• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Мода

    Орзудаги гардероб: ҳеч қачон урфдан қолмайдиган кийим ва аксессуарлар

    Классик жинси шимлардан тортиб йиллар давомида муҳим ташқи кийим модели бўлган универсал пальтогача — анча йиллардан бери сифати ва машҳурлигини йўқотмаган брендлар ҳақида маълумот берамиз.

    Levi’s жинси шимлари

    Фото: Marie Claire

    Жинсилар ҳақида гап кетганда, биринчи ассоциация кўпинча Levi’s бренди билан пайдо бўлади. Уларнинг машҳур 501 модели ХIX асрнинг охирида яратилган, аммо ХХ асрнинг 60 йилларида ҳақиқатан ҳам машҳур бўлган. 70 йилдан ортиқ вақт ўца-да, услуб ҳали ҳам долзарб. Юлдузлар ҳам мода мутахассисларининг фикрига қўшилади. Мисол учун, Мерилин Монро 501 ни “Саргардонлар” фильмида кийган, Стив Жобс эса бу жинси шимларни ўзининг энг машҳур образига айлантирган.

    Burberry тренч пальтоси

    Фото: Marie Claire

    Burberry тренчини таништиришнинг хожати йўқ. 1879 йилда Томас Бурбери ноёб сув ўтказмайдиган габардин пахтасини ишлаб чиқди ва ўз дизайнини патентлади, шундан сўнг дизайнердан Британия армияси учун енгилроқ, аммо об-ҳаво шароитларига чидамлироқ янги пальтолар яратиш таклиф қилинди. Биринчи жаҳон уруши пайтида бу кийимларни хандақларда жанг қилаётган аскарлар кийган. Замонавий классик тренч пальто кўп ўзгармади ва ҳали ҳам функционал ва қулай.

    Uniqlo курткаси

    Фото: Marie Claire

    Uniqlo бренди анчадан бери замонавий тенденцияларга боғлиқ бўлмаган кўп қиррали ва функционал услубни яхши кўрадиганларнинг севимлисига айланди. Дунё, айниқса, юпқароқ пальто ёки кўйлак остидан қўшимча қатлам сифатида ишлатилиши мумкин бўлган енгил куртка ва пиджакларга мафтун бўлди.

    Gucci Jackie сумкаси

    Фото: Marie Claire

    Классик Gucci Jackie сумкаси 1950 йилларда итальян уйи томонидан ишлаб чиқилган ва дастлаб Fifties Constance деб номланган. Бироқ Жеки Кеннеди ушбу аксессуар билан бир неча бор омма олдида пайдо бўлгандан сўнг, у собиқ биринчи хонимнинг услуби билан синонимга айланди ва ҳатто унинг номини олди. Ўшандан бери Жеки бренднинг кўплаб коллекцияларида асосий сумка бўлиб келган ва кўпинча кичик ўзгаришлар билан қайта ишлаб чиқарилган. Айтганча, ушбу моделнинг мухлислари орасида нафақат аёллар, балки эркаклар ҳам бор — масалан, Гарри Cтайлз Gucci’нинг ашаддий мухлиси.

    adidas Stan Smith кроссовкалари

    Фото: Marie Claire

    60 йилларда тақдим этилган пойабзал дастлаб теннисчилар учун яратилган. Оқ кроссовкалар ўзининг машҳур номини 1978 йилда машҳур америкалик теннисчи Стен Смитга ҳурмат сифатида олди. Стен Смитга бўлган талабни жонлантириш учун 2014 йилда адидас пойабзални Celine’нинг собиқ креатив директори Фиби Филога таклиф қилди. Кўринишидан, маркетинг тактикаси режалаштирилганидек ишлади. Кейинги йилларда ҳамма ушбу моделга эътибор қаратди: Виктория Бекхем ва Марк Жейкобсдан Кендалл Женнер ва Зендаягача.

    Hermes Birkin сумкаси

    Фото: Marie Claire

    Hermes Birkin сумкаси энг муҳим сармоядир ва кўпчилик орзу қиладиган кўринишга эга. Аксессуарлар сон-саноқсиз материаллардан тайёрланиши мумкин — улар 20 соат ичида олти босқичда қўлда ишланади. Бундай абадий моделнинг нархи, албатта, қиммат — бу сумкани олиш жуда қийин, аммо иложи бор.

    Dr. Martens ботинкалари

    Фото: Marie Claire

    ХХ асрда 25 ёшли аскар Клаус Мартенс ва унинг дўсти ҳамда бизнес шериги Герберт Функ 70 йил ўтгач, қўпол этиклар мода ҳафталикларида мода ихлосмандларининг севимлисига ва энг машҳур пойабзаллардан бирига айланишини тасаввур ҳам қилишмаган. Кўп қиррали дизайн ва чидамлилик — пойабзал тобора кўпроқ мухлисларга эга бўлишининг асосий сабабларидан биридир.

    Panthère de Cartier соатлари

    Фото: Marie Claire

    Биринчи Panthère de Cartier соати 1983 йилда чиқарилган ва ўзининг улкан олтин билагузук тасмаси туфайли 80 йилларни эслатади. Ўзининг ёрқинлигига қарамай, бу вариант юмалоқ бурчакли квадрат сиферблатга бирлаштирилган олтин занжир туфайли анча ихчам кўринади. У пантера шарафига номланган ва билагузук таъқиб қилувчи йиртқичнинг чаққон ҳаракатларини эслатади.

    Converse кедалари

    Фото: Marie Claire

    Яна бир пойабзал, албатта, ҳеч қандай таништиришга муҳтож эмас. Converse’ни ҳамма билади ва жуда яхши кўради — янги буюмларни яхши кўрадиган юлдузлар ҳам, классик вариантларни афзал кўрадиган универсал ва функционал модани севувчилар ҳам. Америка бренди коллекциясида классик моделларни ҳам, замонавий рассом ва дизайнерлар билан ғайриоддий ҳамкорликни ҳам топишингиз мумкин.

    Tiffany Т билагузуги

    Фото: Marie Claire

    2014 йилда тақдим этилган Tiffany Т коллекцияси Франческа Амфитеатроф томонидан яратилган ва унинг Tiffany & Cо дизайн директори сифатидаги биринчи дизайни эди. Дизайнер ню-ёрклик аёллар услубидан ва дунёдаги энг гавжум шаҳар динамикасидан илҳомланган, бироқ айни пайтда Амфитеатрофнинг қарашлари билан ажралмас бўлган соддалик ва ихчам дизайнни ҳисобга олган. Tiffany Т билагузугининг мураккаб бўлмаган эстетикаси уни бежирим услубни севувчиларни ҳайратга солади, шубҳасиз “Т” эса логоманияни яхши кўрадиганлар учун мавқе белгиси бўлиб хизмат қилади.

    Birkenstock сандаллари

    Фото: Marie Claire

    Машҳур Birkenstock Arizona сандали кўп йиллардан бери мавжуд (аслида 1973 йилдан бери) ва энг қулай ҳамда арзон вариантлардан бири ҳисобланади. Бир мунча вақт улар хунук пойабзаллар тоифасига кирган бўлса-да, ҳозирда Birkenstock юлдузлар орасида универсал ва машҳур ёзги пойабзал ҳисобланади.

    Chanel туфлилари

    Фото: Marie Claire

    Chanel’нинг машҳур икки хил рангли туфлилари 60 йил олдин яратилган бўлса ҳам, улар ҳали ҳам энг кўп орзу қилинган пойабзаллардан бири ҳисобланади. Ҳар мавсумда француз бренди бир зумда сотиладиган янгиланган вариацияни чиқаради. Икки рангли пояфзал 1957 йилда Коко Шанель томонидан ишлаб чиқилган ва бугунги кунда ҳам долзарбдир.

    Hermes соати

    Фото: Marie Claire

    Hermès Birkin сумкасига ўхшаб, француз уйининг соати ҳам универсал ва машҳур, аммо кўзга ташланмайди. Одатда соатлар ўзига хос H ҳарфига эга бўлиб, камарлар тўқ сариқ, жигарранг ёки қора рангларда ишлаб чиқарилади. Классик соатларнинг нархи жуда қиммат бўлишига қарамай, бу умр бўйи фойдаланиш мумкин бўлган моделлардан биридир.

    Barbour курткалари

    Фото: Marie Claire

    Barbour 1845 йилда ташкил этилган ва сўнгги ўн йилликлар давомида деярли ўзгармаган ташқи кийимлари билан дунёга машҳур. Бренд узоқ вақтдан бери юқори сифатли, универсал ва классик нарсаларни қадрлайдиган Британия қироллик оиласининг севимли бренди бўлиб келган.

    06.04.2023, 10:35   Изоҳ (0)   10497
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Харид қилганингиздан сўнг дарҳол пушаймон бўлишингиз мумкин бўлган 10 та буюм

    05.04.2023, 10:30

    Мерилин туфлиси, Beatles кроссовкаси: Машҳур инсонлар шарафига номланган гардероб элементлари (фото)

    29.03.2023, 15:30

    Кийинишда нафақат замонавий, балки бир неча йилга ёшроқ кўринишга ёрдам берадиган маслаҳатлар

    10.03.2023, 20:50

    Хушбўй гуллар, тозалик ифори: ҳаммага бирдек ёқадиган 10 та баҳорий атир

    10.03.2023, 11:59

    Қандай қилиб баҳорда кийим билан озғин кўринишга эга бўлиш мумкин: кийиниш борасидаги 5 та маслаҳат

    28.02.2023, 21:45

    Пайпоқ ёрдамида ҳеч қачон урфдан қолмайдиган соч турмагини яратамиз (фото)

    26.02.2023, 18:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.