Катта муваффақиятга эришган “Бекҳэм” ҳужжатли лойиҳаси, Rolls-Royseʼдаги машҳур лаҳзани ва Буюк Британиянинг энг машҳур жуфтликларидан бирининг муносабатларини янги кўринишда очиб берган. Энди эса Виктория Бекҳэм ўзининг ҳақиқий ҳикоясини сўзлаб беришга тайёр. Яқинда Netflix унинг ҳаёти ҳақида сериал тақдим этади.

Янги сериалда Виктория Бекҳэмнинг ёрқин ва чиройли ҳаёти тасвирланмайди. Бу унинг ҳаётидаги шубҳалар, курашлар ва кўз ёшлар ҳақида бўлади. Муаллиф Викториянинг оилавий ҳаётига эмас, балки унинг мода ва гўзаллик соҳасидаги йигирма йилдан ортиқ фаолиятига эътибор қаратади.
Виктория ўз номи билан бренд яратиб, ижодий директор сифатида уни дунё бўйлаб 230 дан ортиқ дўконларга олиб чиққан глобал компанияга айлантирди. Ушбу йўл унинг учун узоқ ва машаққатли бўлган, аммо у бундан жуда фахрланади.
Мен учун Spice Girlsʼда давом этган 4 йилги давр ҳали ҳам муҳим. Лекин, бу давр кўплаб стереотипларга ҳам сабаб бўлди. Энди менга ўз йўлим ҳақида ҳеч қандай бўрттиришларсиз гапириш имкони берилди. Албатта, бу жараён кўз ёшларсиз бўлмайди. Бу лаҳзаларни катта экран ёки телефонда кўрганда қандай ҳис қилишимни билмайман, дейди Виктория Бекҳэм.
Netflix томошабинлари яқинда Виктория Бекҳэмнинг янги ҳужжатли сериалини кўриб, унинг ҳақиқий ҳаёти ва машаққатли меҳнати билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.
Изоҳ (0)