• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Ҳаяо Миязаки 84 ёшда: буюк япон аниматорининг энг сара анимелари (трейлер)

    Афсонавий япон режиссёри 5 январь куни 84 ёшга тўлди. Унинг номи аллақачон япон анимациясининг рамзига айланган, мультфильмлари томошабинлар қалбидан жой олган. Ҳаяо Миязаки таваллуд куни муносабати билан унинг асосий ҳаётий тамойиллари ҳақида сўзлаб берамиз.

    • Болалигидан самолётларни яхши кўрган дунёнинг энг машҳур аниматорларидан бири — буюк япон режиссёри Хаяо Миязаки ҳикояси
    • Ҳарбий масалалардан экологик муаммоларгача: Ҳаяо Миязакининг тасаввурингизга сиғмайдиган воқеалар тасвирланган анимелари
    • Буюк япон аниматори Ҳаяо Миязаки мультфильмлари ёрдамида ҳал қилиш мумкин бўлган болалардаги муаммолар

    Илҳомланиш ҳақида

    Кўпинча Ҳаяо Миязаки картиналарининг қаҳрамонлари улғайиши ва дунёни англаши керак бўлган болалардир. Муаллиф диққатимизни нафақат ташқи воқеаларга, балки ички ўзгаришларга ҳам қаратади. Режиссёрнинг асарларида илҳомни ҳатто об-ҳаво маълумотидан ҳам топиш мумкинлиги ғояси акс эттирилган.

    “Қўшним Тоторо” — ҳаётда биринчи марта қийинчиликларга дуч келган икки опа-сингил ҳақидаги ҳикоя. Миязаки афсонавий мавжудотлар билан бўлган саргузаштлари орқали янгиликларга очиқ бўлиш ва мўжизаларга ишонишдан тўхтамасликнинг қанчалик муҳимлигини кўрсатади. Фильмда муҳим воқеалар ва эпик жанглар йўқ, аммо бу таъсирчан ҳикоя ҳаётнинг ҳар бир онини қадрлаш ва оддий нарсалардан ҳам қувонч излашнинг нақадар муҳимлигини эслатади.

    Эркинлик ҳақида

    Бу Ҳаяо Миязаки асарларидаги асосий мавзулардан бири бўлса керак. “Озодликка эришиш — инсон эришиши мумкин бўлган энг катта қувончдир”, дейди мултипликатор ва эркинликка нафақат ҳуқуқ, балки ички куч сифатида қараш кераклигини таъкидлайди.

    “Лапута — самовий қалъа” мустақиллик учун кураш ҳақидаги аниме. Лапута — қадимий утопик орол, ибтидоий табиат рамзи, Пазу ва Сита бош қаҳрамонлари эса уни босқинчилардан ҳимоя қилишга интилади.

    Аёллар ҳақида

    Ҳаяо Миязаки асарларининг асосий хусусиятларидан бири кучли ва мустақил аёл қаҳрамонларига эътибор қаратишидир. Рассом ўз танловини содда тушунтиради: “Кўпчилик фильмларимнинг бош қаҳрамони қиз бола. Бунинг сабабини узоқ тушунтиришим мумкин, аммо қисқа жавоб билан чекланаман. Гап шундаки, мен аёлларни жуда яхши кўраман”.

    Бу самимийлик унинг ҳар бир асарида сезилади. Масалан, “Малика Мононоке” фильми қаҳрамони Санни олайлик. Бўрилар тўдаси тарбиялаган қиз ўзига қадрли бўлган нарса учун иккиланмай жангга отланади. Аммо Сан қиссаси нафақат кураш ҳақида, балки бурч ва шахсий туйғулар ўртасидаги мувозанатни излаш ҳақида ҳам. Сан бу — бўйсундириш мумкин бўлмаган, бироқ англаш ва севиш мумкин бўлган табиатдир.

    Албатта, “Шамоллар водийсидан келган Навсикая” фильмини ҳам эслаб ўтиш лозим. Бу қаҳрамон аёл меҳр-шафқат, донолик ва қатъиятга эга. У ҳақиқий етакчи сифатида халқни бошқаради, табиатни асрашга интилади ва ҳатто душманларига ҳам ёрдам қўлини чўзади.

    Яхшилик ва ёмонлик ҳақида

    Шубҳасиз, яхшилик ва ёмонлик мавзуси Миязакининг барча асарларида акс этади. Бироқ “Ҳаулнинг ўзюрар қалъаси” бу борада энг ёрқин мисол бўлиши мумкин. Дастлаб Саҳронинг жодугар аёли классик ёвуз қаҳрамонга ўхшайди, чунки у бош қаҳрамон Софини жодулайди. Аммо воқеалар ривожланиши давомида бу ёвуз аёлнинг қиёфаси очилиб, унинг заиф томонлари ва ёлғизлиги намоён бўлади.

    Таъкидлаш жоизки, қалъа эгаси бўлмиш сеҳргар Ҳаулни ҳам бенуқсон деб бўлмайди: у фақат қўрқувларини енгиб ўтгандан кейингина ўзининг энг яхши ҳолатига эришади. Ҳаяо бизга яхшилик ва ёмонлик бир-биридан ажралган ҳолда мавжуд бўлмаган дунёни тақдим этади.

    Катта бўлиш ҳақида

    “Руҳлар олами” анимесида Тихиро исмли қиз ота-онаси билан янги уйларини кўришга келганда адашиб, кимсасиз шаҳарга келиб қолишади. У ердаги тансиқ овқатларни еган отаси ва онаси чўчқага айланади ва қизи билан бирга сеҳргар Юбаба томонидан бошқариладиган сеҳрли дунёга тушиб қолади. Энди Тихиро уларни афсундан қутқариши керак.

    Қаҳрамон тўсатдан мустақил бўлишга мажбур, чунки воқеалар жуда тез содир бўлади. Қиз ота-онасини нормал ҳаётга қайтариш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади.

    Урушдан ёмонроқ нарса йўқ

    Ҳаяо Миязаки — тинчликпарвар ижодкор. У Япония ҳукуматини Иккинчи жаҳон урушидаги иштироки учун жавобгарликни ўз зиммасига олишга чақирган ва кейинроқ АҚШ Ироқни бомбардимон қилгани учун “Оскар” мукофотини топшириш маросимига боришдан бош тортган. У ўз асарларида уруш ҳатто яхши одамларни даҳшатли ишлар қилишга мажбур қилишини кўрсатишга ҳаракат қилади.

    “Порко Россо” Биринчи жаҳон уруши фахрийси Марко Паготт ҳақида ҳикоя қилади. Унинг одамлардан шунчалик кўнгли қолган эдики, ёлғизликда яшашни афзал кўради. У учувчи бўлиб ишлайди, ҳаво қароқчиларини тижорат самолётларидан ҳимоя қилади. Жиноятчилар тажрибали учувчини енга олмаслигини тушунади ва Порко Россони йўқ қилиши учун америкалик учувчи Ало Свинни ёллашади.

    Бу мультфильм устида иш Югославияда уруш бошланган бир пайтда кетаётган эди. Бу Миязакини ғазаб ва тажовузкорликни кўрсатиб, сюжетни ғамгинроқ қилишга мажбур қилади. Мультфильмнинг охирида эса одамларни фақат меҳр-муҳаббат қутқара олишига ишора бор.

    “Шамол кучаймоқда” фильмидан 10 йил ўтгач, Миязаки яна бир фантастик ҳикоя билан анимацияга қайтди. “Бола ва қарқара” сюжети асосан автобиографикдир. Ҳаяо Миязаки Иккинчи жаҳон уруши пайтида туғилган ва унинг отаси самолёт қисмларини ишлаб чиқарадиган заводда ишлаган.

    Маҳитонинг онаси Токиодаги портлаш пайтида вафот этган. Боланинг отаси хотинининг синглиси — Нацукога уйланади ва ўғли билан қишлоққа кўчиб ўтади. Маҳито аввалига ўгай онаси билан яхши муносабатда бўлмайди. Аммо бир куни Нацуко ғойиб бўлади. Болакай уни қутқариши ва, эҳтимол, онасини топиш учун сеҳрли мамлакатга бориши керак.

    Ушбу мультфильм асосан яқин инсонлар ўлимидан кейин қайғуни қандай қилиб енгишга бағишланган. Айнан уруш туфайли мультфильм қаҳрамони ҳам йўқотишларга дуч келади ва бунга кўника олмайди.

    8 январ, 14:35   Изоҳ (0)   4887
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #аниме#Ҳаяо Миязаки

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Буюк япон аниматори Ҳаяо Миязаки ўзининг ажойиб мультфильмлари билан инсониятга нима демоқчи?

    17.01.2024, 09:50

    Ghibli студияси Ҳаяо Миязакининг “Кики — элтув хизмати” анимацион мультфильми асосида рецептлар китобини чиқаради

    30.01.2024, 14:35

    Disney шедеврларидан тортиб култ классикаларгача: барча даврларнинг энг яхши мультфильмлари (фото)

    04.04.2024, 17:01

    Япониянинг “Сеҳрли жанг” мультфильми “Дунёдаги энг оммабоп аниме” сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди

    09.04.2024, 14:40

    Фақат Ҳаяо Миязаки эмас: сюжет воқеалари ҳар қандай томошабинни бефарқ қолдирмайдиган тўлиқ метражли анимелар

    24.04.2024, 09:51

    Кичик юз, катта бош, нозик қўл: япон аёлларининг ҳайратда қолдирадиган 7 та гўзаллик стандартлари

    30.04.2024, 14:51

    Фантастика ва саргузаштни севувчилар учун ғаройиб воқеаларга бой анимелар

    01.07.2024, 10:39

    Ghibli студияси “Менинг қўшним Тоторо” анимесидаги митти уйни тақдим этди (видео)

    18.07.2024, 17:40

    Рейтинг: IMDb сўнгги ойларда энг юқори баҳоланган фильм ва сериалларни эълон қилди

    24.07.2024, 11:27

    “Қиш сонатаси” қандай суратга олинган ва унинг актёрлари ҳозир нима билан банд? (фото)

    15.08.2024, 15:40

    Сўзсиз ҳам тушуниш мумкин бўлган кулгили ва қайғули мультфильмлар (трейлер)

    25.10.2024, 09:50

    Кунг-фу маҳоратини намойиш этувчи фильмлар (трейлер)

    28.10.2024, 17:50

    Кузнинг сокин оқшомида томоша қилиш учун 7 та мистик аниме

    30.10.2024, 18:38

    Ҳаяо Миязаки ва унинг ажойиб мультфильмлари орқали нафақат болалар, балки катталар ҳам ўрганиши керак бўлган одатлар

    30.12.2024, 17:11

    Самолётларни яхши кўрган болакай қандай қилиб дунё тан олган аниматорга айланди — буюк япон режиссёри Ҳаяо Миязаки ҳикояси

    28.12.2024, 15:53

    “Қиш сонатаси” 22 ёшда: Сериалда бош ролларни ижро этган актёрларнинг тақдири қандай кечди? (фото)

    29.12.2024, 15:50

    IMDb рейтинги бўйича кино тарихидаги энг яхши 10 та мультфильм (трейлер)

    27.12.2024, 12:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.