• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қўрғонтепа ҳокими ўринбосари ушбу лавозимга ноқонуний тайинланган бўлиши мумкин. “Дарё” суриштируви

    Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Баҳромжон Турсунов ушбу лавозимга ноқонуний тайинланган бўлиши мумкин. Туман ҳокими суддан унга енгиллик беришини сўраб илтимоснома киритган. Бу ҳақда “Дарё” мухбири суриштирув олиб борди.

    Баҳромжон Турсунов
    Фото: Telegram

    Санани эслаб қолинг!

    Баҳромжон Турсунов 1983 йилда Қўрғонтепа туманида туғилган. У ширкат хўжалиги ишчилигидан деҳқон бозори директори, туман ҳокимининг ўринбосарлигигача бўлган йўлни босиб ўтган. 2004 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган, мутахассислиги — ипакчилик. Ҳоким ўринбосарлигига тайинлангунига қадар у Trade Imperia Evolution масъулияти чекланган жамият раҳбари бўлган.

    Б.Турсунов 2023 йил 5 апрелдан буён (ушбу санани эслаб қолинг) Қўрғонтепа тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келмоқда.

    Туман ҳокимлигининг Telegram каналида 4 апрель куни Баҳромжон Турсуновнинг ҳоким ўринбосари сифатида иш бошлагани эълон қилинган
    Фото: Telegram

    Суд ҳукми

    Жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судида 2022 йилнинг 17 май куни Қўрғонтепа тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари Баҳромжон Турсунов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилган. Маҳкама ишида Баҳромжон Турсунов Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисмининг “а” (жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда) банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисмининг “а” (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан) банди билан айбланган.

    Суд иш ҳужжатларини кўриб чиқиб, Баҳромжон Турсунов Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 1-қисми (мансаб сохтакорлиги, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб, расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириши ёки била туриб сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабаб бўлса) билан айбли деб топган. Унга нисбатан 1 йил маҳаллий ҳокимият органларида мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    У суд томонидан тайинланган жазони суд ҳукми нусхаси ИИБ Пробация гуруҳига келиб тушган санадан, яъни 2022 йилнинг 2 июль кунидан бошлаб ўтай бошлаган.

    Тайинлов нега ноқонуний?

    Гап шундаки, туман ҳокимининг Бахромжон Турсуновни Қўрғонтепа тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарори 5 апрель куни чиққан. Яъни ушбу санада муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тўғрисидаги суд ҳукми ўз кучида эди, аниқроғи, Турсуновга берилган жазо муддат тугашига 3 ойдан кўп вақт бўлишига қарамай, мансабдорлик вазифасига тайинланган.

    Баҳромжон Турсуновни ҳоким ўринбосарлигига тайинлаш юзасидан чиқарилган туман ҳокимининг қарори нусхаси
    Фото: Скриншот

    Ушбу қарор Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилиши лозим эди. Бироқ кенгаш котибият мудири Шукрулло Қўлдошевнинг “Дарё”га айтишича, қарор кенгаш кун тартибига киритилмаган.

    “Бизга бу қарор тушган эмас, биз тасдиқламаганмиз. Ўрни бўшлиги, тажрибаси борлиги учун вилоят ҳокими олиб келиб қўйди, “Шу ишлаб турсин”, деди. Биз 5 апрелдан кейин икки марта сессия ўтказдик, лекин қарор бизга туширилгани йўқ. Қоида бўйича қарор чиққанидан кейин 10 кун ичида кенгашга киритилиши керак”, — деди котибият мудири.

    Ҳоким ўз хатосини тўғриламоқчи бўлди

    “Дарё” нашри суриштирув бошлагандан кейин Қўрғонтепа туман ҳокими ўз хатосини тўғрилашга киришган. Туман ҳокими Элёрбек Набижановнинг шахсан ўзи судга Баҳромжон Турсуновга нисбатан тайинланган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисидаги илтимоснома киритган.

    Илтимосномада ҳоким Баҳромжон Турсунов жазони ўташ даврида ўзига тўғри хулоса чиқариб олгани, интизомий жазога тортилмагани, уни моддий жавобгарлик билан боғлиқ вазифаларга тайинлаш учун юқоридаги жазодан муддатидан олдин шартли озод қилиниши кераклигини қатъий таъкидлаган.

    Жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман суди 27 апрель куни ҳокимнинг илтимосномасини қаноатлантирган. Унга кўра, маҳкум Баҳромжон Турсунов суд томонидан тайинланган муайян ҳуқуқдан, яъни мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосининг қолган 2 (икки) ой 18 кун қисмини ўташдан Жиноят кодексининг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан муддатидан илгари шартли озод қилинган.

    Кўринадики, ҳокимлик 3 ойдан ортиқ (жазо 2022 йилнинг 2 июль кунидан бошлаб ўтай бошланган) ўталмай қолган жазо муддати бўла туриб, суд ҳукмига зид равишда Баҳромжон Турсуновни лавозимга тайинлаган.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатиб боради.

    18.05.2023, 21:05   Изоҳ (0)   15353
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Мусулмонбек Иброҳимов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий Осиё—Хитой биринчи саммитида иштирок этаётган давлатлар раҳбарлари кутиб олинди

    18.05.2023, 20:54

    Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин қўшма баёнотни имзолади

    18.05.2023, 20:40

    Андижонда севган қизидан рад жавобини олган ҳиндистонлик йигит ўзини ёқиб юборди

    18.05.2023, 20:31

    Uzbekistan Airways 576 минг долларга нақ 3 млн 600 та қулоқчин сотиб олди

    18.05.2023, 20:03

    “Йиллар ўтгач мамлакатимиздаги таълим тизими ривожланган давлатларнинг таълим даражасига етиб олади” — Пекиндаги университетда ўзбек тилидан дарс берадиган ўзбекис...

    18.05.2023, 19:48

    Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари ҳар томонлама стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    18.05.2023, 19:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.