Google Android телефонларида интернетга уланмасдан ишлайдиган сунъий интеллектга эга AI Edge Gallery’ни тақдим этди. Бу ҳақда The Economic Times хабар берди.

Бу янгилик фойдаланувчиларга ўз қурилмаларида СИ функцияларидан, масалан, тасвир яратиш, саволларга жавоб бериш ва код ёзиш каби имкониятлардан фойдаланиш имконини беради. Илова ҳозирда Android учун мавжуд ва тез орада iOS версиясида ҳам ишга тушиши кутилмоқда. У ўрнатилган процессор ёрдамида телефонда Сл моделларини қидиради, юклаб олади ва ишга туширади. Google буни экспериментал Alpha релиз деб атаган. Иловани GitHub орқали юклаб олиш мумкин.
Иловада, шунингдек, “Сўров лабораторияси” деб номланган функция мавжуд бўлиб, унда фойдаланувчилар матнни умумлаштириш ёки қайта ёзиш каби бир вазифали сўровларни синаб кўриши мумкин.
Компаниянинг таъкидлашича, илованинг қанчалик яхши ишлаши телефонга боғлиқ бўлади. Янги ва кучлироқ телефонларда тизим анча тезроқ ишлайди. Шунингдек, каттароқ телефон моделлари расмлар ҳақидаги сўровларга жавоб беришда кичикроқ моделларга қараганда кўпроқ вақт сарфлайди. Илова Apache 2.0 лицензияси остида чиқарилган, яъни у оммавий фойдаланиш ва ҳатто тижорат мақсадларида ҳам мавжуд.
Изоҳ (0)