• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    От изини той босар: Голливуд юлдузларининг машҳурликда ота-онасидан ҳам ўзиб кетиши мумкин бўлган фарзандлари (фото)

    Шоу-бизнесда ҳамма ҳам ўз ўрнини топа олмайди. Мазкур истеъдодли интилувчан юлдузлар қўлларидан келганча ҳаракат қилмоқда, лекин улар ҳали дунёга машҳур ота-оналаридан ўзиб кетолмаган.

    Индио Фальконер Дауни

    Кичик Роберт Даунининг ўғли Индио Фальконер Дауни — қўшиқчи ва актёр. Унинг рэпертуари ҳозирча унчалик катта эмас. У фақат бир нечта фильмларда роль ўйнаган — “Бўса” ва “Роксанадан қочиш” шулар жумласидан. Аммо Индио мусиқа билан мунтазам равишда шуғулланади. У тадбирларда ўзи ёзган мусиқа остида чиқади, ижтимоий тармоқларга ҳам мусиқа асбоблари билан тушган фотосуратларини жойлаштиради. Яқинда Индио ўзининг дебют альбомини чиқарди. Умуман олганда, у иқтидорли ва истиқболли йигит.

    Айрленд Болдуин

    Айрленд Болдуин актёрлар — Алек Болдуин ва Ким Бейсингернинг қизи ҳамда Хейли Бибернинг холаваччаси. Айрленд модель, актриса, кино продюсери ва дижей. Интилувчан юлдузнинг фильмографиясида атиги бешта кино бор — “Душманим сири”, “Чақирилмаган меҳмон” фильмларидаги роли билан кўпчиликка таниш.

    Кэтрин Шварценеггер

    Арнольд Шварценеггернинг қизи билимдон ва ижодкор, мутахассислиги бўйича журналист. Кэтрин нафақат оммавий ахборот воситаларида ишлаган, балки бир нечта китоблар ҳам нашр этган. Унинг китоблари танани севишга, университетдан кейинги ҳаётга ва одамларни кечириш амалиётига бағишланган. Кэтрин Америка телевидениесида машҳур, чунки у турли ток-шоуларда ва янгиликлар дастурларида қатнашади. Аммо шоу-бизнесда у фақат Крис Праттнинг рафиқаси сифатида танилган.

    Дестри Эллин Спилберг

    Режиссёр Стивен Спилбергнинг истеъдодли, аммо номаълум қизи бир вақтлар моделлик билан шуғулланган. Ҳаммаси яхши кетаётган эди, қиз ҳатто йирик мода уйлари билан ҳам ҳамкорлик қилади. Авваллари унинг принципи бор эди — машҳур отасининг ёрдамисиз мустақил равишда муваффақиятга эришиш. Шунинг учун Дестри улар билан алоқаси бўлмаган соҳани танлайди. Аммо кейинчалик у ҳам отасининг изидан борди.

    Ҳозирда унинг фильмографияси бир нечта лойиҳаларни ўз ичига олади, жумладан, “Мен бу ҳақиқатни биламан” ва “Ажойиб пицца”. Ўтган йили юлдуз “Илтимос, болаларга овқат берманг” триллерига режиссёрлик қилмоқчи эканлиги маълум бўлди. Премьера 2024 йилга мўлжалланган.

    Мерси Жеймс

    Яқинда Мадонна мухлисларига Мерси Жеймс исмли ажойиб ва ​​истеъдодли асраб олган қизи борлигини эслатди. Қиз 18 ёшга тўлди ва қўшиқчи уни ижтимоий тармоқларда таъсирчан табриклади. Мерси ҳақида кўп нарса маълум эмас, аммо Мадонна жойлаган видео туфайли унинг мусиқий қобилиятлари борлигини билиш мумкин. Балки машҳур она қизига продюсер бўлиб, кўтарилишида ёрдам берар?

    Ромео Бекхем

    Девид ва Виктория Бекхемнинг болалари ичида Бруклин энг машҳури бўлди. Албатта, таниқли рафиқаси Никола Пелцнинг ёрдами билан. Спортда машҳур бўлишга интилаётган, лекин кўпроқ шов-шувли акасининг соясида қолишда давом этаётган Ромео Бекхем-чи? Ромео ёш ва истиқболли. У отасининг изидан бориб, футболни чин юракдан севди. Унинг таржимаи ҳолидан маълумки, йигит ҳар доим тўп тепишни яхши кўрган ва ўзини модель сифатида ҳам синаб кўрган. Айтганча, Ромео 2019 йилдан бери модель Миа Реган билан учрашади. Балки бир кун келиб у йигитини шоу-бизнесни забт этишга илҳомлантирар ва у отаси ҳамда акасидан кўра машҳурроқ бўлиб кетар.

    30.01.2024, 10:50   Изоҳ (0)   16712
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#машҳурлик#юлдуз

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд актёрлари суратга тушган сериалининг ҳар бир қисмига қанча гонорар олади?

    18.01.2024, 09:43

    Жим Керри — 62 ёшда: Комедик актёрнинг қойилмақом тарзда ижро этган энг яхши образлари (фото)

    19.01.2024, 09:51

    Ҳаёт йўлини спортчилар билан боғлашни хоҳлаган машҳур гўзаллар (фото)

    28.01.2024, 11:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Ўзбекистон “Миллий” банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилоти педагогининг касбий стандарти тасдиқланди

    Ўзбекистон | 10 июл, 10:45

    Инсоннинг ўзига ёқмайдиган ишда ишлаши руҳий муаммоларни келтириб чиқаради

    Лайфстайл | 10 июл, 10:35

    “Реал” Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча даромад қилгани маълум бўлди

    Спорт | 10 июл, 10:30

    Ўзбекистон “Миллий” банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

    Реклама | 10 июл, 10:30

    Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл яна ҳибсга олинди

    Дунё | 10 июл, 10:25

    Шифокорлар бразилиялик аёлга 56 йил давомида ташхис қўя олмади

    Лайфстайл | 10 июл, 10:10

    Андижон ва Сурхондарёда Солиқ бошқармалари бош инспекторлари қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 10 июл, 10:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.