• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт Футбол

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” “Ал-Ҳилол” билан дуранг ўйнади, “Ювентус” “Ал-Айн” дарвозасига 5 та гол урди (видео)

    Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 1-тур учрашувлари якунланди. 18 июндан 19 июнга ўтар кечаси сўнгги учта баҳс бўлиб ўтди.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Ҳ гуруҳидаги асосий фаворитлардан бири ҳисобланган “Реал Мадрид” “Ал-Ҳилол”га қарши майдонга тушди. Қизиқарли ўтган баҳсда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

    Ўйиндаги ҳисоб 34-дақиқада Гонсало Гарсия томонидан очилди. У чап қанотдан узатилган тўпни ажойиб тарзда Яссин Буну дарвозасига йўллади. Биринчи бўлим охирида риёдликлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Рубен Невес ҳакам томонидан белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, таблодаги натижани 1:1 кўринишига келтирди.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Иккинчи тайм ҳам анча қизғин ўтди. Ҳар икки жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этди. Учрашув якунига яқин “Реал” ғалабани илиб кетиши мумкин эди, бироқ “Ал-Ҳилол”нинг марокашлик дарвозабони ажойиб сейв амалга ошириб, жамоасига 1 очко тақдим этди.

    Ҳ гуруҳидаги иккинчи баҳс Австриянинг “Зальцбург” ҳамда Мексиканинг “Пачука” жамоалари ўртасида кечди. Беллашув 2:1 ҳисобида Европа вакиллари фойдасига ҳал бўлди.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Ўйиндаги ҳисоб биринчи тайм охирида, аниқроғи 42-дақиқада “Зальцбург” футболчиси Оскар Глух томонидан очилди. Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида мексикаликлар ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи — Брайан Гонсалес. 76-дақиқада Карим Онисиво Австрия жамоасини ҳисобда яна олдинга олиб чиқди — 2:1. Мазкур натижа ўйин охирига қадар ўзгармади ва “Зальцбург” илк турда ғалаба қозониб, ҳисобига 3 очко ёзиб қўйди.

    1-турдан сўнг Ҳ гуруҳидаги ҳолат қуйидагича: “Зальцбург” 3 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. 1 очкодан қўлга киритган “Реал” ва “Ал-Ҳилол” мос равишда иккинчи ҳамда учинчи ўринларни эгаллаган. “Пачука” эса очкосиз ҳолда сўнгги ўринда бормоқда.

    Г гуруҳидаги “Ал-Айн” ҳамда “Ювентус” ўртасидаги баҳс голларга бой тарзда кечди. Учрашувда туринликлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ҳисобига 3 очко қўшиб олди.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Учрашувда тезкор гол киритилди — 11-дақиқада Коло Муани рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 21-дақиқада Франциско Консейсау Турин клубининг иккинчи голини киритган бўлса, 31-дақиқада Кенан Йилдиз ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. Биринчи бўлим охирида Коло Муани “Ювентус”нинг тўртинчи голига муаллифлик қилди.

    Иккинчи бўлим бошида Франциско Консейсау ўзининг иккинчи, жамоасининг эса бешинчи голини “Ал-Айн” дарвозасига киритди — 5:0. Ушбу натижа ўйин охиригача сақланиб қолди ва “Ювентус” илк турда йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

    1-турдан сўнг Г гуруҳида “Ювентус” тўплар фарқи эвазига пешқадамлик қилмоқда. Яна бир 3 очкога эга “Манчестер Сити” эса иккинчи ўринни эгаллаб турибди. “Видад” ва “Ал-Айн” эса мос равишда сўнгги икки ўринда қайд этилган.

    Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати
    1-тур

    Ҳ гуруҳи

    “Реал” — “Ал-Ҳилол” 1:1
    Голлар: 1:0 — Гарсия (34), 1:1 — Невеш (41, пенальти).

    “Пачука” — “Зальцбург” 1:2
    Голлар: 0:1 — Оскар (42), 1:1 — Гонсалес (56), 1:2 — Онисиво (76).

    Г гуруҳи

    “Ал-Айн” — “Ювентус” 0:5
    Голлар: 0:1 — Коло-Муани (11), 0:2 — Консейсау (21), 0:3 — Йилдиз (31), 0:4 — Коло-Муани (45+4), 0:5 — Консейсау (58).

    19 июн, 08:52   Изоҳ (0)   2760
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ал-Ҳилол#Реал Мадрид#Клублар ўртасидаги ЖЧ#Зальцбург#Ювентус#Ал Айн

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” “Ал-Аҳли” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди  

    09.02.2023, 01:43

    “Реал” 8 та гол урилган ўйинда Саудия Арабистони жамоасини енгиб, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионига айланди 

    12.02.2023, 01:50

    Бразилия президенти хориждаги легионерларни терма жамоага чақирмасликни сўради 

    12.10.2024, 19:45

    Саудия Арабистони клуби Винисиус Жуниорни ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий ҳаракат қилмоқда 

    13.10.2024, 17:45

    “Реал” 1, “Интер Майами” 4-саватчада: бугун клублар ўртасидаги ЖЧга қуръа ташланади

    05.12.2024, 18:24

    Неймарнинг отаси нега ўғли “Реал” таклифини рад этганини маълум қилди

    25.12.2024, 14:47

    Globe Soccer Awards-2024: Винисиус — энг яхши футболчи, Анчелотти — энг яхши мураббий

    28.12.2024, 08:56

    Родриго ўзига Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш борлигини билмаслигини айтди

    11 феврал, 21:23

    Винисиус рекорд сумма эвазига Саудия Арабистони клубига ўтиши мумкин 

    27 феврал, 15:19

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    9 май, 21:12

    “Реал” етакчиси операция қилинадиган бўлди

    21 май, 11:39

    “Ал-Иттиҳод” Бразилия терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро тўлашга тайёр

    21 май, 12:40

    Роналду “Ан-Насср”дан “Ал-Ҳилол”га ўтиши мумкин

    28 май, 15:50

    “Ал-Ҳилол” Фернандеш трансферини деярли якунлади  — манба

    30 май, 12:02

    Зинедин Зидан 100 млн евролик таклифни рад этди

    1 июн, 19:40

    Месси ва Роналду бир жамоада ўйнаши мумкин

    2 июн, 13:35

    Симоне Инзаги “Ал-Ҳилол” билан келишувга эришди

    3 июн, 20:45

    “Ал-Ҳилол” яна бир юлдузни Саудия чемпионатига олиб келмоқчи

    4 июн, 15:02

    Неймар Европага қайтиши мумкин

    13 июн, 14:46

    Клублар ўртасидаги ЖЧ бошланди: қайси жамоалар иштирок этади, ўйинлар қаерда бўлиб ўтади ва мукофот пули қанча?

    15 июн, 16:58

    “Ал-Ҳилол” Осимҳен учун катта маош тўлашга тайёр

    16 июн, 13:07

    “Реал” ҳужумчисига Саудия ҳамда Англия чемпионатидан таклиф бор

    16 июн, 17:41
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.