Озарбайжонда коронавирус тарқалишига қарши кураш чоралар доирасида жорий этилган карантин даврида кийим дўконларида кийиниш хоналаридан фойдаланиш тақиқланди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Бундай чеклов Озарбайжон давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича методик кўрсатмаларида қайд этилган.
Шунингдек, карантин даври мобайнида пардоз воситалари намуналарида фойдаланиш ҳам тақиқланди.
Белгиланган қоидаларга кўра, заргарлик буюмлари ва тақинчоқлар сотиладиган дўконларда, шунингдек, ломбардларда мижозлар буюмларга қўл текказишдан олдин ва кейин қўлларини дезинфекциялаши лозим.
Худди шундай қоидалар мобил телефонлар, аксессуарлар дўконлари, шунингдек, телефон тузатувчи устахоналарга нисбатан ҳам жорий этилган.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжонда коронавирус сабаб 24 мартдан буён махсус карантин режими жорий этилган.
Изоҳ (0)