“Реал” клубининг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоасидан тушган таклифни рад этди. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар берди.

Манбага кўра, саудияликлар франциялик мутахассисга 100 миллион евродан ортиқ миқдорда шартнома таклиф қилган. Бироқ Риёд клуби Зиданга қанча муддатгача амал қиладиган келишув таклиф қилгани маълум эмас. Зинедин бу таклифга қизиқиш билдирмаган ва рад жавобини берган.
Унинг асосий мақсади — Франция терма жамоасини бошқариш. Маълумотларга кўра, терма жамоанинг айни пайтдаги бош мураббийи Дидье Дешам 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин лавозимини тарк этади. Шундан кейин Зидан “уч ранглилар” устозига айланиши кутилмоқда.
Маълумот учун, “Ал-Ҳилол” 2 май куни португалиялик мутахассис Хорхе Жесусни ишдан бўшатди. Шундан кейин Муҳаммад Ал Шалҳуб вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланди.
Зидан бош мураббий сифатида фақат “Реал Мадрид” клубида фаолият олиб борган. У дастлаб 2016–2018 йилларда, сўнг 2019–2021 йиллар оралиғида “қаймоқранглилар”ни бошқарган
Аввалроқ Зидан Адидас компанияси томонидан ташкил этилган ёпиқ тадбирда иштирок этар экан, Франция терма жамоасини бошқариш орзуси ҳақида гапирган.
Изоҳ (0)