• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бу йил Андижон вилояти экспортини 1,5 млрд долларга етказиш белгиланган. Режа бажариладими?

    2025 йилда Андижон вилояти экспорти ҳажмини 1,5 миллиард долларга етказиш кўзда тутилган. I ярим йилликда режанинг учдан бир қисми ҳам бажарилмаган. Бу ҳақда 28 июль куни президент Шавкат Мирзиёевга ҳудудда амалга оширилган ишлар ва янги режалар бўйича берилган ахборотда маълум қилинган.

    Foto: president.uz
    Фото: president.uz

    Президент матбуот хизмати йиғилишда қатор масалалар кўтарилганини очиқлади. Қайд этилишича, жорий йилда мутасаддиларга Андижон вилоятига 3,1 миллиард доллар инвестиция олиб келиш, товар ва хизматлар экспорти ҳажмини 1,5 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилган. Шу билан бирга, 305 минг фуқаро бандлигини таъминлаб, 32 мингдан зиёд оилани камбағалликдан чиқариш кўзда тутилган.

    “Вилоятда йил бошидан буён 1 миллиард долларлик янги қувватлар, 344 та савдо ва сервис мажмуаси ишга тушган. Яна 2,5 миллиард долларлик лойиҳалар бошланган”, дейилади хабарда.

    Манбанинг маълум қилинишича, январь июнь ойларида вилоят экспорти ҳажми 465 миллион доллар бўлган. Яъни ярим йиллик экспорт олдинга қўйилган 1,5 миллиард долларлик режанинг учдан бир қисмига ҳам етмаган.

    Foto: president.uz
    Фото: president.uz

    Олти ой давомида ҳудудга 850 миллион доллар инвестиция жалб этилган. Мазкур кўрсаткич ҳам умумий режанинг учдан бир қисмига етмайди.

    Манбага кўра, ҳудудда 40 миллион доллар сармоя эвазига Германия, Туркия ва Япониядан робот-технология олиб келиб, инновацион клиника барпо этилади. Элчилар ёрдами билан агрокластер ташкил қилишга Италиядан 20 миллион евро, замонавий агрологистика мажмуаси қуришга Германиядан 25 миллион евро жалб этилиши кутилмоқда. Хонобод шаҳри, Хўжаобод ва Булоқбошида туристик масканлар ташкил қилиш бўйича 30 дан зиёд ташаббуслар билдирилган.

    “Умуман айтганда, 1 миллиард 100 миллион долларлик қўшимча лойиҳалар шакллантирилган. Уларнинг натижасида 22 минг иш ўрни, қўшимча 200 миллион долларлик экспорт имконияти очилади”, дея қайд этган президент матбуот хизмати.
    Foto: president.uz
    Фото: president.uz

    Давлат раҳбари вилоятдаги ҳар бир шаҳар ва туманга алоҳида ёндашиб, янгича ишлаш, янги лойиҳаларни инвестицияси кам ҳудудларга жойлаштириш зарурлигини таъкидлаган. Ишсиз ва эҳтиёжманд оилаларни ўқитиб, ишга жойлаштириш, маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича кўрсатмалар берилган.

    Маълумот учун, Андижон вилояти экспорти ҳажми 2022 йилда 1 миллиард 246 миллион долларни ташкил этган. 2023 йилда бу кўрсаткич 82 миллион доллар камроқ, яъни 1 миллиард 164 миллион доллар бўлди. 2024 йилда эса 1 миллиард 191 миллион долларлик товар ва хизматлар экспорти амалга оширилди. Жорий йилда вилоят масъулларига экспорт ҳажмини шундан 309 миллион долларга кўпайтириш вазифаси юклатилган.

    28 июл, 22:02   Изоҳ (0)   1096
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия ва Иордания Ғазо аҳолисига ёрдам бериш учун “ҳаво кўприги” ташкил қилади

    Дунё | 28 июл, 23:46

    Ҳиндистонда бир ёшли бола қўлига ўралган кобрани тишлаб олди

    Дунё | 28 июл, 23:35

    Мираброр Усмонов кубоги — 2025. Ўзбекистон U-23 ҳал қилувчи баҳсда Японияга мағлуб бўлди

    Спорт | 28 июл, 23:21

    “Трамп ультиматум муддати тугаганидан сўнг қандай ҳаракат қилиши номаълум” — The Guardian

    Дунё | 28 июл, 23:21

    Истанбулдан Тошкентга учган Uzbekistan Airways самолёти носозлик сабаб ортга қайтди

    Ўзбекистон | 28 июл, 23:09

    “Россия-Украина уруши аллақачон тугаши керак” — Эрдўғон 

    Дунё | 28 июл, 23:00

    Машҳур бастакор Султонали Раҳматов 55 ёшида вафот этди

    Ўзбекистон | 28 июл, 22:38

    Бу йил Андижон вилояти экспортини 1,5 млрд долларга етказиш белгиланган. Режа бажариладими?

    Ўзбекистон | 28 июл, 22:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.