• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тартибсиз қурилиш авж олди, боғлар инвесторларга сотилди, ОАВга нисбатан душман кайфияти шаклланди: Ортиқхўжаев фаолияти нимаси билан ёдда қолди?

    2018 йилнинг 26 апрелидан бери Тошкент шаҳри ҳокими сифатида фаолият юритиб келган Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2023 йилнинг 16 январь куни лавозимидан олингани ва президентнинг «ноинсоф», «оёғи ердан узилган» деган таърифларига лозим кўрилгани маълум бўлди. Пойтахтнинг собиқ ҳокими қайси ишлари билан жамоатчилик ёдида қоладиган бўлди. «Дарё» Жаҳонгир Ортиқхўжаев фаолияти билан боғлиқ энг шов-шувли воқеалар кетма-кетлигини эсга олади.

    Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 30 апрель куни Тошкентда Туркия бизнеси ва банклари раҳбарлари қаршисида нутқ сўзлаётиб, уларга Тошкентнинг эндигина иш бошлаган янги ҳокими — Жаҳонгир Ортиқхўжаевни таништирганида «Мен Ўзбекистон тарихида биринчи марта ўзим ишонадиган тадбиркорни Тошкент ҳокими этиб тайинладим. Бунақаси тарихда бўлмаган», — деганди. Шунингдек, давлат раҳбари бу тайинлов орқали жорий ислоҳотларни тушунадиган, бюрократиядан узоқ бўлган, Тошкент шаҳрининг эртанги куни қандай бўлишини тасаввур қиладиган, замонавий йигит Ўзбекистонга тоза ҳаво кириши учун, инвесторларни қўллаб-қувватлаш учун тайинлаганини қўшимча қилганди.

    У бизнинг кўпчилик раҳбарларимиз каби райком, партия сингари бюрократия тизимларининг ҳеч бирида ишламаган. Бу тадбиркор. Шунга қарамай, мен бу тадбиркорни энг йирик ҳудудимиз — Тошкент раҳбари этиб тайинладим, — деганди ўшанда давлат раҳбари.

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари мақтови билан иш бошлаган Ортиқхўжаевнинг илк яхши иши бу — «Газета корпуси»нинг аукцион савдосида сотилишини тўхтатиши бўлди. Воқеа ҳақида жамоатчиликка тўлиқ ахборот берган ҳокимлик пойтахтдаги «Матбуотчилар уйи» гаров таъминотидан бекор қилинганини, «Тошбозорсавдо» кредитни ўзи тўлайдиган бўлганини маълум қилди.

    «Менга ва командамга пора керак эмас», «25 йил ухлаган мамлакатни уйғотайлик», деган чақириқлари билан жамоатчилик назарига тушган Ортиқхўжаев дастлаб Себзордаги «снос» ишлари, шунингдек, Буюк Британиянинг Open Democracy нашрида эълон қилинган маълумотга изоҳ бериши орқали ОАВ вакиллари билан ҳам юзма-юз келишни бошлади. Ушбу нашрда чоп этилган мақолада Tashkent City қурилиши лойиҳасида иштирок этаётган хорижий инвесторларга тегишли экани айтилаётган айрим компаниялар аслида Жаҳонгир Ортиқхўжаевга алоқадор экани баён этилганига изоҳ берган ҳоким раҳбарлигидан аввал Akfa директорлигидан воз кечиш сўралганини, аммо компания акциялари ҳамон ўзида қолганини очиқлади. ОАВ вакиллари саволларига жавоб беришга мажбур бўла бошлаган Жаҳонгир Ортиқхўжаев дастлаб The Guardian газетасидаги мақолага жавоб бериб, «Тошкент шаҳри ҳокими сифатида мен сизнинг ‘Огоҳлантиришсиз кўчирилди: Тошкентдаги тўсатдан бузилишлар одамларнинг қаҳрини келтирмоқда’ мақолангизни ажабланиш ва ранжиш туйғулари билан ўқидим», — дея мақолага эътироз қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Кўп ўтмай, аниқроғи 2019 йилнинг ноябрь ойида эса очиқчасига журналистларни йўқ қилиб юбориш билан таҳдид қилишни бошлади.  Ортиқхўжаевнинг бу таҳдидлари «Kun.uz» нашри мухбирларига қаратилгани аниқланди. Жамоатчилик ҳоким бу қилмиши учун жазоланишини талаб қилиб чиқди. Лекин «Kun.uz» нашри Ортиқхўжаев билан ўзаро ярашиб олганини, уларнинг ишларига четдан аралашиш бўлмаслиги кераклигини ёзди. Бош прокуратура ҳам терговолди текширувида Жаҳонгир Ортиқхўжаев давлат ҳокимияти ва бошқаруви органининг мансабдор шахси бўла туриб, давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилмасдан ҳақоратли ва қўпол сўзларни ишлатганини, бироқ унинг ножўя сўзлари умумий тарзда айтилгани, муайян шахсга қаратилмагани, реал таҳдид йўқлиги боис Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд эмас деб топганини ошкор қилди. Хуллас, бу — мавзу шу тарзда якун топди.

    Аксарият фикрлари жамоатчилик ва ОАК вакиллари орасида танқидий тус ола бошлаган Ортиқхўжаев кези келганда журналистларнинг саволларини очиқ қолдирган одат ҳам чиқарди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Кейинчалик Ғофур Ғулом боғининг инвесторга сотиб юборилиши билан боғлиқ воқеалар, Қўйлиқ бозорининг кўчирилиши ва шаҳардаги тартибсиз қурилишлардан келиб чиқаётган эътирозлар сабаб ОАВ вакиллари билан матбуот анжумани ташкил қилган ҳоким 3,5 йиллик ҳокимлик фаолияти давомида давлатнинг бир сўм пулига хиёнат қилмаганини билдирди.

    Аввал катта компаниялар раҳбари бўлганман, ёшлигимдан сиёсатчи бўлмаганман. Менинг тарихим ишлаб чиқариш, тадбиркорликка боғлиқ. Умрим бўйи сиёсатда ишламаганман. Ҳомийлик масаласига келсак, мен ҳам шу мамлакатнинг фарзандиман. Бозоримиз ҳам, мозоримиз ҳам — Тошкент. 3,5 йиллик фаолиятим давомида кўп жойларга аввалги ишлаган компаниям ёрдам берди, ҳомийлик қилиб келди. Риё деган нарса бор, савоб деган нарса бор. Агар бугунги ҳомийликни айтмасанг савобини нариги дунёда оласан, агар айтсанг риё бўлади. Агар қилган ишларни очиқ-ойдин ҳаммага айтсанг риё бўлади. Шунинг учун бугунгача айтмадик. Лекин бугун кўпчилик суриштирди, майли, — деганди ўшанда Ортиқхўжаев.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Тошкентнинг собиқ ҳокими аксарият матбуот анжуманларида пойтахтдаги қурилишларни, саховат тадбирларини у фаолият юритган корхоналар қилганини бот-бот такрорлайди. Аксарият сайтлар ва манбалар эса Ортиқхўжаев ҳоким сифатида фаолият кўрсатган даврда ўзига тегишли экани тахмин қилинадиган корхоналарга чексиз имкониятлар берганини, тендерсиз қурилишлар фақат ва фақат Ортиқхўжаевга тегишли экани айтиладиган корхоналарга бонус сифатида тақдим этилганини баён қилиб келган.

    Ортиқхўжаевнинг тунда сайёр қабул ўтказиши билан боғлиқ воқеалар ҳам ОАВда очиқланиб, ишчилари, хусусан, ўринбосарлари ҳам бундан норози экани маълум бўлди. Бунга жавоб берган ҳокимлик матбуот хизмати доимгидек танқидни нотўғри қабул қилди ва ОАВ вакилларини ёмонотлиқ қилишга уринди. Бу воқеалардан сўнг Ортиқхўжаев ҳиндистонлик инвесторга босим ўтказишда, ундан 100 миллион доллар маблағ талаб қилишда айбланди. «Ҳоким менга 2 йўл қолдирди» — деди Minerva City ташаббускори бўлган ҳиндистонлик инвестор Мурали Лал Жалан «Kun.uz»га берган интервьюсида.

    2021 йил март ойида Жаҳонгир Ортиқхўжаев мени ҳокимлик биносига чақириб, шантаж йўли билан қўпол муомала қилди. Менга иккита та йўл қолдиришди: ё лойиҳаларимдан бирини, масалан, Бектемир туманида жойлашган Lake City’ни амалга оширишдан расман воз кечишим, ё 100 миллион долларни депозит сифатида банкка жойлашим керак эди. Мен ҳокимга келишувдан ташқари ҳеч ким янги талаблар қўймаслигини, тадбиркор сифатида 7 йил ичида сарфланиши керак бўлган пулни кимнингдир ҳожати учун олдиндан ўтказиш қийинини тушунтирдим. Аммо ҳоким агар ўз хоҳишим билан шу ишдан бирини қилмасам, Minerva City’ни ҳам, қолган барча лойиҳаларим ҳам олиб қўйилишини ва Ўзбекистонда кун кечиришим қийин бўлишини айтди. Бошида шартномани имзолаётганимизда, барча келишувга амал қилиниши ва мажбуриятлар бажарилиши ваъда қилганди, энди эса ҳоким бу мамлакатда шартномалар ҳеч қандай рол ўйнамаслигини таъкидламоқда, — деганди ўшанда тадбиркор.

    Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида тўхтаб қолган қурилиш / Фото: «Kun.uz»

    Бу айбловларга жавоб қайтарган пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур айбловларни давлат хизматчисини обрўсизлантириш дея баҳолади. Кейинчалик ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар томонидан назоратга олингани, ўрганилаётгани билдирилди. Бироқ мазкур иш айни кунда қандай жараёнда экани номаълумлигича қолмоқда.

    2023 йилнинг 16 январь куни танқидий йиғилиш ўтказган Шавкат Мирзиёев Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ноинсоф ва оёғи ердан узилган раҳбар дея танқид қилди ва уни 15 январь куни тунда ишдан олганини эълон қилди.

    Президент Жаҳонгир Ортиқхўжаевни пойтахт қиш мавсумига тайёргарлик кўрмагани, шунингдек, шаҳарда ноқонуний қурилишлар кўпайгани сабабчиси дея атади.

    Қиш мавсумига лозим тарзда тайёргарлик кўрмагани учун Ортиқхўжаевни ишдан олдим. Кечаси штабда мен уни ишдан олдим. Қуруқ гап, ёлғон ҳисобот билан, пастга тушмагани учун, ноинсоф, оёғи ердан узилгани учун ишдан олдим — деди президент Ортиқхўжаевнинг ишдан олиниши ҳақида гапирар экан.

    Журналист Никита Макаренконинг манбаларига таяниб ёзишича, Ортиқхўжаев президент йиғилишидан олдин шаҳардан чиқиб кетишга уринган. Унинг қайд этишича, собиқ ҳоким йиғилиш бошланишидан аввал оиласи билан Тошкент аэропортида шаҳарни тарк этмоқчи бўлган пайти хавфсизлик ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган. Кейинчалик бу видео эски видео экани маълум бўлди.

    Алал оқибат Ортиқхўжаевнинг Тошкент шаҳри ҳокими сифатидаги юриши бугун шу тарзда якунига етди.

    18.01.2023, 19:40   Изоҳ (1)   47988
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 274656751@telegram.org / 18.01.2023, 20:02

      Bu dunyo arzimas fido bõlishga.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухоро ва Андижонда газ таъминотига ноқонуний уланиб, умумий 300 млн сўм зарар етказган фуқаролар ушланди

    18.01.2023, 19:10

    Тошкентда қарама-қарши йўлга чиқиб ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчисига чора кўрилди

    18.01.2023, 18:55

    «Вақф» фонди 2022 йилда масжид қурилиши учун 436 млн сўм хайрия қилгани маълум бўлди

    18.01.2023, 18:46

    Uzbekistan Airways талабалар учун чегирма муддатини узайтирди

    18.01.2023, 18:30

    Ўзбекистонга 2022 йилда 5 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди

    18.01.2023, 18:20

    Таътил узайтирилгани муносабати билан Тошкентдан Урганч ва Термизга қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди

    18.01.2023, 18:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.