Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мадриднинг “Реал” клуби клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ярим финалида “Ал-Аҳли” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасига эга чиқди. 

Фото: Getty Images

“Қаймоқранглилар” мусобақа финалига бешинчи бор чиқди ва бу борада рекорд қайд этди.

Мадридликлар 2014, 2016, 2017 ва 2018 йилларда финалга чиққанди. Ҳал қилувчи баҳсларнинг барчасида “Реал”нинг қўли баланд келган.

“Барселона” 4 марта клублар ўртасидаги ЖЧ финалга чиққан ва улардан 3 тасида ғалаба қозонган, биттасида мағлуб бўлган. “Korintians”, “Бавария”, “Ливерпуль” ва “Челси” финалга 2 мартадан чиққан.

“Реал” 11 февраль куни финалда “Ал-Ҳилол”га қарши баҳс олиб боради. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Дунё
Путин Россия ташқи сиёсатининг янги концепциясини тасдиқлади
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди