• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент халқаро аэропортида 245 млн сўмлик қўл соатлар ва заргарлик буюмларини олиб ўтишга уринган шахслар тўхтатилди

    Тошкент халқаро аэропортида қиймати 245 млн сўмлик қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ишланган қўл соатлари ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Бу ҳақда “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси хабар берди.

    Фото: “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси

    Жумладан, Пекиндан қайтган йўловчи қиймати 145 миллион сўмлик, Дубайдан қайтган йўловчи эса 60 миллион сўмлик қимматбаҳо соатни “яшил” йўлак орқали олиб ўтишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди. Ҳар иккала ҳолатда ҳам соатлар жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган.

    Фото: “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси

    “Истанбул–Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган йўловчи эса рухсат этилган 65 грамм оғирликдаги заргарлик буюмларидан ташқари яна  40 грамм тилла тақинчоқларни олиб киришга уринган вақтида фош қилинди. 

    Фото: “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси

    Қиймати 50 миллион сўмлик ушбу заргарлик буюмлари шахсий кўрик давомида йўловчининг чўнтагида аниқланган. 

    Маълумот учун, жисмоний шахсларга шахсий эҳтиёж учун 65 граммгача оғирликдаги заргарлик буюмларини божсиз олиб киришга рухсат этилади. Аммо бу товарларни божсиз олиб киришнинг умумий меъёрлари доирасида бўлиши керак. Масалан, ҳаво йўллари орқали Ўзбекистонга кириб келишда 2 минг долларгача қийматдаги товарларни божсиз олиб киришга рухсат этилади.

    Чегарадан ноқонуний тарзда олиб ўтиш ҳолатлари кўпаймоқда

    Аввалроқ Сирдарёда 6,7 килодан ортиқ заргарлик буюмларини чегарадан яширинча олиб ўтмоқчи бўлган аёл ва унинг невараси қўлга тушган эди. 

    Сентябрь ойида эса Тошкент халқаро аэропортида қимматбаҳо соатни ноқонуний олиб ўтишга уриниш, таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган қаҳвани олиб кириш фош этилганди.

    Июлда эса Тошкент халқаро аэропортида фуқаро пневматик тўппонча олиб ўтмоқчи бўлган эди. Божхона назоратига тегишли тартибда тақдим этилмаган, муқобил манбаларга кўра, тахминий қиймати 700 минг сўм бўлган жами 1 дона КР-18 русумли пневматик тўппонча ва Аngry BB’s номли оғирлиги 1 кг бўлган шарсимон шаклдаги пластик ўқлар борлиги аниқланди, дейилади божхона комплекси ахборотида.

    Май ойида эса ДХХ 1,4 кг олтинни Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқиб кетаётган шахсларни ушлаганди.

    Бундан олдин Бухоро халқаро аэропортида қадимий тангаларни олиб чиқмоқчи бўлган эркак тўхтатиб қолингани, Самарқандда Кушонлар даврига оид тангаларни четга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро аниқлангани тўғрисида хабар берилганди. 

    13.11.2024, 22:10   Изоҳ (0)   2129
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Қўл соат#заргарлик буюмлари#божхона

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қўшнисининг уйидан 280 минг доллар ўғирламоқчи бўлган шахс 6 миллион сўм билан чекланди

    01.06.2017, 15:12

    Озарбайжондаги кийим дўконларида кийиниш хоналаридан фойдаланиш тақиқланди

    04.05.2020, 06:46

    Оқ уйдан кейинги ҳаёт: президентлик муддатидан сўнг АҚШнинг собиқ биринчи хонимлари нима билан шуғулланади?

    29.10.2021, 14:54

    Оқ уйдан кейинги ҳаёт: президентлик муддатидан сўнг АҚШнинг собиқ биринчи хонимлари нима билан шуғулланади?

    11.10.2022, 17:46

    Россияда жиноий тўда содир этган оммавий қирғин, Фаластин билан муносабатларни яхшилаган Исроил бош вазирининг ўлдирилиши ва Мисрда топилган Тутанхамон қабри. Кун

    04.11.2022, 09:30

    “Ақлли” зирак: тана ҳарорати, юрак уришини ўлчайди, уйқуни назорат қилади 

    13.02.2024, 12:07

    Божхонадаги найранглар: 100 млн сўмлик ичимликни олиб ўтишга уриниш, 90 млн сўмлик браслет ва 120 млн сўмлик заргарлик буюмлари тўхтатилди

    30.07.2024, 16:34

    “Дарё” дайжести: 10 сентябрнинг энг муҳим хабарлари 

    10.09.2024, 22:40

    Нима учун болалар ёзги таътилдан кейин тез-тез касал бўлади? Фарзандлар иммунитетини кўтариш сирлари

    14.09.2024, 13:45

    “Хато қилмай илож йўқ” — Ўзбекистонда йўл қоидасини бузганлик учун жарималар адолатлими?

    21.09.2024, 11:00

    Зеленский уруш уни қандай ўзгартирганини айтди 

    23.09.2024, 10:50

    Куба тажрибаси, рақобат, ҳалоллик ва эътибор — ўзбек боксини дунёда тенгсиз даражага олиб чиққан беш сабаб

    25.09.2024, 21:00

    “Жарималарни фуқаролар даромадига қараб қўллаш тарафдоримиз” — “Адолат” партияси вакили

    04.10.2024, 18:45

    Садоқатми ёки билим — Ўзбекистонда кадрлар қайси мезонлар асосида танланмоқда?

    12.10.2024, 10:35

    “Шоушенкдан қочиш” фильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 10 та ажойиб факт

    18.10.2024, 10:50

    Тошкент вилоятида ит тишлаган 4 ёшли боланинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

    18.10.2024, 13:40

    Кобулдаги бозорда теракт юз берди (видео) 

    24.10.2024, 14:59

    Сирдарёда 13 яшар бола қариндоши қотилига айланди

    28.10.2024, 17:40

    Уч ёшда мактабга чиққан, ўзга сайёраларга саёҳатни орзу қилган. Миллиардер Илон Маскнинг болалиги қандай ўтган? 

    29.10.2024, 16:35
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35

    АҚШда Facebook’да Трампга таҳдид қилган эркак қамоққа олинди

    Дунё | 12 июл, 21:35

    Шарфга ўралиб қолган раққоса, бедарак йўқолган бош вазир — ғайриоддий ва шубҳали тарзда ҳалок бўлган дунё машҳурлари

    Дунё | 12 июл, 21:16

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.