• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Қўлингдан ҳеч нарса келмайди, дейишганди”: Ўзгалар фикри ҳаётда ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини исботлаган юлдузлар (фото)

    Машҳур ёзувчи, актёр ёки қўшиқчиларнинг ҳикоялари кўп йиллар давомида муваффақиятсизликка учраганлиги, рад этилганлиги ва бошқаларнинг танқидий қарашлари билан тўла. Фақат чинакам кучли шахсларгина машаққатли йўлни енгиб ўтишга қодир ва уларга шубҳа қилганларнинг барчасига, юмшоқ қилиб айтганда, нотўғри эканликларини исботлай олади. Қолаверса, айрим ҳолларда нафақат яқинлар, балки ўз ота-оналари ҳам бугунги машҳур одамларнинг қанотларини кесишга ҳаракат қилган.

    Квентин Тарантино

    Фото: AdMe

    Машҳур режиссёр ва сценарийнавис болалигиданоқ адабий майдонда кучини синаб кўришни бошлади. Ва кўпинча бу уй вазифаси зарарига содир бўларди. Натижада Квентин онаси билан доимо жанжаллашиб турарди. Тарантино ҳеч қачон онасининг мактаб машғулотлари ҳақидаги ёмон фикрларини кечира олмаган. У келгусидаги гонорарининг бир фоизини ҳам унга бермасликка ваъда берган.

    Женнифер Энистон

    Фото: AdMe

    Дунёдаги энг кўп маош оладиган актрисалардан бири доимо онаси томонидан танқид қилинарди. Нэнси Доу фильмларда ҳам рол ўйнаган, аммо унинг фильмографияси юлдуз қизига қараганда анча камтар бўлиб чиқди ва у ҳеч қандай махсус мукофотларга эга эмас эди. Аммо Женнифер “Дўстлар” ситкоми, шунингдек, актёрлик учун бир қанча нуфузли мукофотлар, шу жумладан, “Эмми” ва “Олтин глобус” туфайли дунёга машҳур.

    Стивен Спилберг

    Фото: AdMe

    Режиссёр Стивен Жанубий Калифорния университетининг кино мактабига қабул қилинмаган. Сабаби арзимас мактабдаги ўртача кўрсаткич ва сертификатда паст баҳолар эди. Йигит таслим бўлмаган ва орзусини рўёбга чиқариш учун курашни давом эттирган.

    Анжелина Жоли

    Фото: AdMe

     Ҳозирда “Оскар” ва бир нечта “Олтин глобус” мукофотлари бўлган актриса мактабда масхаралашга дош беришга мажбур бўлган. Болалар уни нозиклиги, шунингдек, кўзойнак тақиб олгани учун масхара қилишарди. Бир оз вақт Анжелина фақат қора кийим кийишни бошлаган ва ҳатто дарсларини ҳам ташлаган.

    Опра Уинфри

    Фото: AdMe

    Кичкина Опранинг машҳур телебошловчи бўлишига ишонган ягона одам бувиси эди. У невараси ҳатто панжара устидаги қўғирчоқ ва қарғалардан қандай интервью олганини эслайди. Аммо бошқа одамлар камбағал оиладан бўлган, болалигида картошка қопидан тикилган либос кийган қиз ҳаётда ҳамма нарсага эриша олишига ишонмаган.

    Виктория Бекхэм

    Фото: AdMe

    Spice Girls’нинг машҳур қўшиқчиси ва моделери продюсерлар томонидан рад этилган. Улар қизларнинг ижодкорлиги жуда ўзига хослигини ва кенг жамоатчилик томонидан талаб қилинмаслигини ҳис қилган. Шунинг учун улар қизга болалар телевизион дастурларида иштирок этишни давом эттирса яхши бўларди, деган фикрни билдирган. Аммо ёш хонимлар ўзини танитишда давом этди ва натижада 1990 йилларнинг машҳур поп гуруҳларидан бирига айланди. Виктория Бекхэм ўшандаёқ ўзининг юлдузлик карьерасини бошлаган.

    Элвис Пресли

    Фото: AdMe

    Бўлажак рок-н-рол қироли ёшлигида Теннесси штатидаги вокал квартети танловида муваффақиятсизликка учради. Йигитга қўшиқ куйламасликни таклиф қилишди. Кейин Пресли Crown Electric компаниясига юк машинаси ҳайдовчиси сифатида ишга жойлашди, лекин вокалчи бўлиш умидини йўқотмади. Кейинги синовларда эса унга: “Юк машинасини ҳайдашда давом этинг, чунки қўшиқчи сифатида сиз тўлиқ нолсиз”, дейишган.

    Леди Гага

    Фото: AdMe

    Болалигидан ёш Стефани Жерманотта ўз тенгдошлари орасида ўзини ноқулай ҳис қиларди. 17 ёшида бўлажак Леди Гага Нью-Йорк университетининг мусиқа мактабига ўқишга кирди, лекин у ерда ҳам тенгдошлари билан муносабат ўрната олмади. Улар ҳатто Facebook’да “Стефани Жерманотта, сен ҳеч қачон муваффақият қозонмайсан” номли ҳақоратли ном билан гуруҳ тузди. Натижада 2-курсни ташлаб, мусиқий карьерасига эътибор қаратди.

    Жессика Чезтейн

    Фото: AdMe

    2000 йилларнинг ўрталарида актриса, асосан, телевизион лойиҳаларда кичик роллар билан кифояланди. Ҳаммасига сочларнинг ностандарт қизил ранги сабаб бўлганди. Аммо кейин Жессиканинг истеъдоди сезилди ва 2011 йилда унинг иштирокида 6 та фильм, шу жумладан, халқаро миқёсда эътироф этилган “Хизматкор” ва “Ҳаёт дарахти” чиқарилди. Энди актрисанинг кўплаб мукофотлари ва номинациялари бор, шу жумладан, “Оскар” ва “Олтин глобус” ҳам.

    Арнольд Шварценеггер

    Фото: AdMe

    Ёш Арнольд бодибилдинг карьерасини тугатиб, актёрлик билан шуғулланишга қарор қилганида қанча гапларни эшитмади дейсиз. Ҳамма унинг гавдаси ва ғалати аксенти борлигини айтди. Бўлажак актёр одамларнинг фикрини жиддий қабул қилмаган ва экранларда кўринишни маъқул кўрган.

    Шакира

    Фото: AdMe

    Ҳозирги “Грэмми” мукофоти совриндори болалигида мактаб хоридан қувилган. Синфдошлари бўлажак юлдузга: “Сен қўшиқ айтмайсан, эчкидек қичқирасан” дея масхара қилишган. Бироқ бу қизни безовта қилмади, мусиқий тажрибаларини муваффақиятли давом эттирди ва охир-оқибат дунёнинг энг таниқли қўшиқчиларидан бирига айланди.

    15.08.2023, 12:39   Изоҳ (0)   13482
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Иккинчи Скарлетт” — Жоан Уолли қаерга ғойиб бўлганди ва ҳозирда нималар билан банд?

    15.08.2023, 09:35

    Бир-бирига ўхшашлиги билан ашаддий мухлисларини ҳам лол қолдирадиган машҳур жуфтликлар (фото)

    14.08.2023, 19:50

    Туркиялик кино юлдузлари қандай машина ҳайдайди? (фото) 

    14.08.2023, 17:30

    Овқат қилишни ёқтирмайдиган, лифтга ёлғиз чиқишга қўрқадиган ва биринчи турмуши омадсизликка учраган Шаҳзода Матчонова 36 ёшда

    14.08.2023, 16:35

    “10 ёшимда эълон ёпиштириб пул топа бошлаганман” — етимликда улғайиб, ички ишлар ходими бўлишни истамаган Ёрқинхўжа Умаров 31 ёшда (фото, видео)

    14.08.2023, 12:35

    Озода Нурсаидованинг онаси вафот этди 

    14.08.2023, 11:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.