• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.73
    • RUB158.34
    • EUR14764.66
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Маъноси олтинга тенг бўлган, аммо кўпчилик кўрмаган қадрдон мультфильмлар

    Кўпчилик мультфильмлар оддий, аммо ҳақиқий ва самимий қувонч келтирган даврларни илиқлик билан хотирлайди. Улар адолат, меҳр-шафқат ва дўстликни ўргатарди. Бугунги кунда кўпгина эски мультфильмлар унутила бошлади. Қуйида яна бир бор кўришга арзигулик мультфильмлар рўйхатини тайёрладик, зеро булар анимациянинг ҳақиқий дурдоналаридир.

    “Ёнғоқ новдаси”

    1955 йилда румин ёзувчиси Келин Груининг эртаги асосида яратилган “Ёнғоқ новдаси” мультфильми экранларга чиқди. Режиссёр Иван Аксенчук қаҳрамонларнинг ўзига хос муҳити ва характерини катта меҳр ва эътибор билан тасвирлаган.

    “Ёнғоқ новдаси” — бу ўзаро ёрдам, меҳрибонлик ва жасорат ҳақидаги ҳикоя. Бу мультфильм ўша давр анимациясининг энг юксак намуналаридан бири саналади. 1955 йилда Венецияда бўлиб ўтган VII Халқаро болалар ва ўсмирлар фестивалида фахрий ёрлиқ билан тақдирланган эди.

    “Эмлашдан қўрққан бегемот ҳақида”

    1966 йилда режиссёр Леонид Амалрик томонидан яратилган “Эмлашдан қўрқадиган бегемот ҳақида” мультфильми экранларга чиқди. Мультфильм чех ёзувчиси Милош Матсоурек ҳикояси асосида суратга олинган. Ўша давр мультфильмлари учун нафақат тасвирлар ва қаҳрамонларнинг жозибадорлиги, балки ҳикоянинг моҳиятига сингдирилган маъно ва ибратли ғоя ҳам муҳим эди.  Бегемотга Михаил Яншин овоз берган. Мультфильмда шунингдек, Георгий Милляр ва Георгий Вициннинг овозларини ҳам эшитиш мумкин.

    “Эмлашдан қўрқадиган бегемот ҳақида” бу — баъзида ўз манфаатингиз учун ўзингизни мажбур қилишингиз ва қўрқувни енгишингиз кераклиги ҳақидаги ибратли ҳикоя.

    “Катта Қулоқ”

    Михаил Шелехов сценарийси ва Юрий Бутирин режиссёрлиги остида 1989 йилда яратилган “Катта Қулоқ” номли 10 дақиқалик мультфильм.

    Бу мультфильм меҳрибонлик, ўзаро ёрдам ва гўзалликни узоқдан эмас, балки ёнимиздаги нарсаларда кўра билиш қобилияти ҳақидаги ибратли ҳикояни тасвирлайди.

    “Йўқолган ёрлиқ”

    1945 йилда “Союзмультфильм” студиясининг биринчи тўлиқ метражли мультфильми — “Йўқолган ёрлиқ” экранга чиқди. Бу асар опа-сингил Брумбергларнинг ҳам дастлабки йирик иши эди. Мультфильм Николай Василевич Гоголнинг шу номдаги қиссаси асосида яратилган.

    “Орол”

    Хитрукнинг энг жиддий анимацион асарларидан бири 1973 йилда экранларга чиққан тўққиз дақиқалик “Орол” мультфильмидир. Минималистик услубда яратилган бу анимация кимсасиз оролга тушиб қолган инсон ҳақида.

    “Орол” нафақат бефарқлик ҳақидаги масал, балки инсоннинг жамиятдаги ўрни тўғрисидаги чуқур мушоҳада ҳам бўлиб, бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган. Хитрукнинг бу асари кўплаб мукофотларга сазовор бўлган, жумладан, 1974 йилги Канн кинофестивалида энг яхши қисқа метражли фильм учун “Олтин палма” мукофотини қўлга киритган.

    “Фильм, фильм, фильм”

    “Фильм, фильм, фильм” деб номланган содда, аммо маъноли мультфильм 1968 йилда экранларга чиқди. Бу мультфильм фильмлар қандай яратилишига нисбатан ўзига хос ҳажвия бўлиб, бутун кино ишлаб чиқаришнинг ички “ошхонаси”ни зукколик билан очиб беради. Хитрукнинг бутун истеъдоди ушбу асарда тўлиқ намоён бўлган. Ташқи соддалик ва минималистик услубга қарамай, мультфильмдаги ҳар бир қаҳрамон ёрқин ва эсда қоларли тарзда яратилган.

    Самимий ва ҳазил-мутойибали оҳангда, мультфильм сценарий ёзилишидан тортиб премерагача бўлган жараёнда бадиий фильмлар аслида қандай яратилишини ҳайратланарли даражада аниқ тасвирлайди.

    1973 йилда ушбу мультфильм Коломбо халқаро кинофестивалида энг яхши қисқа метражли фильм мукофотини қўлга киритади.

    “Кўксоқол”

    Очень синяя борода - советский мультфильм для взрослых: lovers_of_art —  LiveJournal

    Владимир Самсонов ва Аркадий Арканов томонидан суратга олинган “Кўксоқол” номли катталар учун мўлжалланган мультфильм 1979 йилда экранларга чиқди. Мультфильм “Кўксоқол” лақабли герцог Жил де Ре ҳақидаги афсонага асосланган.

    Ушбу мультфильм танқидий фикрлашни ўргатади. У ҳар қандай ҳикояни кўр-кўрона қабул қилмасликка, фактларни таққослашга ва ҳар икки томоннинг фикрини тинглаб кўришга ундайди. Энг муҳими, бир-биримизга нисбатан эҳтиёткорроқ ва ғамхўрроқ бўлишни ўргатади.

    “Қўлқопча”

    1967 йилда режиссёр Роман Качанов томонидан энг таъсирли ва самимий мультфильмлардан бири “Қўлқопча” яратилди.

    Бу ўн дақиқалик қисқа ҳикояда ҳеч ким бир оғиз ҳам сўз айтмайди, кайфиятни фақат ёқимли фон мусиқаси белгилайди. Бироқ мультфильм сўзсиз ҳам тушунарли, чунки у ҳис-туйғулар тилида сўзлайди. Бу фильм кўпчиликни ўйга толдиради. У боланинг ҳеч қачон хиёнат қилмайдиган ва доимо ёнида бўладиган дўстга бўлган эҳтиёжига бағишланган.

    21 июн, 14:20   Изоҳ (0)   2035
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #мультфильм#аниме#Совет Иттифоқи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Буюк япон аниматори Ҳаяо Миязаки ўзининг ажойиб мультфильмлари билан инсониятга нима демоқчи?

    17.01.2024, 09:50

    2024 йилда премьераси кутилаётган ва томоша қилишга арзийдиган мультфильмлар (трейлер)

    31.01.2024, 13:30

    “Иккинчи Миязаки” — Макото Синкай томонидан яратилган энг яхши тўлиқ метражли анимелар (видео)

    12.02.2024, 15:50

    Disney шедеврларидан тортиб култ классикаларгача: барча даврларнинг энг яхши мультфильмлари (фото)

    04.04.2024, 17:01

    Сўзсиз ҳам тушуниш мумкин бўлган кулгили ва қайғули мультфильмлар (трейлер)

    25.10.2024, 09:50

    Кузнинг сокин оқшомида томоша қилиш учун 7 та мистик аниме

    30.10.2024, 18:38

    Ҳаяо Миязаки ва унинг ажойиб мультфильмлари орқали нафақат болалар, балки катталар ҳам ўрганиши керак бўлган одатлар

    30.12.2024, 17:11

    Самолётларни яхши кўрган болакай қандай қилиб дунё тан олган аниматорга айланди — буюк япон режиссёри Ҳаяо Миязаки ҳикояси

    28.12.2024, 15:53

    IMDb рейтинги бўйича кино тарихидаги энг яхши 10 та мультфильм (трейлер)

    27.12.2024, 12:58

    Ҳаяо Миязаки 84 ёшда: буюк япон аниматорининг энг сара анимелари (трейлер)

    8 январ, 14:35

    Хитойнинг “Нечжа аждарлар шоҳини мағлуб этади” ҳити “Бошқотирма 2”ни ортда қолдириб, тарихдаги энг юқори даромад келтирган мультфильмга айланди

    24 феврал, 11:50

    Севимли мультфильм қаҳрамонларимизнинг дастлабки эскизлари қандай бўлган?

    14 май, 08:58

    “Мушук Леополднинг саргузаштлари” мультфильмида нега сичқонлар исми олиб ташланган?

    27 май, 15:20

    Миллиардлар сарфланган “Қизалоқ ва маймоқ” мультфильми қандай қилиб бутун дунёга машҳур бўлди? 

    30 май, 10:50

    “Қизалоқ ва Маймоқ” мультсериали анимега айлантирилди (фото)

    5 июн, 20:55

    “Мадагаскар” 20 ёшда. Миллиардлаб даромад келтирган ва мемларга айланиб кетган мультфраншиза қандай яратилган?

    7 июн, 09:50

    “Союзмультфильм”нинг фақат битта мультфильми 9.2 балл рейтингга эга — бу “Винни Пух” ёки “Сеними, шошмай тур!” эмас

    12 июн, 18:50

    “Қора рицар”, “Такси 4”: фильмлардаги эпизодик ролини моҳирона ижро этган машҳур спортчилар

    14 июн, 13:50

    “Чақмоқ Маквин” мультфильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 15 қизиқарли факт

    16 июн, 08:57

    “Болалар планшетларни афзал кўришмоқда”, “Ўйинчоқлар тарихи 5”да эски қаҳрамонлар янги муаммога дуч келишади

    16 июн, 18:30

    Ҳаяо Миязаки томонидан яратилмаган Studio Ghibli’нинг ажойиб анимелари (трейлер)

    19 июн, 15:10

    Севимли мультфильмларингиз қаҳрамонлари сиз билан бирга улғайганида, қандай кўринишда бўларди?

    20 июн, 11:19

    Россияда “Сеними, шошмай тур!” мультфильми асосида тўлиқ метражли фильм суратга олинади

    20 июн, 19:20
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия ва Иордания Ғазо аҳолисига ёрдам бериш учун “ҳаво кўприги” ташкил қилади

    Дунё | 28 июл, 23:46

    Ҳиндистонда бир ёшли бола қўлига ўралган кобрани тишлаб олди

    Дунё | 28 июл, 23:35

    Мираброр Усмонов кубоги — 2025. Ўзбекистон U-23 ҳал қилувчи баҳсда Японияга мағлуб бўлди

    Спорт | 28 июл, 23:21

    “Трамп ультиматум муддати тугаганидан сўнг қандай ҳаракат қилиши номаълум” — The Guardian

    Дунё | 28 июл, 23:21

    Истанбулдан Тошкентга учган Uzbekistan Airways самолёти носозлик сабаб ортга қайтди

    Ўзбекистон | 28 июл, 23:09

    “Россия-Украина уруши аллақачон тугаши керак” — Эрдўғон 

    Дунё | 28 июл, 23:00

    Машҳур бастакор Султонали Раҳматов 55 ёшида вафот этди

    Ўзбекистон | 28 июл, 22:38

    Бу йил Андижон вилояти экспортини 1,5 млрд долларга етказиш белгиланган. Режа бажариладими?

    Ўзбекистон | 28 июл, 22:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.