• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Эрон ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича эришилган келишувни қўллаб-қувватлаймиз” — Шавкат Мирзиёев

    Президент Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида нутқ сўзлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари мазкур анжуманда узоқ танаффусдан сўнг Афғонистон Муваққат ҳукумати делегацияси иштирок этаётганидан хурсандлигини айтди.

    Ўзбекистон етакчиси бугунги саммит бутун дунё ҳамжамияти кескин инқирозни бошидан кечираётган мураккаб бир шароитда бўлиб ўтаётганини таъкидлади.

    Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

    Сизлар билан қадимий Қорабоғ заминида, ноёб тарихий ва маданий меросни ўзида мужассам этган кўркам Хонкенди шаҳрида кўришиб турганимиздан беҳад мамнунман.

    Бугун ушбу ҳудуд том маънода бунёдкорлик ва тинчлик маконига айланиб бораётгани чин қардош сифатида бизни чексиз қувонтиради.

    Айнан шу заминда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг саммитини юксак даражада ташкил этаётгани ва самимий қабул учун Озарбайжон Республикаси президенти ҳурматли Илҳом Алиев жаноби олийларига чуқур миннатдорлик изҳор этаман.

    Тошкентдаги тарихий саммитимиздан кейин Ташкилотнинг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш, янги йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида сезиларли ютуқларга эришилди.

    Фурсатдан фойдаланиб, ташкилотимиз доирасида Қозоғистон Республикасининг самарали раислигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

    Шу билан бирга, анжуманимизда узоқ танаффусдан сўнг Афғонистон Муваққат ҳукумати делегацияси иштирок этаётганидан хурсандмиз. Чунки биз қўшни Афғонистонни ташкилотимиз маконининг ажралмас бир қисми, кенг кўламли иқтисодий ҳамкорлик ва транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлик жараёнларининг муҳим иштирокчиси сифатида кўрамиз ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз.

    Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!

    Бугунги саммитимиз бутун дунё ҳамжамияти кескин инқирозни бошидан кечираётган мураккаб бир шароитда бўлиб ўтмоқда.

    Айниқса, аксарият зиддият ва низолар айнан бизнинг ташкилотимиз маконида содир бўлаётгани фикримизнинг яққол исботидир. Сўнгги ойларда Жанубий Осиё ва Яқин Шарқда юз берган воқеалар барчамизни чуқур ташвишга солмоқда.

    Халқаро ҳуқуқ ва глобал хавфсизлик институтларининг таназзули мулоқот ва ҳамкорликни янада заифлаштириб, куч ишлатиш ва зўравонликка кенг йўл очмоқда. Хусусан, ташкилотимиз аъзоси бўлган Эрон Ислом Республикасига нисбатан олиб борилган ҳарбий ҳаракатлар бутун минтақани уруш гирдобига тортиш, кенг миқёсдаги экологик ҳалокат ўчоғининг вужудга келиш хавфини туғдирди.

    Эрон ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича эришилган келишувни қўллаб-қувватлаймиз. Ушбу қарорни минтақадаги кескинликни юмшатиш, хавфсизликни тиклаш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳолаймиз.

    Бу келишув барча муаммоларни дипломатик ва конструктив музокаралар йўли билан ҳал этиш учун мустаҳкам замин яратишига ишонамиз.

    Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик ва уларни ишлатишдан тийилиш халқаро хавфсизликнинг энг долзарб масаласи эканини инобатга олиб, дунё ҳамжамиятини яна бир бор ядро қуролидан холи ҳудудлар географиясини кенгайтиришга чақирамиз.

    Таъкидлаш жоизки, Фаластин—Исроил зиддиятини адолатли ҳал этмасдан туриб, Яқин Шарқдаги тинчлик ва барқарорликка эришиш мумкин эмас.

    Биз Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, очлик ва ғайриинсоний шароитдан азоб чекаётган аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатишга ҳеч қандай тўсиқ қўймаслик, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюцияларига мувофиқ мустақил Фаластин давлатини ташкил этиш тарафдоримиз.

    Ҳурматли саммит иштирокчилари!

    Ҳар қандай тинчлик ва тараққиётнинг асоси, энг аввало иқтисодий ҳамкорлик билан белгиланади. Шу боис ташкилотимиз доирасидаги шериклик бугунги кунда нафақат табиий, балки муҳим стратегик аҳамиятга эга.

    Йиғилишимиз кун тартибидан келиб чиқиб, бир қатор масалаларга эътиборингизни қаратмоқчи эдим.

    Энг аввало, биз ташкилотимизнинг ўрта ва узоқ даврдаги устувор ривожланиш йўналишларини белгилаб олишимиз керак.

    Бу борада “Иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик мақсадлари — 2035” концепциясини қабул қилишимиз зарур. Ҳужжатда савдо, инвестиция, транспорт, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, экология, туризм ва таълим каби анъанавий йўналишлар билан бирга, инновациялар, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳаларида ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

    Ташкилотимиз доирасида товар ва хизматлар савдосини соддалаштириш, техник ва нотариф тўсиқларни босқичма-босқич бартараф этиш, электрон савдони ривожлантириш масалалари айниқса долзарбдир.

    Шунга эътиборингизни қаратмоқчиман: ҳозирги кунда ўзаро савдо ҳажми паст даражада қолмоқда. Бу кўрсаткич 2024 йилда 95 миллиард долларни ташкил этиб, давлатларимиз умумий савдо айланмасининг 10 фоизини ташкил этди.

    Мазкур йўналишда стратегик масалаларни муҳокама қилиш, Савдони соддалаштириш тўғрисидаги битимни келишиш мақсадида жорий йил Тошкентда савдо вазирларимизнинг учрашувини ўтказиш таклифини илгари сурамиз.

    Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси бўйича тезкор маълумот алмашиш ва тўсиқсиз етказишга қаратилган “яшил йўлаклар” тизимини яратиш долзарбдир.

    Сармоявий ҳамкорлигимизни янги босқичга олиб чиқиш, инвестиция муҳитини янада шаффоф ва жозибадор қилиш мақсадида узоқ муддатли “Экоинвест” дастурини қабул қилиш ташаббусини илгари сурамиз. Бу дастурнинг асосий мақсади минтақамиздаги истиқболли лойиҳаларга хусусий инвесторлар, банклар ва халқаро молия институтларини кенг жалб этиш, деб ҳисоблаймиз.

    Яна бир устувор йўналиш. Сўнгги вақтдаги геосиёсий воқеалар халқаро логистика занжирларининг узилиш хавфи нақадар юқорилиги ҳамда муқобил транспорт йўлакларини шакллантириш стратегик аҳамиятга эга эканини яна бир бор исботлади.

    Ўтган йили Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли лойиҳасини амалга оширишни бошлаганимиз муҳим воқеа бўлди. Келгусида ушбу магистрал тармоқ Трансафғон йўлаги билан туташиб, кенг минтақамиздаги транзит тармоқларини самарали бирлаштириш имконини беради.

    Транспорт ва логистика соҳасини рақамлаштириш ишларини тизимли асосда йўлга қўйиш мақсадида Рақамли транспорт ва божхона идорасини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббусни амалда татбиқ этиш вақти келди, деб ҳисоблаймиз ва экспертлар даражасидаги музокараларни жадаллаштириш тарафдоримиз.

    Минтақада янги авиақатновлар йўналишларини очиш, авиакомпаниялар ўртасида инновацион ҳамкорлик шаклларини йўлга қўйиш, туризм ва авиация соҳалари ўртасида маркетинг бўйича интеграциялашган стратегияларни ишлаб чиқиш долзарб вазифалардан биридир. Ушбу масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Миллий авиакомпаниялар форумини Самарқандда ташкил этишни таклиф қиламиз.

    Истиқболда туризм соҳасида сайёҳлар оқимини икки баробар ошириш учун етарли салоҳиятга эгамиз. Ташкилот доирасида “Туризм хизматларини кенгайтириш бўйича ъйўл харитасиъ”ни ишлаб чиқиш айни шу эзгу мақсадимизга хизмат қилади.

    Эътиборингизни яна бир муҳим масалага қаратмоқчиман.

    Глобал иқлим кун тартибига киритилган масалалар юзасидан давлатларимизнинг интилиш ва саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳимдир. Боку шаҳрида муваффақиятли ўтган COP-29 глобал иқлим саммитида қабул қилинган мажбуриятлар ва келишувлар тўлиқ амалга оширилишининг қатъий тарафдоримиз.

    Ташкилот доирасида чўл ҳудудларида ўрмонлар ташкил қилиш, рекреация зоналарини барпо этиш бўйича Трансчегаравий “яшил дастури”ни ишлаб чиқишни таклиф этамиз.

    Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

    Ташкилотимиз фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган Юқори даражадаги қўмитанинг ишини ижобий баҳолаймиз. Қўмитага келгуси саммитга қадар ташкилот фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш вазифасини топширсак, ўйлайманки, ушбу фикримни маъқуллайсизлар.

    Бундай ислоҳотлар ҳамкорлигимизни янги босқичга олиб чиқиш, ташкилотнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини янада ошириш ҳамда унинг фаолиятини замон талабларига мос равишда такомиллаштиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

    Ишонаман, бугунги саммитимиз кўпқиррали ва амалий ҳамкорлигимизни янги босқичга кўтариш борасидаги катта ният ва режаларимизга муносиб туртки бағишлайди.

    Эътиборингиз учун раҳмат!

    4 июл, 16:31   Изоҳ (0)   942
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шавкат Мирзиёев

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразмда ФВВ тизимининг 2 нафар ходими пора билан қўлга тушди 

    28 июн, 08:33

    Шавкат Мирзиёев туркман халқи миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

    29 июн, 17:00

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ёшларга давлат мукофотларини топширди (фото)

    30 июн, 15:56

    “Ёшларимизга ҳаётда муносиб ўрин топиши учун зарур шароитлар яратиш бурчимизга айланган” — Шавкат Мирзиёев

    30 июн, 12:57

    Ўзбекистон ёшлари топ-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда етакчи бўлди

    30 июн, 13:51

    “Бу ишлар ‘кампаниябозлик’ бўлмаслиги зарур” — президент ёшлар билан доимий мулоқот платформасини йўлга қўйиш ҳақида

    30 июн, 14:22

    Ўзбекистонда сунъий интеллектнинг миллий моделини ишлаб чиқиш бошлангани эълон қилинди

    30 июн, 14:16

    Шавкат Мирзиёев ёшларнинг турли соҳалардаги лойиҳалари, кашфиёт ва ютуқлари билан танишди (фото)

    30 июн, 16:59

    БМТ қароргоҳида Маҳалла форуми: Ўзбекистоннинг тажрибалари глобал майдонда эътироф этилди

    30 июн, 20:05

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    30 июн, 23:00

    Фарғонадаги портлаш: айбдорларга ҳукм ўқилди, қурбонлар оиласига товон пуллари белгиланди 

    1 июл, 16:54

    Шавкат Мирзиёев 2–4 июль кунлари давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлади

    1 июл, 19:55

    “Рақамли ҳукумат” тизими таълим, тиббиёт, қурилиш ва коммунал соҳаларидан бошланади

    1 июл, 19:59

    Спорт бўйича нуфузли мусобақалар ғолиб ва совриндорлари олий ҳарбий таълим муассасаларига тўғридан-тўғри қабул қилинади

    1 июл, 20:26

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    1 июл, 23:00

    Ўзбекистон президенти Озарбайжонга жўнаб кетди

    2 июл, 11:27

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифи билан келди (фото)

    2 июл, 14:03

    “Муносабатларимиз тарихда ҳеч қачон бугунгидек юксак даражада бўлмаган” — Шавкат Мирзиёев

    2 июл, 17:30

    Самарқандда мансабдорлар экспортни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган пулларни ўзлаштиргани аниқланди

    2 июл, 19:10

    Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши қарорини қабул қилди

    2 июл, 19:36

    “Сиз мамлакат ҳудудий яхлитлигини тикладингиз”. Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев раҳбарлигида Озарбайжон эришаётган юксак натижалардан хурсандлигини айтди

    2 июл, 20:31

    Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси янги биносини очиб берди (фото)

    2 июл, 22:07

    Шавкат Мирзиёев Sea Breeze курорт мажмуаси фаолияти билан танишди

    2 июл, 22:38

    “Дарё” дайжести: 2 июлнинг энг муҳим хабарлари

    2 июл, 23:05

    Шавкат Мирзиёев Ҳайдар Алиев ва Озарбайжон ватанпарварлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди (фото)

    3 июл, 15:02

    Шавкат Мирзиёев Фузулий шаҳрига борди

    3 июл, 16:06

    Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Хонкенди шаҳрида қўшма тикувчилик фабрикаси фаолияти билан танишди

    3 июл, 17:39

    Шавкат Мирзиёев Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарини қабул қилди

    3 июл, 18:41

    Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев ҳамроҳлигида ИҲТ саммитининг маданий тадбирларида иштирок этди (фото)

    3 июл, 21:11

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    3 июл, 23:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:11

    Суперлига. “Сўғдиёна” Жиззахда “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 4 июл, 22:09

    АҚШда 400 йилга ноҳақ ҳукм қилинган шахсга қарийб 2 млн доллар товон тўланди

    Дунё | 4 июл, 21:50

    “Чақалоқ онасиз қолди”: Тошкент вилоятида эр аёлини ўлгунича калтаклаб, вафотига сабабчи бўлди

    Ўзбекистон | 4 июл, 21:40

    Непалда дронлар Эверестдаги чиқиндиларни тозалашни бошлади (видео)

    Дунё | 4 июл, 21:30

    Янгича сув ҳисоблагич, аҳоли қарздорлиги ва субсидиялар: Тошкентда иссиқ сув таъминоти ҳақидаги саволларга жавоблар

    Ўзбекистон | 4 июл, 21:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.