Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Андижон вилоятининг Пахтаобод туманларига 2 июль куни янги ҳоким тайинланди.
Яккабоғ туманига Абдунаби Ғиёсов ҳокими бўлди.

Абдунаби Ғиёсов 1963 йил Яккабоғ туманида туғилган. Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган. “Шуҳрат” медали соҳиби. Тайинловга қадар у “Кумуш куз файзи” масъулияти чекланган жамият шаклидаги агрофирма таъсисчиси лавозимида ишлаб келган.
У Яккабоғга 2020 йил майидан буён ҳокимлик қилиб келган Лутфиддин Абдуллаев ўрнини эгаллади.
Давронбек Сатторов Пахтаобод тумани ҳокими этиб тайинланди.

Давронбек Сатторов 1984 йилда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида туғилган. 2005 йилда Андижон давлат тиллар педагогика институтини, 2020 йилда Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар 2025 йил январидан буён Андижон вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият олиб борган. Ундан аввал Пахтаобод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлган.
У Пахтаобод туманига 2023 йил ноябридан буён ҳокимлик қилиб келган Шоятбек Бобоев ўрнини эгаллади.
Изоҳ (0)