Россияда машҳур совет мультсериали “Сеними, шошмай тур!” асосида янги тўлиқ метражли бадиий фильм яратиш устида иш бошланади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Мазкур лойиҳага оид ҳамкорлик шартномасини “Союзмультфильм” киностудияси директори Юлиана Слашева ва НTV телеканалининг бош продюсери Тимур Вайнштейн Петерсбург халқаро иқтисодий форуми (ПMEФ-2025) доирасида имзолади.
Тимур Вайнштейннинг таъкидлашича, “Сеними, шошмай тур!” шунчаки мультфильм эмас, балки Россиянинг ҳақиқий маданий меросидир. Унга кўра, фильм мультсериал асосидаги кенг қамровли “мульткоинот”нинг бир қисмига айланади ва унда машҳур қаҳрамонлар янги образларда намоён бўлади.

Юлиана Слашева эса бу мультсериал Россия томошабинлари орасида энг севимлилардан бири эканини эслатди. Унинг айтишича, ушбу анимацион картинани қайта-қайта томоша қилиш мумкин ва ҳар сафар севимли қаҳрамонларни кўриш қувонч бахш этади.

Бўрининг қуённи қувлаши, уларнинг дўстлиги ва қарама-қаршилиги — бу тугамайдиган тарих, таъкидлаган Слашева.
Фильмни “Темп” кинокомпанияси “Союзмультфильм” киностудияси иштирокида суратга олади. НTV эса фильмнинг бош ахборот ҳамкори бўлади. Премьера 2028 йилга режалаштирилган.
Бундан олдин россияликлар “Сеними, шошмай тур!” мультфильмидаги бўрини “Союзмультфильм”нинг энг замонавий қаҳрамони деб атаган.
Изоҳ (0)