АҚШнинг Рутерфорд шаҳрида жойлашган “MetLife” стадионида бўлиб ўтган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мусобақасининг ярим финал учрашувида Лондоннинг “Челси” жамоаси Бразилиянинг “Флуминенсе” клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйиннинг 18-дақиқасида “Челси” ҳужумчиси Жуао Педро ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда, аниқроғи 56-дақиқада Педро ўзининг иккинчи голини уриб, дублни расмийлаштирди ва “кўклар”нинг устунлигини мустаҳкамлади. Мазкур ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади ҳамда “Челси” ушбу ғалаба туфайли финалга йўл олди.
Энди лондонликлар 9 июлдаб 10 июлга ўтар кечаси бўлиб ўтадиган “ПСЖ” ҳамда Мадриднинг “Реал” клуби ўртасидаги ярим финал баҳсида ғалаба қозонган жамоага қарши ҳал қилувчи ўйинда майдонга тушади. Мазкур беллашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати
Ярим финал
9 июль, чоршанба
“Флуминенсе” — “Челси” 0:2
Голлар: 0:1 — Педро (18), 0:2 — Педро (56)
Изоҳ (0)