• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шуҳрат Ғаниев даврида Фарғона вилоятида қандай ўзгаришлар бўлди ва у нимаси билан эсда қолди?

    25 сентябрь куни Шуҳрат Ғаниев 2011 йилдан буён эгаллаб келаётган Фарғона вилояти ҳокими лавозимини тарк этаётгани ва Ўзбекистон бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаши маълум бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шу куни унинг номзоди Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан бир овоздан маъқулланди, ҳолбуки, тайинлов ҳақида Президент фармони бир кун олдин имзоланганди (қонунчиликка кўра, Президент фармонни депутатлар тасдиқлаганидан сўнг имзолайди).

    «Gazeta.uz» Шуҳрат Ғаниевнинг фаолиятидаги ёрқин дамларни эсга олди ва унинг раҳбарлиги даврида Фарғона вилояти қандай ўзгарганлигини таҳлил қилди.

    «Фарғона вилояти унинг дунёқараши, режалари ва ғоялари учун тор бўлиб қолди»

    «Gazeta.uz» билан суҳбатда Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Обидов (пневмонияга чалингани сабаб лавозимни тарк этган) Шуҳрат Ғаниевнинг шахсий фазилатлари ва иш услуби ҳақида гапирди.

    «Шуҳрат Ғаниев —  кучли ирода эгаси. У жуда ақлли, ўзи ўрганган барча соҳаларда қобилиятли.  Иқтисодни иқтисодчидан яхшироқ билади. Аграр соҳада раҳбар лавозимига кетаётганига қарамай, у ҳамма соҳаларни яхши тушунади, чунки Худо унга қандайдир илоҳий куч берган. Хотираси жуда ўткир. У Кўп китоб ўқийди, хусусан, бадиий адабиётни», — деган у.

    Собиқ матбуот котибининг таъкидлашича, Шуҳрат Ғаниевда ёлғон гапирганларни кечирмаслик принципи бор.

    «Агар ишда хато қилинган бўлса, тўғрилаш учун имконият беради. Агар хато шахсий манфаат учун ўз ваколатини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ бўлса, кечирмайди… Шу сабабли у узоқ вақт вилоятга раҳбарлик қилиб келди. Фарғона вилоятида ҳеч ким Ғаниев бирор нарсани ўз манфаати йўлида қилган, деб айтмайди», — деган Муҳаммаджон Обидов.

    Унинг айтишича, собиқ ҳоким жуда меҳнатсевар ва топшириқ беришдан олдин уни ҳал қилиш механизмини тушунтирган.

    «У, шунингдек, таҳлилчи ҳамдир. Бир сўз билан айтганда, рус мақолида айтилганидек, «он здес уже бил не в своей тарелке». Бошқача қилиб айтганда, вилоят унинг дунёқараши, режалари ва ғоялари учун тор бўлиб қолди. Кўлам кичик эди. Шу сабабли Президент қарори жуда тўғри», — деб таъкидлаган у.

    «Шуҳрат Ғаниев одамларнинг ишлашига қараб баҳо берган. Бу муҳим принцип», — деб қайд этган собиқ матбуот котиби.

    «Ҳали кўрасиз, у мамлакатда агросаноатни юқори даражага кўтаради. Унинг ғоялари кўп. Бу киши мамлакат экспорт таркибида мева ва сабзавотлар улуши юқори бўлишига эришади, чунки Фарғонада бунинг уддасидан чиққан. Бугунги кунда Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича биринчи ўринда туради. У тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалаларида жуда устомон, чет эллик мутахассислар ва раҳбарлар билан жуда принципиал равишда мулоқот қилади. Ушбу кўрсаткич (тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш — таҳр. изоҳи) бўйича Фарғона вилояти биринчи ўринда туради. Буларнинг барчаси Шуҳрат Ғаниевнинг шахсий қобилиятлари натижасидир», — дея таъкидлаган Муҳаммаджон Обидов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Собиқ матбуот котибининг айтишича, Шуҳрат Ғаниевни янги лавозимга тайинлаш тўғрисидаги қарор унинг Президент билан суҳбати пайтида қабул қилинган.

    «Шуҳрат Ғаниев Президент билан очиқчасига гаплашади. Унинг ўзи бундай бўлишини билмаганди, ҳеч ким кутмаганди», — деб таъкидлаган у.

    Муҳаммаджон Обидовнинг ёдга олишича, Шавкат Мирзиёев бош вазир этиб тайинланган ва бир вақтнинг ўзида мамлакат агросаноат мажмуасини бошқарган пайтда Шуҳрат Ғаниев 2007—2008 йилларда ҳукуматнинг қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарларини қайта ишлаш масалалари бўйича ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.

    «У пайтда бош вазирнинг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари йўқ эди. Ғаниев бу соҳада жуда тажрибали. У 11 йил давомида Фарғона вилояти ҳокими бўлиб ишлаган. У қурилиш, иқтисодиёт, санъат, маданият ва ҳаттоки журналистика каби барча соҳаларни мукаммал ўрганган. Барча соҳаларни ўзлаштирган. У ҳар томонлама ривожланган, кучли шахс», — дея таърифлаган собиқ матбуот котиби.

    Шуҳрат Ғаниевнинг бош вазир ўринбосари бўлишга ёрдам берган ютуқлари

    «Xabar.uz» маълумотларига кўра, Шуҳрат Ғаниевни бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланишида вилоятдаги бир қатор ижобий ўзгаришлар инобатга олинган. Жорий йилда вилоятда 20 168 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, сўнгги тўрт йилда Фарғона вилояти давлатга ғалла сотиш режасини биринчилардан бўлиб бажарди (ҳар гектар ердан ғалла ҳосили 70 центнердан оширилган).

    Вилоят ҳар гектар майдони ҳисобига 2018—2020 йилларда ҳосилдорлик 8-10 центнерга оширилиши ҳисобига пахта хом ашёсини тайёрлашда республикада етакчи. Ундан ташқари, вилоятда 9 та пахтачилик-тўқимачилик кластерлари самарали фаолият кўрсатмоқда.

    Саноат соҳасида ҳам кўплаб ютуқларга эришилгани қайд этилган. «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида 50 дан ортиқ корхоналар ишга туширилган. Қўшма корхоналар сони 500 га яқинлашди.

    Вилоятда ўндан ортиқ олий ўқув юртлари фаолият кўрсатмоқда. Улар орасида Корея халқаро университети, Латвиянинг ISMA олий мактаби филиали ҳам бор.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шуҳрат Ғаниев ва ОАВ танқидлари

    Шуҳрат Ғаниев ўз баёнотлари ва ҳаракатлари учун мунтазам танқидларга учраб келган. 2018 йилнинг бошларида у Ақтўбеда юз берган фожиа қурбонларининг (жами 52 киши ҳалок бўлган) айримлари яшаган Тошлоқ тумани аҳолисини Фарғона вилоятини бутун Ўзбекистонга шарманда қилишда айблаганди. Ҳоким уларни «ҳароми» деб атаб, Ҳажга боришини тақиқлаганди.

    2018 йилнинг июнида Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президент Шуҳрат Ғаниевни танқид қилган, «Кечирасизлар-у, Фарғона вилояти ҳокими катта бир колхоз раисидек. Мен бундай одам билан ислоҳот қила олмайман. Қила олмайман», — деб айтганди.

    2019 йилнинг август ойи бошларида Шавкат Мирзиёев жойлардаги бузилиш ишларида зўравонлик сиёсатини қоралаган ва бунга йўл қўйган ҳокимлар, хусусан, Шуҳрат Ғаниевнинг ҳаракатларини хиёнат сифатида баҳолаганди. Шуҳрат Ғаниев бунинг учун Ўзбекистон халқидан кечирим сўраган. Ўшанда давлат раҳбари учта ҳокимнинг (Фарғона, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари) ишдан олиниши улар учун вазиятдан чиқишнинг «энг осон ечими» бўлишини айтганди. Уларга вазиятни тўғрилаш, фуқароларнинг мулкий ҳуқуқларини ва уларнинг ҳукуматга бўлган ишончини тиклаш топширилган.

    Ўша йилнинг август ойи охирида Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон мустақиллигига 28 йил тўлиши муносабати «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлаган эди. Зафар Рўзиев эса орадан икки ой ўтиб Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод қилинган.

    2019 йилнинг сентябрь ойида Шуҳрат Ғаниев яна бир машмаша диққат марказида қолган. Ижтимоий тармоқларда вилоят раҳбари эркакларнинг соқол қўйиши ва аёллар рўмол ўраши борасида қўпол гапирган аудио тарқалган. У бунга қарши курашишга чақирган ва 22 декабрда ўтказилиши режалаштирилган сайловларда шу масалада ўзини кўрсатганлар депутат бўлишини айтган.

    Кейинчалик вилоят ҳокимлиги Шуҳрат Ғаниев ва ҳокимият масъуллари «хорижий оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги фикр ва мулоҳазаларни ўрганиб чиқиб, тегишли хулосалар қилгани» ҳақида хабар берган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Воқеа юзасидан 30 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Регламент ва одоб комиссияси йиғилиш ўтказиб, Шуҳрат Ғаниевнинг сенаторлик фаолияти масаласини кўриб чиқди ва уни қаттиқ огоҳлантириб, 3 ой синов муддати берди. Марказий сайлов комиссияси унинг депутатлар сайлови ҳақидаги сўзларини асоссиз деб атаган.

    Декабрь ойи ўрталарида ижтимоий тармоқларда овоз Шуҳрат Ғаниевга мансублиги таъкидланган аудиоёзув тарқалди. Унда Қувада электр энергияси ва газ йўқлиги учун йўлни тўсиб чиққанлар воқеасини ижтимоий тармоқларда тарқатган икки блогер «жанозаси ўқилмагани» учун Қува ҳокимини тергаган.

    Ҳокимлик аудиони қўпол монтаж деб атаган. Депутат аудиодаги гапларга прокуратура томонидан ҳуқуқий баҳо берилишини сўраган. Aудиони ўрганиб чиққан Бош прокуратура унда ҳақиқатдан ҳам Фарғона вилояти ҳокими овози эканлигини тасдиқлаган, бироқ жиноий иш қўзғатиш учун асос топмаган.

    2020 йил май ойида Фарғона вилоятининг Қирғизистон билан чегарадаги Сўх эксклавида чегара ҳудуди аҳолиси ўртасида сув масаласида зиддият юзага келганди. Абдулла Ариповнинг туман аҳолиси билан учрашуви вақтида Шуҳрат Ғаниев танқид қилиниб, уни ҳоким лавозимидан озод қилиш талаб қилинган.

    2 июнь куни Ижтимоий тармоқларда яна бир аудио тарқалган бўлиб, унда овози Шуҳрат Ғаниевникига ўхшаш бўлган киши «жанжалкаш» қишлоқларни Сўх тумани харитасидан ўчириб ташлашини айтган. Ҳокимликнинг аввалги матбуот котиби Муҳаммаджон Обидов сўхликлар норозиликларига муносабат билдириб, «Рейтинги баланд ҳокимларни ҳам ёқтирмайдиганлар бор»лигини айтган.

    Ўзбекистоннинг қатор ОАВлари Сўх аҳолисининг Шуҳрат Ғаниевдан норозилиги ҳақидаги мақолаларни ўчириб ташлаган.

    Август ойида оммавий тартибсизлик ва ҳукумат вакилларига бўйсунмаслик юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида сўхликларни қўлга олиш бошланган.

    «У иш услубини ўзгартириши керак бўлади»

    «Gazeta.uz»нинг ҳукуматдаги манбаси Шуҳрат Ғаниевнинг бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллаганига муносабат билдирган.

    «Кўп нарсалар бузиладиган, кўп нарса кечириладиган, кўп нарсага эътибор берилмайдиган, кўп нарса табиий қабул қилинадиган вилоят ҳокими бўлиб ишлаш бошқа. У ердаги одамлар бунга кўниккан. Қайсидир ҳолларда бу портлайди, лекин мингта воқеадан биттаси юзага чиқади холос. Тошкентда унга қийинроқ бўлади, чунки у кўзга яқин бўлади. Бундан ташқари, бу ерда дуч келганга ҳам ўшқириб бўлмайди», — деган у.

    Унинг айтишича, республика доирасида ишлар экан, у иш услубини ҳам, одамларга муносабатини ҳам ўзгартиришига тўғри келади. «Акс ҳолда, у бу ерда ишлай олмайди».

    Барча танқидларга қарамай, «у аслида самимий инсон ... ва ўта ишчан», дея қўшимча қилган манба.

    Шуҳрат Ғаниев даврида Фарғона вилоятида ҳаёт қанчалик ўзгарди?

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Шуҳрат Ғаниев расман 2012 йилдан ҳокимлик лавозимига киришган, амалда эса Фарғона вилоятига 2011 йилдан раҳбарлик қилиб келган. Унинг даврида вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини таҳлил қилиш учун «Gazeta.uz» Давлат статистика қўмитасининг 2011 йилдан эълон қилинган маълумотларидан фойдаланган.

    2011 йилдан 2020 йил январь–июнигача Фарғона вилоятида ялпи ички маҳсулот ҳажми 2,45 бараварга — 6,8 триллион сўмдан (мамлакатнинг 14 вилояти орасида 5-ўрин) 16,8 триллион сўмгача (4-ўрин) ўсди. Шу билан бирга, ўсиш суръатлари республика кўрсаткичидан паст — 2,6 баравар.

    Бу даврда аҳоли жон бошига ЯҲМ ҳажми 2,1 баравар ошди — 2,1 миллион сўмдан (12-ўрин) 4,4 миллион сўмгача (11-ўрин). Бунда ҳам ўсиш суръатлари республика кўрсаткичидан паст — 2,2 баравар.

    Аҳоли жон бошига реал даромадлар (маълумотларни 2013 йилдан бошлаб кўриш мумкин) 2013—2019 йилларда 2,5 баравар ошди — 2,6 миллион сўмдан (9-ўрин) 6,9 миллион сўмгача (13-ўрин), аммо ҳудудлар кесимида Фарғона вилояти аҳолиси кам даромадга эга эди.

    Қайд этилган етти йил давомида аҳоли жон бошига тўғри келадиган асосий капитал инвестициялар ҳисобига 3,8 бараварга ўсди — 634,3 минг сўмдан (10-ўрин) 2,5 миллион сўмгача (14-ўрин). Шу билан бирга, республика бўйича кўрсаткич ўртача 5,5 баравар ошди.

    2011 йилдан 2020 йил биринчи чорагига қадар ишсизлик даражаси 5 фоиздан 9,7 фоизгача ўсди (бутун Ўзбекистон бўйича — 5 фоиздан 9,4 фоизгача).

    2011—2019 йилларда саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 4,7 бараварга ўсди — 4,1 триллион сўмдан (6-ўрин) 19,4 триллион сўмга (6-ўрин), гарчи Ўзбекистон учун кўрсаткич деярли 7 бараварга — 47,5 триллиондан 331 триллион сўмгача ўсган бўлса-да. Ушбу даврда республикада саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмида Фарғона вилоятининг улуши 8,7 фоиздан 5,9 фоизгача камайди.

    10 йил ичида Фарғона вилоятида таълим муассасалари сони 38 тага ошди, уларнинг умумий сони 960 тага етди. Мактабларда ўқитувчилар сони (сиртқи ўқитувчиларни ҳисобга олган ҳолда) 42 272 нафардан 52 297 нафаргача, олий ўқув юртларида эса 1448 нафардан 1605 нафарга кўпайган.

    2011—2017 йилларда Ўзбекистонда касалхоналар сони 1181 тадан 1135 тагача, шу жумладан, Фарғона вилоятида 164 тадан 118 тага камайди. Амбулатория-поликлиника муассасалар сони ҳам камайди — 6354 тадан 5296 тагача (Фарғона вилоятида – 644 тадан 458 тагача).

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    2011—2018 йилларда вилоятда оналар ўлими коэффициенти 100 минг нафар тирик туғилган чақалоққа 25,1 тадан 13,5 тагача, болалар ўлими даражаси (1000 нафар тирик туғилган чақалоққа бир ёшгача бўлган ўлим сони) — 12,7 тадан 6 тагача камайди.

    Фарғона вилоятида 2011—2019 йилларда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари (хизматлари) ҳажми 3,9 триллион сўмдан (6-ўрин) 19,4 триллион сўмгача (6-ўрин) ошди.

    2011—2019 йилларда рўйхатга олинган жиноятлар сони 8954 тадан 5079 тага камайди.

    2011—2019 йилларда Фарғона вилоятида уй-жой фондининг умумий майдони 43,7 миллиондан 49 миллион квадрат метргача ўсган бўлса, квартиралар сони 666,3 мингдан 654,9 мингтагача камайди.

    02.10.2020, 18:59   Изоҳ (0)   67160
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги Опера ва бахшичилик мактаб-интернатини бориб кўрди

    02.10.2020, 18:10

    Тойлоқда туман суд раиси вафот этди

    02.10.2020, 17:27

    Қорақалпоғистонда тегишли соҳаларга 3 йиллик солиқ имтиёзлари берилади

    02.10.2020, 17:10

    Қорақалпоғистон собиқ раҳбарининг ўғли, республика ДХХ собиқ раҳбари. Мурат Камалов ҳақида

    02.10.2020, 16:43

    Ўзбекистондаги тиббиёт олий ўқув юртларида ўқиш жараёнларининг қисман анъанавий шаклига рухсат берилди

    02.10.2020, 16:26

    Андижонда автомобилида ЙТҲ содир қилган ИИБ ходими калтакланди. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди

    02.10.2020, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Афғонистонда ҳайит байрамлари тинчлик ва осойишталикда нишонланиши катта воқеа” — Абдулқодир Ҳалимий

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:14

    Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:50

    Қашқадарёдаги масжид АҚШ гранти кўмагида реставрация қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:16

    Ўсмирлигида масхара қилинган, депрессиядан қийналган, ҳатто жонига қасд қилишга уринган: кўп фарзандли она Анжелина Жоли 50 ёшда

    Кино | 7 июн, 11:43

    Ўзбекистонда уй-жойлар асл нархидан 17 фоиз қимматлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 11:16

    Трамп Германияга рус гази ўрнига Американикини таклиф қилди

    Дунё | 7 июн, 11:05

    Бир соатга ҳам етмайди: атир ифори узоқ сақланмаслигига 4 та сабаб

    Аёллар саҳифаси | 7 июн, 10:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.