Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов суд мажлисига қадар прокурор билан яширин суҳбат қурган судьялар ҳақида гапириб, бу уларнинг камчилиги эканини тан олди. Олий суд раиси ўринбосари бу ҳақда журналистлар билан бўлган матбуот анжуманида маълум қилди.
Кеча, 13 декабрь куни Олий суд раисининг биринчи ўринбосари — Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Икром Муслимов ОАВ вакиллари билан учрашди. Ва тергов судьяси институтининг вазифалари ва асосий йўналишлари ҳақида гапириб берди.
“Дарё”да Олий судда антиқа ҳолат кузатилгани, суд аввалида судлов ҳайъати ва прокурор пичирлашгани, тахминан 15 дақиқа давом этган суҳбат тарафларни ташқарида қолдирган ҳолда амалга оширилгач, жавобгар ва унинг адвокати бунга эътироз билдиргани маълум қилинганди.
Бу судьяларимизнинг камчилиги. Бу ҳақда ҳар сафар айтилади, муносабат билдирилади лекин бошқа-бошқа…Энди, айрим ҳолатларда шу нарса бўлиб қоляпти, деди Икром Муслимов.
Олий суд раиси ўринбосари ўзининг туман ва вилоятдаги фаолиятини ёдга олар экан, “Олдимга прокурор келдими, эшикни очардим-да, адвокатни келинг буёққа бир пиёла чой ичамиз деб ёнимга чақирардим. Ҳа, балки шунчаки оилавий муаммо ҳақида сигарет чекишиб, бир пиёла чой устида ҳангома қилишар, лекин эшик орқасида бошқа фикр. Мана бу биздаги мавжуд муаммо Судья биринчи галда ўзини ҳурмат қилиши керак. Кейин бошқа масалалар ечилиб кетаверади, деди Олий суд раиси ўринбосари.
Мазкур масалага сукут сақлаш билан жавоб қайтарган Судьялар олий кенгаши ушбу матбуот анжуманида янграган саволга жавоб беришга мажбур бўлди.
Судьялар малака ҳайъатида судьялар одоби комиссияси ташкил топган. Шу ва шунга ўхшаш ҳолатлар комиссияда кўриб чиқилади. Сиз айтган масала ҳам комиссияда кўриб чиқилиши режалаштирилган, деди Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати раҳбари Турсунали Акбаров.
Изоҳ (1)
Одамларни куттириб бир пиёла чой устида ҳангома қилармиш. Зиёли кишининг гапими шу ё халқ анқовми? Тизим ҳалиям советский.