• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF) Ғазода очарчилик хавфи кескин ортиб бораётганини ва ҳар учинчи инсон бир неча кунлаб овқатсиз қолаётганини маълум қилди. Ташкилотнинг таъкидлашича, очарчилик сабаб ҳалок бўлганлар сони 162 нафарга етган, шундан 92 нафари болалардир.

    Олти ойлик чақалоқ Жоури Абу Ҳажанинг онаси фарзанди учун анклавда танқис ҳисобланган болалар озуқасидан топишга муваффақ бўлди 
    Фото: Моиз Салҳи/АF

    UNICEF раҳбари ўринбосари Тед Чайбан Исроил, Ғазо ва Ғарбий Соҳилда бўлиб қайтгач, вазият ачинарли даражага етганини тасдиқлади. 

    “Бугун танлов нуқтасидамиз. Қабул қилинадиган қарорлар ўн минглаб болаларнинг яшаши ёки ўлишини белгилаб беради”, деган у. 

    Шанба куни 17 ёшли ғазолик Ўтеф Абу Хотер очликдан ҳалок бўлди. Шифокорларнинг айтишича, Исроилнинг анклавга ҳужумларидан аввал соғлом бўлган йигит сўнгги ҳафталарда озиқ-овқат танқислиги сабаб жон берган. 

    Умуман олганда, 2023 йилнинг 7 октябрь санасидан бери Исроил ҳужумлари натижасида 60 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган, улардан 18 минг нафари болалардир. Аммо бу ҳаммаси эмас. Кўплаб қурбонлар вайроналар остида қолиб кетгани боис бедарак йўқолганларнинг аниқ сони ҳақида маълумот йўқ. 

    Яҳудий давлати жорий йилнинг март ойидан бошлаб Исроилга гуманитар юклар киришини тўхтатиб қўйди. Натижада анклав бўйлаб қисқа вақт ичида очарчилик авж олди. Исроил май ойи охирига келиб чекловларни бир оз юмшатди. АҚШ кўмаги билан ташкил этилган GHF (Gaza Humanitarian Foundation) ташкилоти UNRWA ваколатларини ўз қўлига олди. 

    Бироқ GHF тарқатиш пунктларига келган тинч аҳоли ўққа тутилган ҳолатлар сабаб ташкилотга нисбатан танқидлар кескин урчиди. БМТ маълумотига кўра, озиқ-овқат олиш учун келган 1 300 дан ортиқ фаластинлик ўлдирилган. Ғазода қолган фаоллар ва журналистлар уларга Исроил аскарлари билан бир қаторда, АҚШ ёллаган хусусий ҳарбий компания ходимлари ҳам ўт очганини маълум қилган.

    Халқаро босим ортидан АҚШ президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ва Қўшма Штатларнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби GHF тарқатиш пунктида бўлиб, вазиятни кўздан кечирди. ҲАМАС эса уларнинг ташрифини жамоатчилик фикрини чалғитиш учун уюштирилган спектакл деб атади.

    Стив Уиткофф ва Қўшма Штатларнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Ғазода
    Фото: Исроилнинг 12-канали

    GHF пунктлари билан бир қаторда, анклавга Ғарб ва араб давлатлари томонидан ҳаво орқали гуманитар юклар ташлаш ҳам бошланди. Аммо халқаро инсонпарварлик ташкилотлари бу етарли эмаслигини билдирган. 

    “Ҳар бир йўл, ҳар бир дарвоза очилиши лозим, ҳаводан ташланаётган ёрдам қуруқлик орқали келаётган юк машиналари ўрнини қоплай олмайди. Болаларга керак бўлгани – барқарор ўт очишни тўхтатиш ва сиёсий ечимдир”, деган UNICEF расмийси Чайбан. 

    Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазири Гоав Галлантга қарши Халқаро жиноий суд ҳисбга олиш ордерини берган. Улар “инсониятга қарши жиноят” бўйича маҳкамага тортилган.   

    3 август, 12:09   Изоҳ (0)   377
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Исроил#Ғазо#Фаластин#ГҲФ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.