Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 1-тур учрашувлари давом этмоқда. 16 июндан 17 июнга ўтар кечаси яна учта баҳс бўлиб ўтди.

Дастлаб D гуруҳи иштирокчиси “Челси” жамоаси “Лос-Анжелес”га қарши майдонга тушди ва 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди. Ўйиндаги ҳисоб 34-дақиқада Педро Нету томонидан очилди, 79-дақиқада эса Энсо Фернандеш натижани 2:0 кўринишига келтирди.
Мазкур ҳисоб ўйин якунигача сақланиб қолди ва Лондон клуби илк турда ўз ҳисобига 3 очко ёзиб қўйди.
D гуруҳи доирасидаги иккинчи баҳс Бразилиянинг “Фламенго” ҳамда Туниснинг “Эсперанс” жамоалари ўртасида кечди. Ушбу беллашувда бразилияликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Голларга Жоржиан де Арраскаета ва Луис Араухо муаллифлик қилди.

Шу тариқа, D гуруҳидаги ҳар икки баҳсда ҳам 2:0 ҳисоби қайд этилди. Илк турдан сўнг “Челси” ва “Фламенго” гуруҳда етакчилик қилаётган бўлса, “Эсперанс” ҳамда “Лос-Анжелес” кейинги поғоналарни эгаллаб турибди.
Шунингдек, C гуруҳида ўтказилган “Бока Хуниорс” ва “Бенфика” ўртасидаги беллашув ҳам жуда қизғин кечди. Аввалига Аргентина клуби 2:0 ҳисобида олдинга чиқди, бироқ “Бенфика” кичик қайтишни амалга ошириб, ўйин якунига қадар ҳисобни 2:2 кўринишига келтира олди.

1-турдан кейин мазкур гуруҳда “Бавария” 3 очко билан етакчилик қилмоқда. “Бока” ва “Бенфика” мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган. Илк турда 0:10 ҳисобида йирик мағлубиятга учраган “Окленд Сити” эса гуруҳда сўнгги ўринда бормоқда.
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати
1-тур
D гуруҳи
“Челси” — “Лос-Анжелес” 2:0
Голлар: 1:0 — Педро (34), 2:0 — Энсо (79).
“Фламенго” — “Эсперанс” 2:0
Голлар: 1:0 — Арраскаета (17), 2:0 — Араухо (70).
C гуруҳи
“Бока Хуниорс” — “Бенфика” 2:2
Голлар: 1:0 — Мигел (21), 2:0 — Родриго (27), 2:1 — Ди Мария (45+3), 2:2 — Отаменди (84)
Четлатиш: Эррера (45, “Бока”), Фигал (88, “Бока”), Белотти (72, “Бенфика”).
Изоҳ (0)