• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    395 минг долларлик матрас ва 80 минг долларлик қўғирчоқ — юлдузларнинг энг ғайриоддий ва бефойда харидлари

    Ҳашаматли автомобиллар, шахсий самолётлар, яхталар, ороллар... Банк ҳисобварағида юз миллион доллардан ортиқ маблағ бўлса, ҳатто энг кулгили “истаклар рўйхати” ҳам дарҳол ҳақиқатга айланиши мумкин.

    Ким Кардашян ва Ye — 750 минг долларлик тилла унитаз

    Фото: Legion Media

    Ким Кардашян Канье Уэст билан турмуш қуриш арафасида Лос-Анжелеснинг нуфузли ҳудудидан Bel Air деб номланган уй сотиб олади. Версалга бўлган ташрифидан илҳомланиб, собиқ турмуш ўртоқлар бинони Ўрта Ер денгизи услубида жиҳозлаш учун бир неча миллион доллар сарфлайди. Американинг TMZ таблоидига кўра, мазкур уйда боулинг, очиқ ва ёпиқ бассейнлар, баскетбол майдони, кинотеатр ва спорт зали жойлашган. Ким ва Канье хоналарни жиҳозлашга пул аяшмайди: Сваровски тошлари билан безатилган музлаткич ошхонани безаб туради. Хабарларга кўра, эр-хотин Людовик XIV услубидаги олтиндан ясалган тўртта унитазга 750 минг доллар сарфлаган. Кейинчалик бу уй асл нархидан икки баравар қимматга сотилади.

    Дрейк — 395 минг долларлик от ёлидан тайёрланган матрас

    Фото: Legion Media

    Дизайнер Феррис Рафаули бошчилигида Швециянинг Hästens фирмаси томонидан Дрейк учун махсус матрас тайёрланган. Ушбу компаниянинг матраслари 50-100 йил фойдаланишга мўлжалланган ва табиий материаллардан, жумладан, от ёлидан тайёрланади. 

    “Ётоқхона мен тун охирида ташқи дунёдан дам олиш учун борадиган ва келгуси кундан завқ олиш учун кўзларимни очадиган жой. Ётоғимда ўзимни сувда сузаётгандек ҳис қиламан”, — дейди Дрейк Architectural Digest интерьер журналига берган интервьюсида.

    Перис Хилтон — итлари учун 325 минг долларлик уйча

    Фото: Legion Media

    Перис Хилтон ўзининг тўрт оёқли дўстларини яхши кўриши билан машҳур бўлиб, улар билан тез-тез омма олдида пайдо бўлади. Юлдуз итлари учун вилласининг мини-версиясини қуриб берган. Майдони 28 квадрат метр бўлган бу уйча Лос-Анжелесдаги Хилтонлар уйининг орқа ҳовлисида жойлашган.

    “Итларим кондиционер, иситиш тизими, дизайнерлик мебеллари ва қандил ўрнатилган икки қаватли уйда яшайди”, — деб ёзади юлдуз ижтимоий тармоқларда.

    Пушти деворли, италянча услубдаги уйда французча балкон, бассейн ва майсазор ҳам мавжуд.

    Бейонсе ва Жей Зи — 80 минг долларлик Барби

    Фото: Legion Media

    Бейонсе ва Жей Зи бир яшар қизи Барби қўғирчоғини истаётганини билгач, қизалоқнинг хоҳишини бажаришга шошилади. Аммо улар энг яқин ўйинчоқлар дўконига бориш ўрнига, 80 минг долларга қўғирчоқ буюртма қилишади. Бундай юқори нарх Барби либосидаги 160 та олмос, оқ олтиндан ясалган тақинчоқлари билан боғлиқ. Совға қизалоқнинг туғилган кунида тақдим этилган бўлиб, байрам кечасининг нархи 200 минг долларни ташкил этган, бу қўғирчоқдан деярли икки баравар қиммат.

    Леди Гага — шарпаларни аниқлайдиган 50 000 долларлик детектор

    Фото: Legion Media

    Леди Гаганинг ғайриоддий фобиялари бор, жумладан, кичик болалар, телефон қўнғироқлари ва арвоҳлардан қўрқиш. Агар болалар олдига бормаслик ва телефонни кўтармасликнинг иложи бўлса, арвоҳлардан яширинишнинг имкони йўқ. Кечаси тинч ухлаш учун Гага электромагнит майдондаги тебранишларга жавоб берадиган махсус сенсор сотиб олган — худди “Шарпа овчилари” фильмидаги каби. Бу қурилмадан юлдузнинг квартиралари ва концерт залларида паранормал фаолият мавжудлигини текширишда фойдаланилади. Ушбу детектор учун Леди Гага тахминан 50 минг доллар сарфлаган.

    Виктория Бекхем — 33 минг долларлик тилла iPhone

    Фото: Legion Media

    Виктория Бекхем мавқейига мос келадиган телефон сотиб олмоқчи бўлганида таниқли мобил қурилмалар декоратори — Стюарт Хюз шу иш билан шуғулланган. Қимматбаҳо iPhone 4 корпуси 150 грамм 24 каратли сариқ олтиндан ясалган ва олмос билан безатилган. Apple ҳар йили янги телефон моделларини чиқаришини ҳисобга олсак, бундай харидни оқилона деб бўлмайди.

    07.09.2023, 19:36   Изоҳ (0)   15730
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2 млн долларлик пайпоқ: Майкл Жексоннинг қимматбаҳо либослари, автографлари ва кристаллар билан безатилган лимузини ҳозирда кимларга тегишли?

    04.09.2023, 10:34

    Араб дунёсининг энг замонавий қиролича ва маликалари (фото)

    05.09.2023, 16:25

    1 млн долларлик кўйлак: машҳурларнинг энг қиммат тўй либослари (фото)

    05.09.2023, 09:20

    Рэпер Дрейк уйига мебел олишга йиғган пулини унинг концерти чиптасига сарфлаган мухлисига 50 минг доллар совға қилди (видео)

    07.09.2023, 17:59

    “Бир оёғим гўрда”. Линда Евангелиста сўнгги 5 йил ичида унга икки марта кўкрак бези саратони ташхиси қўйилгани ҳақида сўзлаб берди

    07.09.2023, 14:35

    10 млн дизлайк, 105 та селфи, 229 та сўз: Гиннеснинг рекордлар китобига кирган машҳурлар (фото) 

    07.09.2023, 11:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.