• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россияда жиноий тўда содир этган оммавий қирғин, Фаластин билан муносабатларни яхшилаган Исроил бош вазирининг ўлдирилиши ва Мисрда топилган Тутанхамон қабри. Кун хронологиясида 4 ноябрь

    4 ноябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Россиядаги жиноий тўда томонидан уюштирилган оммавий қирғин, Исроил билан Фаластин муносабатларини яхшилашга уринган бош вазирнинг ўлдирилиши ҳамда Мисрда Тутанхамон қабрининг топилишига ҳалокатига оид фактлар ўрин олган.

    Бир хонадонда бўлган 12 кишини ўлдирган жиноий тўда

    2010 йил 4 ноябрь куни Краснодар ўлкасининг Кушёвская станциясидаги хусусий уларнинг бирида 12 киши, жумладан, тўрт нафар бола ўлдирилган эди.

    Фото: «ТАСС»

    Кесилган-тирналган одамларнинг жасадлари ёнғиндан зарар кўрган маҳаллий фермернинг уйидан топилган. Ўлдирилганлар орасида уй эгалари эр-хотин Сервер ва Галина Аметовалар, уларнинг 19 ёшли келини Елена ҳамда ҳали бир ёшга ҳам тўлмаган набираси Амира бўлган. Улар билан бирга, қўшнилари — Наталя Касянова ҳамда унинг 14 ёшли ўғли Павел, шунингдек, Ростон-Дондан келган меҳмонлар — бизнесмен Владимир Мироненко, унинг икки қизи — бир ёшли Алёна ва беш ёшли Ирина, хотини Марина ва унинг ота-оналари Виктор ҳамда Лидия Игнатенколар ҳалок бўлган. Қотиллар жиноят изини яшириш мақсадида уйни ёқиб юборган. У ерда учта олов ўчоғи топилган, бироқ йирик ёнғин юз бермаган. Ёнғинни ўчиришга ФВВ куч ва воситалари жалб этилмаган. Жиноят жамоатчиликда кенг норозиликни келтириб чиқарганди.

    Россия қонунчилигига кўра, 12 кишининг ўлими бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов қўмитаси раиси Александр Бастиркиннинг кўрсатмасига биноан иш қўмитанинг Шимоли-Кавказ ва Жанубий федерал округ бошқармасига топширилган. Тергов давомида қотиллик маҳаллий жиноий гуруҳ томонидан содир этилгани аниқланган. Улар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳимоясида Кушёвская станциясида узоқ йиллардан бери фаолият юритиб келган.

    Тергов давомида яна ўнлаб оғир ва ўта оғир жиноятлар фош этилган. 1998 йилдан 2010 йилга қадар жиноий гуруҳ томонидан 19 киши ўлдирилган, жумладан, уларнинг 12 нафари фермер Сервер Аметовнинг уйида. Бундан ташқари, улар иккита қотилликни охирига етказа олмаган, чунки жабрланувчилардан бирига вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган, иккинчиси эса яширинишга муваффақ бўлган.

    Юқоридаги жиноятлардан ташқари гуруҳ яна 40 дан ортиқ босқинчилик, ноқонуний равишда озодликдан маҳрум этиш, қасддан талафот етказиш, зўрлаш ва ноқонуний қурол сақлаш каби турли жиноятларни содир этган.

    Гуруҳ аъзолари жиноятларни амалга оширишга доим пухта тайёргарлик кўрган ва унинг изларини беркитган. Бир жиноят учун фойдаланилган қуролни улар дарҳол йўқ қилиб, кейингиси учун умуман бошқа қуроллардан фойдаланиб келган. Терговчилар ўрмондан кўплаб ўқотар қуроллар, хусусан, автоматлар, пистолет ва ов қуроллари бўлган махсус бўлмани топган.

    Аввалига жиноий гуруҳга Николай Сапок исмли эркак бошчилик қилган ва тўда ўзининг биринчи қотиллигини 1998 йилда амалга оширган. 2002 йилда уларнинг етакчиси ўлдирилган ва раҳбарлик укаси Сергей Сапокка ўтган — у эса акасининг ўлими учун қасос олишга киришган.

    Сергей Сапок

    Сергей Сапок
    Фото: «ТАСС»

    Икки оила — Аметов ва Сапокларнинг азалий душманлиги сабаб жиноий гуруҳ етакчиси фермер акасининг ўлдирилишини буюртма қилган деб ўйлаб, унинг хонадонига ҳужумни ташкиллаштирган. Барчага овоза бўлган мазкур иш тергови давомида Николай Сапокни 2005 йилда тарқалиб кетган Вадим Палкин бошчилигидаги бошқа бир жиноий гуруҳ аъзоси ўлдиргани аниқланган.

    Аметовнинг уйидаги оммавий қотиллик иши бўйича тергов Сергей Сапок тўдасининг бир неча аъзосига айблов эълон қилган. Жиноят ишига жалб этилган Виталий Иванов ва Сергей Карпенко ҳибсдалигида ўз жонига қасд қилган. Тўданинг икки аъзоси — Андрей Биков ва Вячеслав Рябсев айбига иқрор бўлган ва судга қадар терговга ёрдам беришга рози бўлган. Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, на Биков ва на Рябсев Аметовнинг уйида ҳеч кимни ўлдирмаган. Суд уларнинг иккисини ҳам 20 йилга озодликдан маҳрум этган.

    Оммавий қирғинни яширгани учун Сергей Сеповяз 150 минг рубль жаримага тортилган. Тергов вақтида у ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган ва жиноят иши алоҳида юритувда — судсиз кўриб чиқилишини сўраган. Сапка гуруҳининг қолган аъзолари иши суд ҳайъати томонидан кўриб чиқилган. Суд жараёнлари қарийб 12 ой давом этган. 2013 йил 19 ноябрь куни Краснодар ўлкаси суди жиноий тўда раҳбари Сергей Сапок ва унинг ҳамтовоқлари — Владимир Алексеев ва Игорь Чёрнихни умрбод қамоқ жазосига ҳукм этган. Шу билан бирга, Чёрних ўта оғир жиноятларни содир этганликда айбланган, Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, Сервер Аметовнинг уйидаги болаларни айнан у ўлдирган.

    Фото: «ТАСС»

    Тўданинг яна уч иштирокчиси узоқ муддатга қамалган. Вячеслав Сеповяз ва Николай Сапок (тўда етакчисининг амакиси) 20 йилга озодликдан маҳрум этилган. Игорь Чёрних 2014 йил 4 июль куни тергов изоляторида ўз жонига қасд қилган, Сергей Сапок эса 2014 йил 7 июль куни тергов изоляторида вафот этган.

    Кушёвскаядаги жиноий гуруҳ ишини кўриб чиқиш бу билан якунланмаган. Тўда етакчисининг онаси Надежда Сапок 2011 йилнинг ёзида «Артекс-Агро» агрофирмаси учун 15 миллион рубль субсидияда олишдаги фирибгарлик Ишида айбдор деб топилган. У уч йилдан озодликдан маҳрум этилган. 2014 йилда Надежда Сапок яна судланган — бу сафар ер билан боғлиқ фирибгарлик учун. Ўшанда у 6,5 йилга қамалган. 2016 йилда Кушёвская суди аёлни учинчи маротабада фирибгарликда айбдор деб топиб, уни 7,5 йилга озодликдан маҳрум этган. 2018 йил сентябрь охирида у озодликка чиққан.

    Надежда Сапок

    Надежда Сапок
    Фото: «ТАСС»

    «Халқимизни ерга урди»: Исроил бош вазири нима сабабдан ўлдирилган эди?

    1995 йил 4 ноябрь куни Исроил бош вазири Исҳоқ Рабин Тель-Авивга ултрамиллатчи Игал Амир томонидан отиб ўлдирилган. Қотиллик ҳукумат раҳбари Ёсир Арофат билан Исроил—Фаластин можаросини тартибга солишга рози бўлгани сабаб келиб чиққан. Қотил қилган ишидан пушаймон эмаслигини айтган ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган.

    Фото: Getty Images

    Исҳоқ Рабин Қуддусда Россия империясининг туб аҳолиси оиласида дунёга келган. Ҳарбий хизматга борган Исҳоқ араблар билан кўплаб можаролардаги хизмати билан ажралиб турган ва генерал майор унвонини олган. 1960 йилларда Рабин Исроил Мудофаа армияси Бош штаб бошлиғи лавозимини эгаллаган. Унинг даврида Исроил армияси «Олти кунлик уруш»да ғалаба қозонган. Қуролли кучларни тарк этган Рабин дипломатик фаолиятини йўлга қўйиб, Вашингтонгга элчи сифатида юборилган.

    1974 йили Голда Меирнинг истеъфосидан кейин Рабин Исроил ҳукумати раҳбарига айланган. Бироқ орадан уч йил ўтгач, ОАВда унинг рафиқаси Леининг АҚШ ҳисоб рақамларида маблағлари борлиги тўғрисида хабарлар тарқалгач, Исҳоқ ваколатларини муддатидан олдин топширишга мажбур бўлади.

    Аммо можаро уни сиёсатдан кетишга мажбурлай олмаган. 1984 йилдан 1990 йилга қадар Рабин мудофаа вазири лавозимида ишлаган. 1992 йилда яна бош вазир этиб сайланган. Мазкур лавозимда у 1993 йили Исроил—Фаластин можаросини тартибга солувчи машҳур Осло битимини имзолаган. Битим имзолангач, Рабин Фаластин етакчиси Ёсир Арофат билан қўл сиқишган. Томонлар бир-бирини тан олганини эълон қилган, бундан ташқари, Фаластин автономияси тузилган. Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғи ҳудудлари унга берилган.

    Бу каби оламшумул иш учун Арофат, Рабин ва Исроил ташқи ишлар вазири (кейинчалик президент бўлган) Шимон Перес тинчлик бўйича Нобель мукофотига лойиқ кўрилган. Ушбу воқеадан кейин Исроил жамиятида ҳукумат раҳбарига нисбатан муносабат кескин қутблашган. Айримлар Рабинни тинчлик ўрнатишга уринаётган қаҳрамон деб ҳисобласа, қолганлар Фаластинликларга ўз ерини берган сотқин деган. Исроил билан муросага боргани учун Ёсир Арофат ҳам ўз юртида танқид остига олинган. Ғазода мунтазам равишда Арофатга қарши намойишлар ўтказилган. Шу билан бирга, Рабин ва Арофатнинг шахсий муносабатлари дўстона характерга ўтган.

    Ёсир Арофат, Исҳоқ Рабин ва Шимон Перес

    Ёсир Арофат, Исҳоқ Рабин ва Шимон Перес
    Фото: AP Photo

    Исроил етакчиси ўз чиқишларининг бирида фаластинликни «тинчлик ўрнатиш йўлидаги ишончли шеригимиз» деб атаган.

    Исроилда намойишлар «Рабин — Арофатнинг югурдаги»,«Рабин Гитлернинг ортидан эргашди», «Рабин — Юденрата бошлиғини» шиорлари остида ўтказилган. Вазият 1995 йил охирларига келиб кескин тус ола бошлаган. 5 октябрь куни Қуддусда кўп минг кишилик митинг ўтказилган бўлиб, унда ўнг тарафдорлар сиёсатчилари чиқиш қилган. Ўшанда Бенямин Нетаньяху «Рабин террорчи Арофатнинг ёнини олиб, миллатимизни ерга урди», деган эди. Моше Кацав ва Aриел Шарон ҳам Рабиннинг сиёсатидан норозилигини билдирган. Намойишчилар бош вазирни «яҳудий халқининг қотили» деб атаб, уни Генрих Гиммлер қиёфасида тасвирлай бошлаган.

    Шунга қарамай, Рабин ўз танлаган йўлидан чекинмасдан Арофатни «тинчлик ўрнатишнинг оғир йўлидаги шерик», деб аташни давом этган.

    Фото: Getty Images

    1995 йил 4 ноябрь куни Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш тарафдорлари Тель-Авивдаги митингга тўпланган. Рабинни қўллаб-қувватловчи намойишчилар сони 150 минг кишидан ошган. Исроил подшоҳлари майдонида чиқиш қилган бош вазир яна бир бор ўз дастурининг тезисларини такрорлаб, «шерикликсиз барча интилаётган тинчлик бўлмаслигини» таъкидлаган. Рабинга кўра, Ослода Фаластин озодлик ташкилоти билан имзоланган битимда курашнинг террорчилик усуллардан фойдаланиш тақиқланган, шу боис фаластинликлар душман эмаслиги келтирилган.

    Соат 21:30да бош вазир майдонни тарк этиш учун ўз машинаси томон отланган. Шу вақт учта ўқ овози янграйди. Рабин йиқилади. Диний коллежнинг 25 ёшли талабаси Игал Амир қотилликка қўл урган эди. Тинтув вақтида унинг ёнида ортофокс-раввинларнинг «яҳудий халқи сотқини қатл этилсин», деган чақириқ битилган қоғоз топилган. Амир ўзининг ушбу хатти-ҳаракатини «Исроил халқини Ослодаги битимдан ҳимоя қилиш» учун содир этганини билдирган. У иш «бунчалик осон кечишини» кутмаганини тан олган.

    Фото: AP Photo

    Орадан 40 дақиқа ўтиб, Рабин ҳушига келмасдан госпиталда вафот этган. Шифокорлар соат 23:30 да бош вазирнинг ўлими расман эълон қилган. Арофатда содир бўлган воқеа ҳақида айтишганида у кўз ёшларини тия олмай, «Бўлиши мумкин эмас. Ишона олмайман. Қандай ҳалокат!», деган эди.

    6 ноябрь куни ўтказилган Рабиннинг дафн маросимига Клинтон, Миср президенти Ҳусни Муборак ҳамда 1994 йил октябрда сиёсатчи билан тинчлик битимини имзолаган Иордания қироли Ҳусайн ҳам иштирок этган. Рабиннинг беваси Леи маросимда мухолифат етакчиси Нетаньяхунинг қўлини сиқишдан бош тортган.

    Игал Амир

    Игал Амир
    Фото: Getty Images

    Арофат ҳам дафн маросимига келмоқчи бўлган. Бироқ Исроил ҳукумати хавфсизлик чоралари сабаб унинг мамлакатга киришини тақиқлаган. Шунга қарамай, Фаластин етакчиси Леи Рабинникига ташриф буюриб, унинг марҳум эрини «энг яқин дўстим эди», дея хотирлаган.

    Тутанхамон қабрининг топилиши

    Бундан роппа-роса 100 йил олдин, 4 ноябрь куни британиялик рассом ва археолог Говард Картер Мисрдаги қазилма ишлари давомида Тутанхамоннинг илгари номаълум бўлган қабрини топишга муваффақ бўлади.

    Тутанхамоннинг олтин саркофаги

    Тутанхамоннинг олтин саркофаги
    Фото: «Dzen.ru»

    Эрамизнинг IV асрида ягона Рим империясининг сўнгги императори Феодосий I бутпарастларнинг мамлакатдаги барча ибодатхоналарини ёпишни буюради. Бу Рим қарамлигида бўлган Мисрда иероглифли ёзувларнинг бутунлай йўқолиб кетишига сабаб бўлган.

    V асрдан ҳозирга қадар Мисрнинг охирги қўлёзмалари етиб келган. Ўшандан бери қадимги Миср ёзувини ҳеч ким ўқий ҳам олмаган. Шундай қилиб, тўрт минг йилдан ортиқ давом этган Қадимги Миср цивилизацияси тарихи якунланган.

    1801 йилда Наполеон Мисрга юришидан Францияга қайтмагунга қадар у ҳақда бир неча аср давомида ҳеч ким эсламаган ҳам. Улар ўзлари билан кўплаб тарихий артефактларни олиб қайтган бўлиб, улар Миср институтига сақлаш учун топширилган.

    Шундан кейин ҳақиқий мисршунослик бошланган — Европа ўзи учун улкан қадимий цивилизацияни кашф этган: пирамидалар, сфинкслар ва фиръавнлар. Мисрга тадқиқотчилар, сайёҳлар, рассом ва фирибгарлар оқиб кела бошлаган. 1822 йилда шарқшунос Француа Шампалён машҳур Роззет тошидаги Қадимги Миср иероглифларини ўқишга муваффақ бўлади.

    Фото: «Fishki.net»

    Англия, Германия ва Франция сиёсий рақобат сабаб Мисрни ўрганишга қизиқиш билдиради. Элита қатлам орасида Мисрга оид қадимий буюмларни коллекция қилиш урфга киради. Шу каби коллекциялардан бири билан танишга Говард Картер Мисрга йўл олади.

    У бир неча мавсум давомида экспедициялар амалга оширади, фиръавн Эхнатоннинг қадимий қароргоҳида ўрганишлар ўтказади. Тез орада у Юқори Миср бўйича асосий инспектор лавозимига тайинланади. Ушбу лавозимда у турли қазилма ишларида ва тарихий ёдгорликлар, хусусан, уни дунёга машҳур қилган — Шоҳлар водийси консервациясида иштирок этади. Картер француз туристлари ва ёдгорликларни қўриқловчи Миср соқчилари ўртасидаги тўқнашувдан кейин лавозимидан озод этилади. У Миср аҳолиси тарафида бўлган.

    Кейинги бир неча йил давомида у рассомчилик билан шуғулланади, токи 1909 йилда қадимшуносликка қизиқувчи бошқа бир британиялик зодагон — лорд Карнарвон билан танишиб қолмагунга қадар. У Шоҳлар водийсида кенг кўламли қазилма ишларини бошлашга рухсат олган ва ишлар Биринчи жаҳон урушидан кейин бошланган.

    Фото: «Fishki.net»

    Қазилма ишлари бир неча йил давом этган, бироқ ҳеч қандай самара келтирмаган, лорд Карнарвоннинг сабр-косаси тўлиб, лойиҳани ёпмоқчи бўлган. Бироқ ўжар Картер сўнгги бор уриниб кўришни сўраган. Ва у муваффақият билан якунланган — 1922 йил 4 ноябрь куни сув ташувчи болакай Дейр-эл-Бахри саҳросидаги қоядан зина изларини топган.

    Эртаси куни ишчилар КВ62 рақами берилган даҳмага кириш қисмини ҳисоблаб чиққан. У бошқа бир фиръавн — Рамзес VI нинг қабрига кириш жойида бўлган. Унинг қабри «ёшроқ» эди, ва афтидан уни қуриш давомида «катта» қабр кўмилиб кетган.

    Фото: «Fishki.net»

    Аниқланган Тутанхамон қабрига деярли тегинилмагани боис бутун дунёга машҳурликка эришган. У ердан заргарлик буюмлари, Тутанхамон исми туширилган муҳр, гулларнинг шоҳлар, мумиёлаш учун махсус воситалар, тилла ниқоблар, жами 5 мингга яқин буюм топилган. Асосий топилма — соф олтиндан ишланган саркофаг ичидаги Тутанхамоннинг жасади эди.

    Фото: «Fishki.net»

    Фото: «Fishki.net»

    Фото: «Fishki.net»

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Ишқий муносабатлари сабаб импичмент эълон қилинган Билл Клинтон, тарихдаги биринчи «космик жуфтлик» — Терешкова ва Николаев тўйи ва БМТ бош котибининг ҳалокати. Кун хронологиясида 3 ноябрь

    04.11.2022, 09:30   Изоҳ (0)   55003
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяхуни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

    04.11.2022, 09:17

    USAID бюджети 1 миллион долларлик Ўғитлар ишлаб чиқариш жамғармаси доирасида концептуал ҳужжатлар танловини эълон қилди

    03.11.2022, 23:46

    G20 саммитига Путин келадиган бўлса, Зеленский унда иштирок этмаслигини маълум қилди

    03.11.2022, 22:39

    Чехия парламенти Россия ҳукуматини террорчи режим деб тан олди

    03.11.2022, 22:08

    Шимолий Корея уч кун ичида тўртинчи марта Япон денгизига ракета учирди

    03.11.2022, 21:24

    МАГАТЭ Украинада «ифлос бомба» яратилаётганига оид ҳеч қандай белги топмади

    03.11.2022, 21:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 

     

    Тавсия этамиз

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон ва Покистон ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб бормоқда — ОАВ

    Дунё | 12 май, 19:50

    Green Card-2025 да энг кўп ўринни ўзбекистонликлар қўлга киритди

    Ўзбекистон | 12 май, 19:40

    “Ботаника” турар жой мажмуаси қурилиши тадбиркорлар эътирози сабаб тўхтатиладиган бўлди

    Ўзбекистон | 12 май, 19:38

    Тез-тез шамоллаш, ҳолсизлик, асабийлашиш: остеопатия қандай муаммоларни ечишга ёрдам беради?

    Маслаҳатлар | 12 май, 19:30

    Ўзбекистонда камбағал оилалар тоифаларга қандай ажратилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 май, 19:16

    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

    Реклама | 12 май, 18:00

    Карло Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан келишувга эришди

    Спорт | 12 май, 19:07

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    Дунё | 12 май, 19:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.