• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Суд аввалида судлов ҳайъати ва прокурор пичирлашди: Олий судда антиқа ҳолат кузатилди 

    Олий суднинг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати суд бошланишидан аввал прокурор билан яширин суҳбат қурди. Тахминан 15 дақиқа давом этган суҳбат тарафларни ташқарида қолдирган ҳолда амалга оширилгач, жавобгар ва унинг адвокати бунга эътироз билдирди. Ва судлов ҳайъатидан изоҳ талаб қилди. Бу ҳақда мазкур жараённи кузатган “Дарё” журналисти хабар берди. 

    Фото: “Дарё”

    “Дарё”да Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида фаолият юритувчи фермер МИБнинг туман бўлимидан ҳайдов тракторини 49 кун ноқонуний тарзда ушлаб туриб, фермернинг мавсумда даромад олишига тўсқинлик қилгани учун 355 миллион сўм бой берилган зарарни ундиришга киришгани ҳикоя қилинганди. Мазкур ишни кўриб чиққан қуйи инстанция — Қарши туманлараро иқтисодий суди 2024 йил 5 февралдаги ҳал қилув қарори билан фермер иддаосини ҳақли деб топди ва МИБнинг Нишон туман бўлимидан фермер хўжалиги фойдасига 355 миллион сўм компенсация ундириш керак деган тўхтамга келди. Кейинчалик юқори турувчи инстанция — Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси мазкур қарорни бекор қилиб, фермернинг даъво талабини рад этган. 

    Самарқанд вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати эса мазкур ишни тафтиш тартибида кўриб чиқиб, 2024 йил 1 августдаги қарори билан Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 5 февралдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 18 апрелдаги қарорини бекор қилди. Фермернинг даъво талабини қисман қаноатлантириб, бой берилган соф фойда 355 миллион сўм эмас, 44 миллион сўм деб топиб, янги қарор қабул қилганди. 

    Бош прокурор ўринбосари МИБнинг фермерга 44 миллион сўм тўлашини адолатсиз дея баҳолаган шекилли Самарқанд вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати қарорига протест киритган. Иш шу тариқа Олий судга етиб келган. Олий суднинг Рустамов раислигидаги судья Эргашов ва Тиркашовлардан иборат таркиби эса суд бошланишидан аввал тарафларда суднинг одиллигига, шаффофлигига шубҳа уйғотиб қўйди. 

    Судьялар олий кенгашининг 2024 йил 15 майдаги 1903-сон қарори билан тасдиқланган “Судьялар одоби кодекси”нинг 2-моддасида судьянинг хулқ-атворига доир умумий талаблар ҳақида сўз бориб, “Судья одоб ва ахлоқнинг умумеътироф этилган қоидаларига амал қилиши, ҳар қандай вазиятда ҳақиқатпарвар бўлиши, суд ҳокимиятининг нуфузини туширадиган ва судьянинг обрў-эътиборига путур етказадиган ёки унинг холислиги, мустақиллиги ва беғаразлигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиши шарт”, дейилган. 

    Ашурали Болтаев.
    Фото: “Дарё”

    Қашқадарёлик фермер ва унинг адвокати судлов ҳайъатининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, Олий суд раисига шикоят ҳам ёзди.

    Фото: Скриншот
    Суд мажлисига кириш чоғимизда судлов ҳайъати судьялари олдига биз билан бир жойда суд мажлиси бошланишини кутиб турган Бош прокуратура прокурори Қурбонова (протест асосида судда қатнашувчи) суд бошланмасдан олдин кириб, 15 дақиқа мобайнида бизнинг иш бўйича “муҳим” масалани муҳокама қилди. Бу пайтда судья ёрдамчиси Норқулов биздан ичкарига кирмай туришни прокурор ва судьялар гаплашиб олишини таъкидлаб, суд залига киритмади.
    Суд бошлангач, юқоридаги ҳолат бўйича адвокатим судлов ҳайъатидан бунга изоҳ сўради. Судлов ҳайъати судьялари эса бунга бир оғиз ҳам изоҳ беролмади. Бизда бу суҳбат мазкур ишнинг натижасига салбий таъсир қилади деган қўрқув уйғотди. Шубҳа ва гумон қилишимизга сабаб бўлмоқда, дейди фермер бу ҳақда Олий суд раисига шикоят қилар экан. 
    Фото: “Дарё”

    Судлов ҳайъати мажлисни “Дарё” журналистининг суд мажлисини фото ва видеотасвирга олишга рухсат сўралган илтимосномасини муҳокама қилиш, шунингдек, судда сабабсиз иштирок этмаётган МИБ вакилларининг бу ҳақдаги фикрини билиш учун бошқа кунга қолдирди.

    28.11.2024, 13:05   Изоҳ (0)   20835
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #суд#судья#Олий суд#фермер#Қашқадарё#трактор

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.