Тошкентда бўлиб ўтган навбатдаги Мираброр Усмонов кубоги — 2025 мусобақаси якунига етди. Унда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Япония Олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувдаги ҳисоб иккинчи бўлимда очилди. Аввал Юдаи Шимамото Японияни ҳисобда олдинга олиб чиқди, ўйин якуни арафасида эса Ален Иноуэ Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси дарвозасини иккинчи бор ишғол қилди.
Ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади ва натижада Япония Олимпия терма жамоаси Мираброр Усмонов кубоги соҳибига айланди.
Мираброр Усмонов кубоги-2025
“Жар” стадиони, Тошкент
Ўзбекистон U-23 — Япония U-23 0:2
Голлар: 0:1 — Юдаи Шимамото (61), 0:2 — Ален Иноуэ (88)
Изоҳ (0)