Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти 2014 йилда содир этилган солиқ тўлаш бўйича қонунбузарлик туфайли Испанияда бир йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда давлат ахборот агентлиги хабар берди.

Шунингдек, италиялик мутахассис 386 минг евро миқдорида жаримага тортилган. Айбловга кўра, Анчелотти “Реал Мадрид”да ишлаган даврида баъзи даромадлари ортидан солиқларни тўлиқ тўламаган. Мураббий ўзини айбсиз деб ҳисоблаб, ҳаракатларини молиявий маслаҳатчилар ва клуб вакиллари тавсияларига кўра амалга оширганини айтган.
Қайд этилишича, аввалроқ Анчелоттига 2015 йилги солиқ бузилиши билан боғлиқ эпизод бўйича оқлов ҳукми чиқарилган. Аммо 2014 йилги вазият бўйича муаммоларни ҳал эта олмади.
Шуни таъкидлаш керакки, Испания қонунчилигига кўра, икки йилдан кам муддатли жазолар одатда шартли ҳукм шаклида тайинланади. Бу дегани, Анчелотти катта эҳтимол билан қамоққа олинмайди. Аммо у Испанияга келган вақти баъзи муаммоларга дуч келиши мумкинлиги айтилмоқда.
Маълумот учун, Анчелотти 2021 йилда иккинчи бор “Реал”га бош мураббий этиб тайинланган эди. Унинг қўл остида мадридликлар Ла Лига, Испания Кубоги ва Суперкубогини, 3 марта УЕФА Чемпионлар Лигаси ва Суперкубогини, шунингдек, 2 бор Клуб ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган.
Изоҳ (0)