”. Instagram’да Фарҳод Маннопов хотирланмоқда

    05.03.2023, 22:52

    Instagram: Шаҳзода Муҳаммедова Умрада, Муборак Абдуллаевага аталган сюрприз, ашаддий мухлисига 1 млн сўм ваъда қилган Муниса Ризаева 

    26.03.2023, 22:35

    Instagram: Феруза Норматова Умрага кетди, Муборак Абдуллаева Истанбулда операция қилинди, Муниса Ризаева турмуш қурмагани ва фарзандсизлиги ҳақидаги саволга жавоб

    12.05.2023, 09:20

    Ўзбек шоу-бизнесидаги ҳамкорлиги узоққа чўзилмаган ижодий тандемлар (фото, видео)

    22.05.2023, 18:30

    “Stories 5, лента — 20 млн сўм”. Муборак Абдуллаева Instagram’дан қанча пул топиши ва қандай инсонга турмушга чиқиши ҳақида

    10.11.2023, 12:39

    Instagram: Ботир Имомхўжаев ўғлининг дабдабали тўйи, Жалолиддин Аҳмадалиев бизнесга қўл урди, Дилфуза Исмоиловага машина совға қилишди

    19.02.2024, 09:40

    Instagram: Бурак Ўзчивит билан ишлаётган Юлдуз Ражабова, набирали бўлган Гули Асалхўжаева, Анвар Собиров оиласида жудолик

    29.02.2024, 09:40

    Instagram: Рўмол ўраган Диана Ягофарова, онасига машина совға қилган Мадина Каримова, ЙПХ ходимлари билан “жанжаллашган” Шаҳло Зоирова 

    09.03.2024, 09:44

    Instagram: Турмушга чиқаётган Барчин Ғофурова, фарзандли бўлган Диёр Бекжонов, Карима Ризаева бир ойда қанча топади?

    12.03.2024, 09:40

    Instagram: янги автомобилли бўлган Ойхон Ифорзода, оёғи синган Валижон Шамсиев, ошқозонини кестираётганларга мурожаат йўллаган Нилуфар Ҳамидова

    25.03.2024, 10:16

    Instagram: Бизнес бошлаётган Зарина Низомиддинова, Шаҳзод Султонов онасига уй совға қилди, Асал Шодиева ўғлининг юзини кўрсатди

    27.03.2024, 21:27

    Instagram: вазирликдан кетишини кутиб яшаётган Озодбек Назарбеков, 150 млн сўмга кўйлак олган Юлдуз Усмонова, Муниса Ризаевага энг кўп бериладиган савол

    05.04.2024, 10:35

    Instagram: Озода Нурсаидова Жаҳонгир Отажоновни судга бермоқчи, метрода қўшиқ куйлаган Жасур Умиров ва Нилуфар Усмоновага уюштирилган сюрприз  

    07.04.2024, 09:35

    Instagram: Элёр Мелибоев отасига уй совға қилди, Рашид Холиқов рафиқасининг дабдабали туғилган куни, Муниса Ризаева нимадан қўрқади?

    14.04.2024, 09:47

    Instagram: Неварали бўлган Ҳосила Раҳимова, тўйларини Самарқандда ўтказган Мадина Каримова ва Сардор Тўраев, фарзандини хорижда дунёга келтирадиган Муниса Ризаева

    31.05.2024, 22:33

    Instagram: Феруза Юсупова блогерга турмушга чиқмоқда, Алишер Рўзметов ўғлини уйлантирди, Элмурод Ҳақназаров ёрдамчисига қимматбаҳо автомобиль совға қилди

    06.06.2024, 10:48

    Instagram: 20 кун концерт берадиган Юлдуз Усмонова, бўш самолётда парвоз қилган Марям Тиллаева, ҳомиладорлик Муниса Ризаевани қанчалик ўзгартирди?

    04.07.2024, 22:30

    Шавкат Мирзиёев давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади 

    24.08.2024, 19:20

    Instagram: Ситора Фармонованинг фотиҳа тўйи бўлиб ўтди, Феруза Юсупова турмушга чиқди, Baby Моҳи янги машинали бўлди  

    12.11.2024, 11:46

    Instagram: Эгизак фарзандли бўлган Нигина Набиева, туғилган кунини нишонлаган Валижон Шамсиев, шифохонага тушиб қолган Сайёра Қозиева

    17 январ, 10:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.