• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон маълумотларни локал сақлаш талаби сабаб йилига 4,5 млрд долларгача йўқотмоқда — таҳлил

    “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонуннинг 271-моддаси Ўзбекистон иқтисодиётига катта миқдорда зарар келтирмоқда. Бу ҳақда Котиб AI Research амалга оширган таҳлилда маълум қилинган.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Таҳлилда Марказий Осиё давлатлари орасида ҳалигача PayPal ишламаётган ягона мамлакат Ўзбекистон экани урғуланган. Бунга сабаб сифатида юқоридаги қонуннинг 271-моддаси кўрсатилган. Мазкур моддага асосан Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари мамлакат ҳудудида сақланиши шарт. Бу дегани халқаро компаниялар республикада фаолият юритиши бир неча талабларни бажариши керак. Яъни улар мамлакат ҳудудида дата-марказ қуриши, махсус алоқа инфратузилмасини яратиши, маҳаллий жамоа ва сертификатлашувни йўлга қўйиши зарур. Бу ишлар ўнлаб миллион доллар харажат талаб қилади.

    “Ўзбекистон бозори ҳали жуда кичик бўлгани учун кўп компаниялар шунчаки кирмасликни маъқул кўрмоқда. Бу нафақат қулайликни, балки пулни ҳам йўқотиш демакдир. PayPal фаолият юритмаётгани учун ўтган беш йилда мамлакат камида 1,8 миллиард долларлик даромадни қўлдан бой берди. Маълумотларни локал сақлаш талаби сабаб Ўзбекистон ҳар йили 3,2–4,5 миллиард доллар йўқотмоқда. Бу ялпи ички маҳсулотнинг 4–5,7 фоизини ташкил этади. Мазкур тартиб айниқса, электрон тижорат (e-commerce), банклар, IT, стартаплар ва финтех каби соҳаларга энг кўп зарар келтиряпти”, дейилади таҳлилда.

    Котиб AI Research қонундаги битта номукаммал модда туфайли кўплаб халқаро инвестициялар йўқотаётганига эътибор қаратган. Масалан, PayPal, Stripe, Netflix, Spotify, Амазон Web Serviceс ва Microsoft Azure каби йирик компаниялар мамлакат бозорига кирмаяпти. Google Pay ва Apple Pay эса тўлиқ ишламайди.

    Ўрганишда қайд этилишича, биргина модда Ўзбекистонда финтех, IT ва стартаплар ривожини чеклаяпти, электрон тўловлар, қатор сервисларсиз экспорт имкониятлари камаймоқда. Сунъий интеллект ва рақамли хизматлардаги ўсиш суръатлари пасаймоқда.

    “Халқаро тўлов тизимларисиз йилига 500–800 миллион доллар бой бериляпти. Агар рақамли тўловлар тўлиқ ишласа, мамлакат ялпи ичики маҳсулоти миллиардлаб долларга ўсиши мумкин”, дейилади таҳлилда.

    Хулоса қилинишича, қонун Ўзбекистонда сунъий интеллект (AI) соҳаси ривожига тўсиқ бўлмоқда. Чунки кўплаб сунъий интеллект технологиялари — булутли серверлар, API ва халқаро платформаларга боғланган. Аммо қонун мазкур технологиялардан фойдаланишга йўл бермайди. Шу боис халқаро инвесторлар келмаяпти, стартаплар ривожлана олмаяпти ва рақамли бозор жойида қотиб қолган.

    Ўзбекистон рақамли иқтисодиётда, булутли (cлоуд) технологияларни жорий этиш ва халқаро технологик компанияларни жалб қилишда қўшни давлатлардан анча ортда қолмоқда.

    “Ғалати ва тушунарсиз қонун”

    Ўзбекистонда 2021 йил 28 май куни “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунни бузгани важи билан фаолияти чекланган Twitter тармоғи 2022 йил 1 августда блокдан чиқарилган. TikTok эса 2021 йил 26 июнда блокланиб, ҳалигача очилмади. Юқоридаги айблов билан Telegram, YouTube, Instagram, Facebook, “Одноклассники” фаолияти ҳам расман чекланган, бироқ жамоатчиликнинг кескин норозилиги сабаб блокдан чиқарилган.

    Ўша пайтда сиёсатшунос Камолиддин Раббимов 271-моддасидаги талабни бирорта ижтимоий тармоқ бажармагани, лекин шунга қарамай айнан Twitter ёки TikTok блокда қолиб кетганига эътибор қаратганди.

    “Модда бўйича кўрсатилган базаларни ҳеч ким олиб келгани йўқ, олиб келмайди ҳам. Чунки техник жиҳатдан бу имконсиз. Айтайлик, фақат ўзбекистонликларнинг бутун мулоқоти фақат битта серверда туришининг имкони йўқ. Яъни серверларни Ўзбекистонга олиб келиб бўлмайди. Чунки бир марта серверда ток ўчадиган бўлса, ундаги ҳамма информация кетади. Буни техник ва технологик, ҳуқуқий томонлари ҳам бор. Яъни ижтимоий тармоққа одамларни киришга ҳеч ким мажбурламаяпти”, деган мутахассис.

    Олий Мажлис қонунчилик палатасининг собиқ депутати Расул Кушербаев ҳам мазкур моддадаги талабларни бирорта тармоқ бажармаса-да, нега икки хил талқин қилинаётгани, бир неча тармоқлар ишлаб, қолганлари блокда қолаётгани борасида фикрларини билдирган.

    “Қонунга киритилган қўшимчани, яъни кейинчалик ижтимоий тармоқларни блоклашга асос бўлган моддани антиконституцион деб ҳисоблаганман ва бошқа депутатларга ҳам бунга овоз бермаслик керак деб айтганман. Ўша вақтда ҳар хил таъсирларнинг оқибатида бу қонун ўтиб кетган”, деган у.

    Иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларнинг блокланиши чет эллик инвесторларнинг республикага бўлган ишончини сўндиришини таъкидлаган.

    “Бизда шахсий маълумотлар бўйича қонун бор. Афсуски, у Россия Федерациясидан кўчирилган. Уни жамоатчилик муҳокама қилмаган. Берилган таклифлар умуман ҳисобга олинмаган. У ғалати ва тушунарсиз қонун. Менимча, уни бекор қилиш керак. Чунки у ерда кўрсатилган нормаларнинг ҳеч қайси бирини ўзини ҳурмат қилган, бутун дунёда фаолият олиб бораётган ижтимоий тармоқлар–айтайлик Facebook, Twitter, TikTok ва бошқалар қабул қилмайди. Чунки Ўзбекистонда 35 миллион аҳоли бор. Уларнинг аудиториялари бир неча миллиард кишини қамраб олган”, дея фикр билдирган иқтисодчи.

    Умуман олганда, қонун билан боғлиқ муҳокамалар у қабул қилинган кундан бери муҳокамада. Аммо қонундаги нотўғри ёки қўшимча киритилган деб айтилаётган модда ўзгартирилиши ёки унга қачон тўлиқ амал қилиниши номаълум.

    Таҳлилларга қараганда, YouTube платформасининг Ўзбекистонда реклама даромадларидан фойдаланиш (монетизация) хизмати ёқилишига ҳам юқоридаги модда асосий тўсиқ ҳисобланади. Агар монетизация ёқилса, мамлакатда маҳаллий реклама бозори ҳажми сезиларли ошади. Даромадлар ва иш ўринлари кўпаяди. Масалан, 2024 йилда реклама бозори 2,1 трлн сўмни ташкил этган. Шундан 29 фоизи рақамли рекламага тўғри келган.

    15 июл, 20:55   Изоҳ (0)   566
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шахсга доир маълумотлар#қонун#IT#стартаплар#финтех#PayPal

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда айрим ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш расман чекланди

    02.07.2021, 17:04

    «Блокировкалар ривожланишга фақат зарар келтиради». Ўзбекистонда Twitter блокдан чиқарилди

    01.08.2022, 16:36

    «Блоклаш нимадандир қўрқишимизни кўрсатади» — фаоллар Facebook, Telegram, Instagram, TikTok, Twitter ва бошқа тармоқлар блокланиши ҳақида

    02.08.2022, 18:52

    Ҳар уч ҳужжатнинг бири ёпиқ: водий ҳокимлари жамоатчиликдан нимани яширмоқда?

    7 феврал, 18:52

    Шахсий маълумотларимиз ишончли қўллардами? Мутахассислар билан суҳбат

    19 феврал, 09:02

    Журналист Рухсора Ғафурова судга чақирилди. Ўзгалар пулини ўзлаштиришда гумон қилинаётган собиқ банк ходими унинг устидан шикоят қилган

    19 феврал, 08:14

    Экспертлар: “Ўзбекистонликларнинг маълумотлари Ўзбекистонда сақланиши керак”

    5 май, 12:00

    Ўзбекистонда шахсга доир маълумотларнинг хавфсизлиги: бугунги ҳолати ва келажак истиқболлари 

    23 май, 09:00

    Ўзбекистонда шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузишга оид жиноятлар 40 фоизга ошди

    23 май, 19:05

    Ўзбекистонда YouTube монетизацияси ёқилиши ЯИМни кўпайтириши мумкин — таҳлил

    31 май, 18:31
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.