• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда «Саломатлик сари қадам куни» оммавий тадбирлари ўтказилди

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган бу галги республика оммавий тадбири «Саломатлик сари қадам куни» деб номланди. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Аҳолининг соғлом турмуш тарзига амал қилишини қўллаб-қувватлаш ҳамда жисмоний фаолликка чорлашни мақсад қилинган мазкур тадбир барча туман ва шаҳарлардаги истироҳат боғларида ўтказилди. Мусобақаларда ҳудудда жойлашган тиббиёт муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона ва ташкилотлардан келган жамоалар иштирок этди.

    Тошкентдаги Бобур номидаги марказий экобоғда жам бўлган Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ҳамда бошқа ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларининг оммавий равишда 4 километрга юриши билан «Саломатлик сари қадам куни»га старт берилди.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Шунингдек, ҳар бир муассаса жамоалари шахмат, шашка, югуриш, эстафета, арқонда сакраш, бадминтон, стол тенниси, спорт юриши, тўсиқлардан ўтиш эстафетаси ҳамда халқа айлантириш бўйича ўзаро беллашди.

    Ушбу спорт турларидаги мусобақаларда қатнашиш мантиқан фикрлаш, хотира ва диққатни чархлайди, бўғимларнинг ҳаракатчанлиги яхшиланиб, куч, тезлик, чидамлилик ва қобилиятни тарбиялайди. Бундан ташқари, юқори елка камари, оёқ-қўллар мушаклари иши фаоллашиб, организмнинг ҳамма аъзолари ва тизимлари иши рағбатлантирилади.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    —Бугунги кунда инсонларда камҳаракатлилик оқибатида юзага келаётган турли касалликлар дунё миқёсида глобал муаммога айланган. Камҳаракатли ҳаёт тарзи шу тариқа давом этса, келгусида беморлар тиббиёт тизимидаги барча стационар шифохоналарга ҳам сиғмай қолиши мумкин. Бу нафақат жамият учун, балки ҳар бир шахснинг ўзи учун ҳам жиддий ташвиш, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов. — Шу боис соғлом турмуш тарзига амал қилиш юқоридаги каби глобал муаммоларга ечим бўлади. Президент тиббиёт ходимлари олдига касалликни эмас, аввало, унинг профилактикасига эътибор қаратишни муҳим вазифа сифатида қўяётгани ҳам бежиз эмас. Шунинг учун вазирлигимиз ушбу йўналишдаги тарғибот ишларига алоҳида эътибор қаратиб, бу борада оммавий тадбирларни мунтазам ўтказиб келмоқда. Бу эса аҳолининг жисмоний фаолликка бўлган қизиқишини ошириб, ўз саломатлигига эътиборли бўлишида муҳим ўрин тутмоқда. Бугунги тадбирни ҳам бежизга юриш билан бошламадик. Мунтазам юриш қон босимини меъёрда ушлайди, хотиржамлик бахш этади. Масалан, тоза ҳавода, ҳатто, ёмғирли кунда ҳам атиги 25 дақиқа сайр қилсангиз, ўзингизни бахтли ҳис қиласиз, тушкунликни енгасиз.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Оммавий тадбир доирасида аҳолининг саломатлик ҳолатини баҳолаш, ноинфексион касалликларни келтириб чиқарувчи хавф омилларини аниқлаш ҳамда уларнинг профилактикаси бўйича тегишли маслаҳатларни бериш мақсадида вазирлик томонидан «Саломатлик майдончалари» ташкил қилинди. Шунингдек, мутахассислар томонидан «Соғлом турмуш тарзи асослари», «Соғлом овқатланиш тамойиллари», «Жисмоний фаолликнинг инсон организмига таъсири» мавзуларида суҳбатлар ташкил этилгани аҳолининг соғлом турмуш тарзига бўлган қизиқишини оширди.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан уюштирилган мазкур оммавий тадбир Ўзбекистон бўйлаб кўтаринки руҳда ташкил этилди. Келгуси шанба, 30 март куни вазирлик томонидан мамлакат ҳудудларида «Велосипедда сайр куни» ўтказилади.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    23.03.2019, 14:50   Изоҳ (0)   19371
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга: Сиз амалга ошираётган ислоҳотлар суръати мени ғоят хурсанд қилмоқда

    23.03.2019, 14:30

    Ўзбекистонда январь февраль ойларида булғор қалампири экспорти 11 бараварга ортди

    23.03.2019, 14:20

    Самарқанд вилоятидаги бир қатор туман давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари ўзгарди

    23.03.2019, 13:55

    Туркияда мингга яқин ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда

    23.03.2019, 13:35

    Тошкент вилоятида маҳкума аёллар учун Наврўз байрами ташкилланди (фото)

    23.03.2019, 13:15

    Туркия Ўзбекистондаги ислом мактабларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди

    23.03.2019, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда йил бошидан бери қарийб 35 минг фуқаро соғломлаштирилди 

    Ўзбекистон | 21 июл, 12:27

    Африкада ҳар йили 815 минг одам овқат пиширишдан келиб чиққан ҳаво ифлосланишидан вафот этади — ҳисобот

    Дунё | 21 июл, 12:11

    “Барселона” “Реал” футболчиси учун курашга кирди

    Спорт | 21 июл, 12:03

    Университетга кириш имтиҳонидан йиқилган ўғлини хитойлик ота-она уйдан ҳайдаб чиқарди

    Лайфстайл | 21 июл, 11:53

    Эрон Европанинг учта давлати билан ядровий музокаралар ўтказади

    Дунё | 21 июл, 11:38

    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

    Реклама | 21 июл, 10:33

    Кино нархи тушади, сифати эса ошади: Netflix фильм суратга олишда сунъий интеллектдан фойдалана бошлади

    Кино | 21 июл, 11:33

    Рим Папаси Ғазодаги ҳужумларни “варварлик”ка қиёслади (видео)

    Дунё | 21 июл, 11:27

    “Манчестер Сити” ўз футболчисини 40 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр

    Спорт | 21 июл, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.